«happy new world»


Республикаси Мехнат Кодекси асосида амалга оширилади


Download 125.5 Kb.
bet8/10
Sana13.05.2023
Hajmi125.5 Kb.
#1457415
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
HAPPY NEW WORLD .НТМ. ЯНГИ Болалар боғчаси

Республикаси Мехнат Кодекси асосида амалга оширилади.

VII. Муассасани бошқариш

7.1. Муассасани олий бошқариш органи Педагогик Кенгаш ҳисобланади.

7.2. Педагогик Кенгаш ваколати қуйидаги вазифалардан иборат:

- Давлат талаблари асосида болаларга керакли бўлган билим, малака ва кўникмаларга

эга бўлишида муассаса педагогик жамоасининг ҳаракатини бирлаштириш, таълим

сифатини кўтариш бўйича аниқ тадбирлар белгилаш;

- таълим жараёнига прогрессив таълим шаклларини, янги педагогик технологияларини

ва техник-ахборот воситаларини тадбик этиш;

- миллий ва умуминсоний кадриятларни узвий бирлаштириш асосида юксак маънавий-

ахлокий сифатларни тарбиялаш, бола шахсини шакллантириш, Ватанга мухаббат

руҳида тарбиялаш;

- педагогик ходимлар касбий маҳорати, обрўси ва жавобгарлигини ошириш бўйича

мақсадли йўналтирилган ишларни олиб бориш, уларнинг илмий-услубий

малакаларини ошириш ижодий ташаббусларини ривожлантириш;

- болалар таълими, тарбияси ва ривожланишида психологик-педагогик ёрдам кўрсатиш

масалаларини кўриш.

7.3. Муассасага бевосита рахбарлик қилиш мудир томонидан амалга оширилади.

Муассаса мудирини ишга қабул қилиш Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда

муассис буйруғи асосида амалга оширилади.

Муассаса мудири билан меҳнат шартномаси 1 йил муддатга тузилади.

Муассаса мудири лавозимига қўйиладиган малака талаблари белгиланган тартибда

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.

Нодавлат мактабгача таълим муассасасини бошқариш Муассис томонидан тайинлаган

шахс томонидан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан келишилган

ҳолда амалга оширилади.

7.4. Муассаса таъсисчиси ваколатлари:


- муассасани ташкил этиш, такомиллаштириш, тарқатиш ва молияштириш;
- муассаса Уставига ўзгартиришлар киритиш;
- муассасанинг асосий фаолиятининг йўналишларини белгилаш, иш принципларини
шакллантириш ва мол-мулкдан фойдаланиш, шунингдек кенгашларда ва
ассоциацияларда катнашиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
- муассаса мудирасини тайинлаш ва уни ишдан четлаштириш, унга маош белгилаш ва
қўшимча рағбатлантиришларни белгилаш;
- ишни тугатиш бўйича комиссиясини тайинлаш;
- аудитни тайинлаш;
- васийлик кенгашини тайинлаш;
- муассасанинг молиявий ва ташкилий иш фаолиятини ҳамда ҳўжалик ишларини
юритишда қарор қабул килади;
- муассаса смета ҳаражатларини тасдиқлайди;
- муассаса йиллик ҳисоботи ва бухгалтерия балансини тасдиқлайди;
- ташкилий ва молиявий режаларни тасдиқлаш ва уларга ўзгартириш киритиш;
- мудира ваколатига кирмайдиган меъёрий ҳужжатларни расмийлаштириш;
- муассаса барча ходимларининг ойлик маошлари ва қўшимча тўловларини белгилаш;
- аниқ ҳўжалик фаолиятларини белгилаш;
- муассис (мулкдор шахс) Васийлик кенгашларида иштирок этиш ва барча
маълумотларга эга бўлиш, фаолият тўғрисидаги ҳисоботларни тинглаш, ўз
қўшимчаларини киритиш, ҳамда ўз фонди ҳисобидан ходимларни қўшимча
рағбатлантириш;
- Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда чет эл фуқаролари, муассасага ташкилий
ва молиявий ёрдам кўрсата оладиган жисмоний ва юридик шахслар билан хамкорлик
килиш.

Download 125.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling