«happy new world»


Муассаса мудири: - муассаса номидан ишончномасиз фаолият кўрсатади, барча муассаса ва


Download 125.5 Kb.
bet9/10
Sana13.05.2023
Hajmi125.5 Kb.
#1457415
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
HAPPY NEW WORLD .НТМ. ЯНГИ Болалар боғчаси

7.5. Муассаса мудири:

- муассаса номидан ишончномасиз фаолият кўрсатади, барча муассаса ва

ташкилотларда унинг манфаатларини ифодалайди;

- муассаса мол-мулкини ўзига берилган ваколатлар доирасида тасарруф этади;

- муассаса педагог ва ишчи ходимларини муассис билан келишилган тартибда ишга

қабул қилиш ва жой-жойига қўйишни амалга оширади, рағбатлантиради, интизомий

жазо чораларини кўради ва улар билан тузилган мехнат шартномалари

(контрактлари)ни тўхтатади;

- ўз ваколатлари доирасида буйруқлар (фармойишлар) чиқаради;

- муассаса ишларини такомиллаштириш, моддий базасини мустаҳкамлаш, ходимларни

ижтимоий муҳофаза қилишни таъминлаш бўйича Муассис билан келишилган ҳолда

таклифларни кўриб чиқади ва қабул килади;

- болалар ҳаёти ва соғлигини муҳофаза қилишнинг самарали ташкил этилиши, ўқув-

тарбия жараёни, молия-ҳўжалик фаолияти ахволи, моддий техник базанинг

мустаҳкамланиши ва моддий бойликларнинг сақланиши учун жавоб беради.

7.6. Васийлик кенгаши.


- Васийлик кенгаши Муассасанинг асосий ўз-ўзини бошқариш органларидан бири
бўлиб ҳисобланади;
- Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва мазкур Устав асосида иш юритади;
- Васийлик кенгашининг асосий максади: муассасани ҳар томонлама молиявий ва
моддий қўллаб-қувватлаш, ҳамкорлик қилиш, тарғибот қилиш, ҳуқуқий эхтиёжларини
ҳимоялаш, муассаса тарбияланувчилари ва ходимларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
- Васийлик кенгаши аъзолари таркибига Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда
чет эл фуқаролари, муассасага ташкилий ва молиявий ёрдам кўрсата оладиган
жисмоний ва юридик шахслар киритилиши мумкин.
- Васийлик кенгаши ҳар ярим йилда бир марта йиғилиши мумкин;
- Васийлик кенгашининг иш фаолияти кенгаш раиси томонидан бошқарилади.
- Васийлик кенгашининг йиғилиш баённомалари Васийлик кенгаши котиби томонидан
олиб борилади ва раис томонидан имзонланади.
7.7. Муассасада мактабгача таълим муассасасининг асосий фаолияти билан боғлиқ
бўлмаган ташкилотларнинг, шу жумладан сиёсий партиялар ва ҳаракатларнинг ташкил этилишига ва фаолият кўрсатишига йўл қўйилмайди. Нодавлат мактабгача таълим муассасасидаги таълим дунёвий ҳусусиятга эга.

Download 125.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling