3.2. Муассасанинг мажбуриятлари - болани тиббий ривожланиш харитаси, туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси, ота-оналар аризаси асосида гуруҳга қабул қилиш; - боланинг ҳаётини муҳофаза қилиш, жисмоний ҳамда психик соғлигини мустаҳкамлашни таъминлаш, ривожланишдаги камчиликларни (оддий ва мураккаб) бартараф этиш, ижодий қобилиятлари ва қизиқишларини ривожлантириш, боланинг ривожланиш ҳусусиятларини инобатга олган ҳолда, унинг шахсига алохида ёндашувни йўлга қўйиш, боланинг ҳиссий мувоффақиятларга эришиши ҳақида ғамхўрлик қилиш; - бола ва унинг ота-онасининг шахсини ҳурмат қилиш ва қоидаларига риоя қилиш; - бола муассасада бўлган даврида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тавсия этилган ёки тасдиқланган дастурлар асосида ўқитиш; - муассасада ривожлантирувчи-предметли мухитни яратиш (хона, жиҳоз, таълимий-кўргазмали қуроллар, ўйинлар, ўйинчоқлар); - бола фаолиятини унинг ёши, индивидуал ҳусусиятлари, таълим дастурининг мазмунига мувофиқ ташкил этиш; - болани муассаса ходимларининг қўпол муносабатлари, жисмоний ва психик зўравонликларининг турли кўринишларидан ҳимоя қилишни таъминлаш; - болани умумтаълим мактабида таълим олишга тайёрлашни таъминлаш; - болага қўшимча таълим хизматларини кўрсатиш (асосий таълим фаолиятидан ташқари); - болага тиббий хизмат кўрсатиш, даволаш-профилактика тадбирлари, режа асосида профилактик эмлашни ўтказиш, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари билан ҳамкорликда диспансеризацияни ташкил этиш; - боланинг бетоблиги, карантин, санотор-курорт даволаниш даврида, ота-онасининг таътили ёки узрли сабабга кўра вақтинчалик йўқлигида унинг ўрнини сақлаш (касаллик, хизмат сафари ва ҳоказо); - бола мулкининг сақланишини таъминлаш; - боланинг ота-онасига, унинг таълим-тарбиясида малакали ёрдам кўрсатиш; - мазкур Устав ва бошқа ҳужжатлар, шунингдек муассасанинг манзили, телефони билан ота-оналарни (ёки уларни ўрнини босувчи шахсларни) таништириш;
Do'stlaringiz bilan baham: |