5.13. Муассасада болаларнинг кунлик овкатланиш вақти 5 махал этиб белгиланади. 5.14. Муассасада овқатланиш намунавий тузилган 12 кунлик муассаса маъмурияти томонидан ишлаб чиқилган (тавсия этилган, келишилган) таомнома асосида ташкил этилади. 5.15. Таомнинг сифати (турлилиги), витаминларга бойлиги, махсулотларнинг қозонга тушиши, кулинар ишлови, тайёр таом чиқиши, мазасининг сифати, ошхонанинг санитар холати, махсулотларнинг тўғри сақланиши ва ишлатиш муддатларини кузатиш муассаса тиббий ходимлари зиммасига юклатилади.
6.1. Муассаса педагогик ходимлари қуйидаги ҳуқуқларга эга: - мазкур Уставда белгиланган тартибда муассаса бошқарувида иштирок этиш; - профессионал шаъни ва қадриятини ҳимоялаш; - педагогик ходимлар Қонунга мувофик бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин. 6.2. Педагогик ходимлар мажбуриятлари: - болалар таълим-тарбиясини юқори профессионал даражада ўтказиш; - педагогик этикага риоя қилиш, боланинг қадр қимматини ҳурмат қилиш, болани зўравонликдан ҳимоя қилиш, уларни мехнатга, ота-онага ҳурмат, атроф мухитга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш руҳида тарбиялаш; - ўзининг педагогик махорати ва касбий махоратини доимий такомиллаштириш. Педагогик ходимлар Қонунга мувофик бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин. 6.3. Тегишли педагогик маълумотга, касбий тайёргарликка ва юксак ахлокий сифатларга эга бўлган шахслар педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эгадир. Суд ҳукми ёки тиббий хулосага мувофик педагогик фаолият билан шуҳулланиши таъқиқланган шахслар ушбу фаолият билан шуғулланишга йўл қўйилмайди. 6.4. Муассаса педагогик ходимларига қуйиладиган касбий талаблар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади. 6.5. Муассаса таркиби билан меҳнат шартномаси тузилиши ва тугатилиши Ўзбекистон
Do'stlaringiz bilan baham: |