«happy new world»


- болага кўрсатилаётган таълим хизматлари ва хизмат кўрсатувчи ходимлар ҳақида ота-онага тўғри маълумот бериш


Download 125.5 Kb.
bet4/10
Sana13.05.2023
Hajmi125.5 Kb.
#1457415
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
HAPPY NEW WORLD .НТМ. ЯНГИ Болалар боғчаси

- болага кўрсатилаётган таълим хизматлари ва хизмат кўрсатувчи ходимлар ҳақида ота-онага тўғри маълумот бериш.

Муассаса қонун доирасидаги бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.

IV. Таълим олувчилар

4.1. «Ўзбекистон Республикасида нодавлат таълим муассасаси тўғрисида»ги Низом талаблари асосида 2 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар қабул килинади.

4.2. Жисмоний ва психик ривожланишида муаммолари мавжуд бўлган болалар ҳам Тиббий маслаҳат комиссиясининг хулосаси қабул қилинади.

4.3. Муассасага болани қабул қилишда, ёши бўйича гуруҳдан гуруҳга ўтказишда оғзаки ёки ёзма кўринишдаги синовлар ўтказилмайди.

4.4. Болани муассасага қабул қилишда унинг ота-онаси (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) билан муассаса ўртасида икки томонлама шартнома имзоланиши мажбурий.

4.5. Муассасага болаларни қабул қилиш тартиби:

Тарбияланувчилар контингенти уларнинг ёши ва муассаса турига асосан шакллантирилади. Муассасадаги гуруҳлар сони санитария кўрсаткич меъёрлари, муассаса шароити ҳамда Муассис томонидан молиялаштириш жараёнида қонун доирасида белгиланган меъёрларга асосланади.

Турли ёшдаги болалар гуруҳи ташкил этилади. 1 та гуруҳда - 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган

болалар учун 12-15 нафаргача, 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар учун 20 нафаргача.

4.6. Қуйидаги ҳолларда болани муассасадан чиқариш мумкин. Жумладан:

- ота-оналарнинг (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) ёзма аризасига кўра;

- ота-она томонидан ўз вақтида бола учун тўлов пули тўланмаганда (камида 10 кунлик

қарздорлик мавжуд бўлганда);

- муассаса билан ота-она ўртасида тузилган шартнома шартлари бажарилмаганда;

- бола мактаб ёшига етганда.

4.7. Муассасанинг иш тартиби амалиётга жорий этилган тартиб бўйича ота-оналар

ўртасида ўтказилган сўровномалар асосида белгиланиши ҳам мумкин. Муассасанинг

асосий иш тартиби қуйидагича:

- иш хафтаси - 6 кунлик;

- кунлик иш вақти - 10,5 соат, соат - 7.30 дан 18.00 гача;


Download 125.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling