Харажатларни ва даромадларни бошкариш Режа


Download 74.5 Kb.
bet6/12
Sana03.02.2023
Hajmi74.5 Kb.
#1155551
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Харажатларни ва даромадларни бошкариш 7 мавзу

Ўзгарувчан харажатлар деб маҳсулот ҳажми ўзгаришига пропорционал равишда ўзгарадиган харажатларга айтилади. Уларга мисол тариқасида асосий материаллар, асосий ишлаб чиқариш ишчиларининг иш ҳақи каби харажатларни келтириш мумкин. Масалан, бир бирлик маҳсулот учун 2 кг материал сарфланиши керак бўлса, 1000 бирлик учун 2000 кг, 2000 бирлик маҳсулот учун эса 4000 кг ва ҳ.к. материал харажатлари бўлади.
Доимий харажатлар эса ишлаб чиқаришнинг турли ҳажмлари учун ўз-гаришсиз қоладиган харажатлардир. Бундай харажатларга мисол тариқасида бино бўйича амортизация ажратмаларини, раҳбар ходимлар иш ҳақи, бино ижараси кабиларни келтириш мумкин.
Баъзи харажатлар эса маълум бир ишлаб чиқариш ҳажмида доимий бўлгани ҳолда ишлаб чиқариш ҳажми сезиларли ўзгарса, улар ҳам ўзгаради. Масалан, битта цех учун бир хона ижарага олинган, деб фараз қилайлик. Иккита цех учун эса иккита хона ижарага олиниши керак бўлса, харажатлар кескин икки баробарга ўсади, яъни бунда харажатлар сакраб – поғонасимон ўзгаради. Бундай маълумотлар ишлаб чиқариш ҳажми ва унга боғлиқ харажатлар ҳақида қарорлар қабул қилиш учун муҳимдир.
Баъзан қарор қабул қилишда қайси харажатлар бу қарор билан боғлиғу, қайсилари боғлиқ эмас, деган саволга жавоб беришга тўғри келади. Масалан, омборда бир неча йиллар олдин ҳарид қилинган 100000 сўмлик материал мавжуд, деб фараз қилайлик. Ана шу материалдан маҳсулот тайёрлашга буюртма бериш-моқчи, лекин буюртмани тайёрлаш учун 200000 сўм сарфлаш керак. Материалнинг нархини инобатга олсак, жами харажатлар 300000 сўмни ташкил қилмоқда. Буюртмачи эса маҳсулотга 250000 сўм тўламоқчи бўляпти. Хўш, буюртмани қабул қилиш керакми ёки йўқми? Бу саволга жавоб бериш учун қайси харажатни ушбу ҳолда ҳисобга олиш керак, қайсинисини ҳисобга олмаслик кераклигини аниқлаш талаб этилади. Агар материалнинг эски эканлигини ва уни материал ҳолида сотиш имкони йўқлигини, бунинг устига ундай фойдаланиш учун бошқа буюртма йўқлигини инобатга олсак, ушбу буюртма энг фойдали буюртма дейиш мумкин. Бу қарорни асослаш учун эса харажатларни қарор қабул қилишда инобатга олинадиган ва инобатга олинмайдиганларга бўлиш энг маъқулидир. қуйида шу туркумлаш асосидаги ҳисоб-китоблар келтирилади ва у юқоридаги қарорнинг тўғрилигини исботлайди:


Download 74.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling