Харажатларни ва даромадларни бошкариш Режа
Download 74.5 Kb.
|
Харажатларни ва даромадларни бошкариш 7 мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- 100000 қайта ишлаш харажатлари
- (250000) Соф харажатлар 100000
- Инкремент даромадлар ва харажатлар кўшимча ҳажм учун даромадлар ва харажатларни ифодалайди
Шундай қилиб, компаниянинг соф харажатлари буюртмани қабул қилганда 100000 сўмдан 50000 сўмгача камаяр экан. Бошқарув қарорлари қабул қилиш жараёнида муқобил ва қайтариб бўлмайдиган харажатларни туркумларга ажратиш ҳам муҳим ахамиятга эга.Муқобил (альтернатив) харажатлар – танлаш имконияти бор бўлган пайтда, қарор қабул қилиш жараёнида, қилинадиган харажатлардир. қайтариб бўлмайдиган харажатлар – бу олдинги қарор натижалари бўлиб, энди муқобил вариант чиққани билан унга таъсир қилишнинг иложи йўқ бўлган харажатлар ҳисобланади. Мисол. Компания махсус ускуна ишлаб чиқариш учун шартнома тузиш имкониятига эга. Уни тайёрлаш учун станок Х да 100 соат мобайнида иш олиб борилиши лозим. Аммо станок Х «А» маҳсулот ишлаб чиқариш билан тўлиқ банд. Шунинг учун янги маҳсулот маҳсулот ишлаб чиқариш «А» маҳсулот миқдорини камайтириш ҳисобига амалга ошириш мумкин. Бу эса корхонага 2000 минг сўмлик даромадни йўқотиш демакдир. Шартнома яна 1000 минг сўм миқдорида қўшимча ўзга-рувчан харажатларни қилишни кўзда тутади. Агар корхона контрактни қабул қилса 2000 минг сўм миқдорида зарар кўради. Бу сумма муқобил харажат деб тан олинади ва контракт шартномларини кўриб чиқишда ҳисобга олиниши лозим. Шунга кўра контракт тузишдан олинадиган даромад энг камида 3000 минг сўм (2000 қ 1000) лик зарарни қоплаш имконини берсагина тузиш мумкин. қарорлар қабул қилганда бартараф қилиниши мумкин бўлган ва бартараф қилиниши мумкин бўлмаган харажатларни бир-биридан ажратиш ҳам ниҳоятда муҳимдир. Шундай харажатлар борки, улар бевосита маҳсулот ишлаб чиқариш ёки буюртмани бажариш учун сарфни ифода этмайди, лекин улар билан болиқ муқобил қарорни қабул қилиш натижасида юзага келади. Масалан, янги буюртмани қабул қилиш ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ҳажмини 500000 сўмга камайтиришни тақазо этади, аниқроғи, янги маҳсулот бўйича буюртмани қабул қилиш учун эски маҳсулотни ишлаб чиқаришни қисқартириш керак, деб фараз қилайлик. Агар янги маҳсулот харажатлари 6 млн. сўмга тушса, йўқотилган, яъни ишлаб чиқилмаган эски маҳсулот қийматини инобатга олган ҳолда унинг қиймати 6,5 млн. сўм бўлади. Бундай харажатлар муқобил курснинг қабул қилиниши натижасида пайдо бўлган чиқимлар деб аталади. Харажатларнинг инкремент ва маржинал харажат ҳамда даромадларга туркумланиши одатда қўшимча маҳсулот ишлаб чиқариш юзасидан қарорлар қабул қилишда фойдаланилади. Инкремент даромадлар ва харажатлар кўшимча ҳажм учун даромадлар ва харажатларни ифодалайди. Маржинал даромад ва харажатлар эса маҳсулот бирлиги учун кушимча даромадлар ва харажатларни аниқлашда ишлатилади. Download 74.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling