“ххi асрда илм-фан тарақҚиётининг ривожланиш истиқболлари ва уларда инновацияларнинг тутган ўрни” мавзусидаги республика илмий-online конференцияси материаллари
“ХХI АСРДА ИЛМ-ФАН ТАРАҚҚИЁТИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ ВА УЛАРДА ИННОВАЦИЯЛАРНИНГ
Download 2.1 Mb. Pdf ko'rish
|
November conf 2019 part 1
“ХХI АСРДА ИЛМ-ФАН ТАРАҚҚИЁТИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ ВА УЛАРДА ИННОВАЦИЯЛАРНИНГ
ТУТГАН ЎРНИ” МАВЗУСИДАГИ РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-ONLINE КОНФЕРЕНЦИЯСИ МАТЕРИАЛЛАРИ 13 халқаро ҳуқуқ нормалари устунлигини тан олган ҳолда ҳуқуқий демократик давлат, эркин фуқаролик жамияти қуришни устувор вазифа қилиб қўйдилар. Узоқ йиллар диний урф-одат ва анъаналар чекланган жамиятда миллатлар мустақиллик байроғи остида ўз тил ва динларига эга эканликларини эътироф этишни истадилар. Одамларда ўзликни англаш, тарих, диний урф-одат, анъаналарни ўрганиш ва ривожлантиришга иштиёқ ортиб борди. Давлат тили ва бошқа маҳаллий тилларда замонавий диний адабиётларнинг йўқлиги, мутахассисларнинг етишмаслиги, уламоларнинг муайян диний масалаларда якдил фикрга эга эмаслиги, мазҳаб ва йўналишлар вакиллари қарашларининг турлилиги, масъул шахсларнинг амалий тажрибага эга эмаслиги, диний ақидавий масалаларда бўшлиқларнинг юзага келиши, айрим фуқароларнинг турли радикал оқим ва гуруҳларга қўшилиб кетишларига сабаб бўлди. Бунинг натижасида Осиё минтақаси, хусусан 1999-2000-йилларда Ўзбекистон Республикаси экстремистик оқим ва ҳаракат аъзолари қилмишидан жабр кўрди. Юзлаб фуқаролар ижтимоий тармоқ ва бошқа йўллар орқали уруш ўчоқлари бўлмиш Яқин Шарқ мамлакатларидаги тақиқланган гуруҳлар таъсирига тушиб мамлакатдан чиқиб кетдилар. Марказий Осиё давлатлари хавфсизлигига таҳдид солувчи ўнлаб экстремистик, террористик гуруҳлар пайдо бўлди ва улар халқаро даражада хавф солувчи ташкилотлар деб эълон қилинди. Ўзбекистонда миллатлар ва конфессиялараро тотувликни сақлаш, жамият аъзоларини турли ёт ғоя ва қарашлар таъсиридан ҳимоя қилиш, давлатни барқарор ривожлантириш долзарб вазифага айланди. Қўшни давлатларнинг Конституцияларида мафкуралар хилма-хиллигига имкон берилиши, ҳеч қайси мафкура давлат мафкураси сифатида эътироф этилмаслиги, шунингдек, виждон ва эътиқод эркинлиги ҳам ҳар бир шахснинг шахсий ҳуқуқи бўлиб, хоҳлаган динга эътиқод қилиш, хоҳламаса, ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқи қонун билан мустаҳкамлаб қўйилди. Жумладан, Туркманистон Республикаси Конституциясида: “Туркманистон демократик, ҳуқуқий ва дунёвий давлат эканлиги белгиланган”. “Давлат дин ва эътиқод эркинлигини, уларнинг қонун олдида тенглигини кафолатлайди. Диний ташкилотлар давлатдан ажратилган, уларнинг давлат ишларига аралашишига ва давлат функцияларини амалга оширишига йўл қўйилмайди. Давлат таълим тизими диний ташкилотлардан ажратилган ва дунёвий характер касб этади”,- деб ёзилган. Қозоғистон Республикаси Конституциясида эса: “Қозоғистон Республикаси ўзининг демократик, дунёвий, ҳуқуқий ва ижтимоий давлат эканлигини тасдиқлаб, инсон, унинг ҳаёти, ҳуқуқ ва эркинликларини олий қадрият деб ҳисоблайди. Қозоғистон Республикасида мафкуравий ва сиёсий хилма-хиллик тан. олинади. Давлат органларида сиёсий партияларнинг тузилмаларини ташкил этишга йўл қўйилмайди”,- деб белгилаб қўйилган. Тожикистон Республикаси Конституциясида эса “Тожикистонда жамият ҳаёти сиёсий ва мафкуравий плюрализм асосида ривожланади. Бирор бир партия, жамоат ва диний бирлашма, ҳаракат ёки гуруҳнниг мафкураси давлатники сифатида тан олинмайди. Жамоат бирлашмалари ва сиёсий партиялар Конституция ва қонун доирасида тузилади ва фаолият юритади. Диний ташкилотлар давлатдан ажратилган ва давлат ишларига аралаша олмайди...” дейилган. Қирғизистон Республикасининг асосий қонуни бўлмиш Конституциясининг 1- моддасида: Қирғизистон Республикаси суверен, демократик, ҳуқуқий, дунёвий унитар давлат ҳисобланади”,- дейилган. Конституциянинг 4-моддасида: “Қирғизистон Республикасида сиёсий хилма-хиллик ва кўппартиявийлик тан олинади. диний этник асосларда сиёсий партияларни тузиш, диний бирлашмалар томонидан сиёсий мақсадларга эришиш; сиёсий партия, жамоат ва диний бирлашмалар, уларнинг ваколатхоналари ва филиалларининг фаолият юритиши, конституциявий тузумни ўзгартиришга, миллий |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling