“ххi асрда илм-фан тарақҚиётининг ривожланиш истиқболлари ва уларда инновацияларнинг тутган ўрни” мавзусидаги республика илмий-online конференцияси материаллари


“ХХI АСРДА ИЛМ-ФАН ТАРАҚҚИЁТИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ ВА УЛАРДА ИННОВАЦИЯЛАРНИНГ


Download 2.1 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/226
Sana17.11.2023
Hajmi2.1 Mb.
#1782238
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   226
Bog'liq
November conf 2019 part 1

“ХХI АСРДА ИЛМ-ФАН ТАРАҚҚИЁТИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ ВА УЛАРДА ИННОВАЦИЯЛАРНИНГ 
ТУТГАН ЎРНИ” МАВЗУСИДАГИ РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-ONLINE КОНФЕРЕНЦИЯСИ МАТЕРИАЛЛАРИ 
14 
хавфсизликка путур етказишга, ижтимоий ирқий, миллатлараро ва диний адоватни 
қўзғатишга қаратилган фаолият тақиқланади”,- дейилган. 
Тожикистон Республикасининг 2009 йил 26 март куни қабул қилинган “Виждон 
эркинлиги ва диний бирлашмалар тўғрисида”ги қонуни 1-моддасида, Қирғизистон 
Республикасининг 2008 йил 31 декабрда қабул қилинган “Диний эътиқод эркинлиги ва 
диний 
ташкилотлар 
тўғрисида”ги 
қонунининг 
5-моддасида, 
Туркманистон 
Республикасининг 2016 йил 12 апрелдаги “Эътиқод эркинлиги ва диний ташкилотлар 
тўғрисида”ги қонунининг 7-моддаси, Қозоғистон Республикасининг 2011 йил 11 октябрдаги 
“Диний фаолият ва диний бирлашмалар тўғрисида”ги қонуни 3-моддалари, шунингдек
Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майдаги “Виждон эркинлиги ва диний 
ташкилотлар тўғрисида”ги қонунининг 5-моддасида ягона ғоя, яъни мамлакатда дин 
давлатдан ажратилгани, ҳеч бир динга ёки диний эътиқодга бошқаларига нисбатан бирон-
бир имтиёз ёки чеклашлар белгиланишига йўл қўйилмаслиги мустаҳкамлаб қўйилган. 
Марказий Осиё давлатларининг виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар 
тўғрисидаги қонунларида қарама-қаршиликлар ҳам учрайди. 
Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар 
тўғрисида”ги қонунининг 5-моддасида бир диний конфессиядаги диндорларни бошқасига 
киритишга қаратилган хатти-ҳаракат (прозелитизм), шунингдек, бошқа ҳар қандай
миссионерлик фаолияти ман этилиши, ушбу қоиданинг бузилишига айбдор бўлган шахслар 
қонун олдида жавоб бериши белгиланган бўлса, Қозоғистон Республикасининг “Диний 
фаолият ва диний бирлашмалар тўғрисида”ги қонуни 8-моддаси ва Қирғизистон 
Республикаси “Диний эътиқод эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунининг 
12- моддасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тегишли тартибда давлат 
рўйхатидан ўтиб миссионерлик фаолиятини олиб боришлари мумкинлиги белгиланган. 
Тожикистон Республикаси ва Туркманистон Республикалари қонунчилигида прозелитизм
ва миссионерлик ҳаракатлари назарда тутилмаган ва тартибга солинмаган. 
Кўриниб турибдики, Ўзбекистон Республикаси ва унга қўшни бўлган Марказий Осиё 
давлатлари демократик, дунёвий ривожланиш йўлини танлаб дин давлатдан 
ажратилганлигини қонунларида мустаҳкамлаб қўйган. Конституция ва бошқа норматив-
ҳуқуқий ҳужжатларда диний ташкилотларнинг сиёсий куч сифатида майдонга чиқишлари 
тақиқланади, лекин дин жамиятдан ажратилмаган.
Диний нормалар, одат ва анъаналар асрлар давомида халқларнинг онгу шуурига 
сингиб кетган бўлиб, ислом маданияти Марказий Осиё халқлари маданиятининг ажралмас 
қисми, тарихи, бугуни ва келажагидир. 
Миллий маданиятнинг субмаданият билан қоришуви фаоллашган, “оммавий 
маданият”нинг салбий оқибатлари ўз кучини кўрсатаётган бир даврда Марказий Осиёда 
миллатлараро ва конфессиялараро тотувликни сақлаш, ўзликни англаш, асрлар давомида 
сайқалланиб келган миллий, диний, этник маданиятни асраб қолиш ва ривожлантириш, 
ислом дини таълимотларини тўғри талқин қилиш, маърифий исломни ёйиш ва турли 
оқимларга бўлинишнинг олдини олиш долзарб вазифадир. 
Марзакий Осиё давлатларида тинчлик ва хавфсизликни янада мустаҳкамлаш учун 
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти каби халқаро 
минтақавий ташкилотлар ва уларнинг бўлинмалари доирасида ҳамкорликни янада 
мустаҳкамлаш, терроризм, экстремизм ва шу каби минтақа хавфсизлигига таҳдид солаётган 
иллатларга қарши кураш чораларини такомиллаштириш лозим. 
Жаҳонда юз бераётган турли хунрезликлар, этник қарама-қаршиликлар, экстремистик 
хуружларни батараф этиш, Осиё минтақасида тинчлик ва барқарорликни сақлаш учун: 

экстремизм, 
фундаментализм, 
радикализм 
ғояларининг 
трансмиллий 
характерга эга эканлигини ҳисобга олиб, қонунчилик нормаларини янада яқинлаштириш; 

Марказий Осиё давлатларининг улар аъзо бўлган МДҲ, ШҲТ каби халқаро 
минтақавий ташкилотлар доирасида қабул қилинган хавфсизликни сақлашга оид норматив-



Download 2.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling