“ХХI АСРДА ИЛМ-ФАН ТАРАҚҚИЁТИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ ВА УЛАРДА ИННОВАЦИЯЛАРНИНГ
ТУТГАН ЎРНИ” МАВЗУСИДАГИ РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-ONLINE КОНФЕРЕНЦИЯСИ МАТЕРИАЛЛАРИ
12
МАРКАЗИЙ ОСИЁ ДАВЛАТЛАРИ ҚОНУНЧИЛИГИДА ДИН ВА
ДАВЛАТ МУНОСАБАТЛАРИ
Рашидов Фируз Туйғунович,
Ўзбекистон халқаро ислом академияси
“Ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси
rashidov77@mail.ru
998976140
Аннотация: Ушбу мақолада Марказий Осиё давлатларида, хусусан, Ўзбекистон
Республикасида дин ва давлат муносабатлари тарихи, муқаддас ислом динининг ўрни,
конфессиялараро мулоқот, қўшни давлатларнинг Конституция ва қонунларида дин ва
давлат муносабатларининг амалдаги ҳолати масалалари таҳлил қилинган. Марказий Осиё
давлатлари ўртасида яқин қўшничилик ва ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш борасида
амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ҳақида таклифлар берилган.
Калит сўзлар: Виждон эркинлиги, диний ташкилот, конфессиялараро мулоқот,
диний бағрикенглик, эътиқод, демократик давлат, ижтимоий давлат, сиёсий хилма-хиллик,
мафкура, суверен, партия, радикализм, трансмиллий.
Маълумки, инсоният ўзининг тарихий тараққиёти жараёнида муайян куч, мафкура,
қадриятлар асосида яшаган ва уни қадрлаган. Бугунги кунда Марказий Осиё давлатларида
ягона бир мафкура давлат мафкураси сифатида ўрнатилган бўлмаса-да, узоқ
йиллар
давомида сайқалланиб келган қарашлар, одат ва анъаналар қадрланади, ўзликни англаш
сиёсати устувор ҳисобланади. Дин омили муқаддаслик тушунчаси билан боғлиқ бўлгани,
асрлар давомида миллатнинг миллий хусусиятлари билан қоришиб, халқнинг онгига сингиб
кетганлиги учун, муайян даврларда мафкуравий характер касб этган.
Тарихга назар ташласак, ўрта асрлардан социалистик тузум қарор топгунга қадар
Марказий Осиё ҳудудида ҳукм сурган салтанатларда
давлатчилик, бошқарув, дипломатия,
шахслараро муомала муносабатлари ислом шариати, қозилик институти ва диний нормалар
асосида тартибга солиб келинган. Маҳаллий аҳоли ислом дини арконлари асосида ҳаёт
кечирган. Дин ва диний нормалар одамлар ҳаётининг ажралмас қисми сифатида миллий
қадриятлар билан уйғунлашиб, халқларнинг бой маданий,
маънавий меросини
шакллантирган.
Марказий Осиёнинг Буюк ипак йўли чорраҳасида жойлашган қулай географик
ҳудуди, ер ости ва ер усти бойликлари қудратли давлатларда жуда катта қизиқиш
уйғотганлиги туфайли XIX асрнинг иккинчи ярмида Чор Россияси томонидан босиб олинди
ва ҳукмронлик ўрнатилди.
XX асрнинг бошидаги революция натижасида коммунистик
мафкурага асосланган
социалистик тузум вужудга келди. Ягона ҳукмрон партия сиёсати ва мафкураси мамлакат
ижтимоий-сиёсий ҳаётининг барча соҳаларига кириб борди. Урф-одат ва анъаналар асосида
яшаш, диний маросимларни ўтказиш, байрамларни нишонлаш эскилик сарқити сифатида
тақиққа учради ва қораланди. Маъмурий буйруқбозлик, сохталаштириш, инсон қадр-
қиммати ва эркинликларини обрўсизлантиришга асосланган бу ҳокимият узоқ яшамади.
XX асрнинг 90-йилларида социалистик тузум парчаланди. Бу эса дунёнинг сиёсий
харитасини ўзгартириб юборди. Марказий Осиёда ўзининг тараққиёт йўлини
белгилашга
киришган давлатлар бирин-кетин ўз мустақиллигини эълон қилди. Ўзбекистон ва
Қирғизистон Республикалари 1991 йилнинг 31 августида, Тожикистон Республикаси 9
сентябрда, Туркманистон Республикаси 27 октябрда, Қозоғистон Республикаси эса 16
декабрда мустақил давлат эканлигини эълон қилди. Улар мустақил тараққиёт йўлида
ўзларининг
тарихий илдизлари, азалий қадриятлари билан бирга умумэътироф этилган