“ххi асрда илм-фан тарақҚиётининг ривожланиш истиқболлари ва уларда инновацияларнинг тутган ўрни” мавзусидаги республика илмий-online конференцияси материаллари


“ХХI АСРДА ИЛМ-ФАН ТАРАҚҚИЁТИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ ВА УЛАРДА ИННОВАЦИЯЛАРНИНГ


Download 2.1 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/226
Sana17.11.2023
Hajmi2.1 Mb.
#1782238
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   226
Bog'liq
November conf 2019 part 1

“ХХI АСРДА ИЛМ-ФАН ТАРАҚҚИЁТИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ ВА УЛАРДА ИННОВАЦИЯЛАРНИНГ 
ТУТГАН ЎРНИ” МАВЗУСИДАГИ РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-ONLINE КОНФЕРЕНЦИЯСИ МАТЕРИАЛЛАРИ 
45 
УДК: 658.012.4
ЗАМОНАВИЙ ФАРМАЦЕВТИКА
КОРХОНАЛАРИДА МЕҲНАТ ГИГИЕНАСИ МУАММОЛАРИ 
 
Алишеров Темур Алишер ўғли, 
тиббий-профилактика факультети 5-курс талабаси,
Ташпулатова Муниса Нигманжановна,
Коммунал ва меҳнат гигиенаси кафедраси ассистенти
Тошкент тиббиёт академияси, 
Тошкент, Ўзбекистон 
Ҳозирги замонавий ривожланаётган даврда ҳар бир соҳада, шу қатори ишлаб 
чиқаришнинг турли тармоқлари ҳамда фармацевтика корхоналари жадаллик билан 
ривожланмоқда. Шунинг учун, Республикада айнан маҳаллий дори воситаларини ишлаб 
чиқаришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 2019 йил 14-февралда фармацевтика саноатини 
жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси 
Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг қарори, бу соҳа ривожи учун улкан имкониятлар эшигини 
очди десак муболаға бўлмайди. Қарорда келтирилишича фармацевтика тармоғининг давлат 
бошқаруви тизими қайта кўриб чиқилди, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш 
вазирлиги ҳузурида фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ташкил этилди.
“Нукус-фарм”, 
“Зомин-фарм”, 
“Косонсой-фарм”, 
“Сирдарё-фарм”, 
“Бойсун-фарм”, 
“Бўстонлиқ-фарм” ва “Паркент-фарм” эркин иқтисодий зоналари ташкил этилиб, бешта 
лойиҳа амалга оширилмоқда. Бу ислохатлар қаторида энг кўп талаб этиладиган дори 
воситаларидан антибиотиклар, вирусларга қарши ва онкологик касалликлар учун жами 10 
турдаги дори воситалари гуруҳларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш 2019-2021 
йилларда амалга оширилиши режалаштирилди.
Фармацевтика саноатини ривожлантириш, юқори иш унумдорлигига эришиш учун 
замонавий техника ва технологиядан фойдаланиш орқали ишловчилар меҳнатини 
енгиллаштириш, ҳамда жуда катта натижаларга эришиш мумкин. Лекин шу билан бир 
қаторда ишлаб чиқаришдаги қўшимча зарарли ва ҳавфли омилларнинг ривожланиши 
ишловчилар саломатлигига бевосита таъсир кўрсатиши мумкин. Зарали омиллар қаторига 
шовқин, чанг, кимёвий бирикмалар ва ҳ.к.лар киради. Умумдавлат меъёрий хужжатлар 
гуруҳига кирадиган ҳар бир омил учун ишлаб чиқилган Санитария қоида ва меъёрларда 
(СанҚваМ) келтирилган талабларга мос равишда зарарли омилларнинг рухсат этилган 
меъёрларидан ошмаслигини таъминлаш мақсадга мувофиқ бўлади [5]. Айнан фармацевтика 
саноати учун талаб қиланадиган меъёрлар Ўзбекистон Республикаси СанҚваМ №0164-04 
“Фармацевтика саноатининг корхоналари, турли объектлари ва қурилмаларининг санитар 
таснифи ҳамда санитария ҳимоя минтақаси” хужжатида келтирилган бўлиб, ишлаб чиқариш 
натижасида пайдо бўладиган зарарли омиллар фақатгина корхона ишчиларига эмас балки, 
шу ишлаб чиқариш саноат корхонаси атрофида яшовчи аҳолига ҳам зарарли таъсир 
кўрсатмаслиги зарур [1, 2]. Бунинг учун санитария ҳимоя минтақаси 50 дан 1000 метргача 
ишлаб чиқариладиган дори маҳсулотларининг таркиби ва турига қараб, жорий қилиниши 
талаб қилинади.
Шунинг учун ҳозирги кунда меҳнат гигиенаси сохаси олдига иш жараёнини оғирлиги 
ва кескинлиги бўйича, меҳнат шароити тавсифи бўйича фарқланувчи турли касбий 
гуруҳларда ишловчиларнинг касалликларини келиб чиқиш сабабларини ўрганиш ва уларни 
камайтириш, асаб эмоционал зўриқишлар ва чарчашни олдини олиш, меҳнат шароитларини 
оптималлаштириш, ишловчиларни саломатлигини сақлашга қаратилган профилактик 
чоралар ишлаб чиқишдек долзарб муаммоларни хал этиш вазифалари мавжуд [3, 4]. 

Download 2.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling