“ххi асрда илм-фан тарақҚиётининг ривожланиш истиқболлари ва уларда инновацияларнинг тутган ўрни” мавзусидаги республика илмий-online конференцияси материаллари


“ХХI АСРДА ИЛМ-ФАН ТАРАҚҚИЁТИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ ВА УЛАРДА ИННОВАЦИЯЛАРНИНГ


Download 2.1 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/226
Sana17.11.2023
Hajmi2.1 Mb.
#1782238
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   226
Bog'liq
November conf 2019 part 1

“ХХI АСРДА ИЛМ-ФАН ТАРАҚҚИЁТИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ ВА УЛАРДА ИННОВАЦИЯЛАРНИНГ 
ТУТГАН ЎРНИ” МАВЗУСИДАГИ РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-ONLINE КОНФЕРЕНЦИЯСИ МАТЕРИАЛЛАРИ 
21 
ижтимоий жараёнларни кузатар эканмиз, “глобаллашув” жараёнинг яна бир кўриниши 
бўлган “оммавий маданият” якка ҳукмронлигини тан олишга мажбурмиз. “Оммавий 
маданият”нинг асосий мақсади инсонлар онгидаги соғлом ақлни бартараф этишдир. Соғлом 
ақл “ўчирилгач”, инсонни ақл бовар қилмас афсона ва уйдирмаларга ҳам ишонтириш 
мумкин бўлади. Айни пайтда жаҳонда кенг тарқалаётган ана шундай сохта мафкуралардан 
бири “евроцентризм” деб аталади. Номидан кўриниб турганидек, унда ғарб маданиятидан 
андоза олиш, унга тақлид қилиш тараққиётнинг бош омили эканлиги уқтирилади. Оммавий 
маданиятни пайдо бўлиши юзасидан америкалик тадқиқотчи олим З.Бжезинский шундай 
деган эди: “Агар Рим дунёга ҳуқуқни, Англия–парламентни, Франция–маданият ва миллий 
республикачиликни берган бўлса, АҚШ–дунёга илмий-техника инқилоби ва оммавий 
маданиятни тортиқ қилди”. Оммавий маданиятнинг дунё мамлакатлари сиёсати ва 
маънавиятига ўтказиш мумкин бўлган ижобий ва салбий таъсири машҳур ҳинд давлат 
арбоби М.Гандининг қуйидаги сўзларида яхши ифодаланган: “Мен уйимнинг дарвоза ва 
эшикларини доим маҳкам беркитиб ўтира олмайман, чунки уйимга тоза ҳаво кириб туриши 
керак. Шу билан бирга очилган эшик ва деразаларимдан кираётган ҳаво довул бўлиб уйимни 
ағдар–тўнтар қилиб ташлаши, ўзимни эса йиқитиб юборишини ҳам истамайман”. Бугунги 
глобаллашув даврида ўзлигимизни, миллийлигимизни асраб-авайлаш, диний қадриятларга 
содиқлик туйғусини ўсиб келаётган ёш авлод онгига сингдириш, аждодларимиз қолдирган 
бебаҳо меросни чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб этиш ва келгуси авлодларга бекаму кўст 
етказиб бериш ҳар биримизнинг муқаддас инсоний бурчимиздир. Зеро, халқимизнинг 
эртанги куни, жамиятимиз истиқболи ва Ватанимиз тақдири учун дахлдор эканимизни 
унутмаслигимиз, ўз билим ва малакамизни эл-юрт манфаатлари, унинг бирлиги ва 
тараққиёти йўлида сафарбар этишимиз лозим. 



Download 2.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling