“ххi асрда илм-фан тарақҚиётининг ривожланиш истиқболлари ва уларда инновацияларнинг тутган ўрни” мавзусидаги республика илмий-online конференцияси материаллари


“ХХI АСРДА ИЛМ-ФАН ТАРАҚҚИЁТИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ ВА УЛАРДА ИННОВАЦИЯЛАРНИНГ


Download 2.1 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/226
Sana17.11.2023
Hajmi2.1 Mb.
#1782238
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   226
Bog'liq
November conf 2019 part 1

“ХХI АСРДА ИЛМ-ФАН ТАРАҚҚИЁТИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ ВА УЛАРДА ИННОВАЦИЯЛАРНИНГ 
ТУТГАН ЎРНИ” МАВЗУСИДАГИ РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-ONLINE КОНФЕРЕНЦИЯСИ МАТЕРИАЛЛАРИ 
19 
Shiddatkor davr har bir masalada o’zgarish va yangilikni, har bir masalaga yangicha 
yondashuvni talab etmoqda. O’zbekiston yoshlar mamlakati, yoshlarning davri. O’zbekiston 
mustaqilligini mustahkamlash, barqaror taraqqiyotimizni ta’minlash davlatimizning yoshlarga oid 
samarali siyosati bilan bog’liq. “Yoshlarga oid davlat siyosati to’g’risida” gi O’zbekiston 
Respublikasi qonuni davlat, xalq manfaatlarini ko’zlab,keng ko’lamli islohotlarda yoshlarning faol 
ishtirokini ta’minlash, yuksak ma’naviyatli, mustaqil va erkin fikrlaydigan, zamonaviy ilm-fan 
yutuqlarini puxta o’zlashtirgan har tomonlama sog’lom va barkamol avlodni voyaga yetkazishga 
qaratilgan yoshlarga oid davlat siyosatini izchil amalga oshirishga huquqiy poydevor bo’ldi.
Foydalanilgan adabiyaotlar ro’yhati: 
1. O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi. T. 2017 
2. “Yoshlarga oid davlat siyosati to’g’risida” gi qonun. 2016 -yil
3. “Yoshlar ovozi” gazetasi 2017-yil 78-son 


“ХХI АСРДА ИЛМ-ФАН ТАРАҚҚИЁТИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ ВА УЛАРДА ИННОВАЦИЯЛАРНИНГ 
ТУТГАН ЎРНИ” МАВЗУСИДАГИ РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-ONLINE КОНФЕРЕНЦИЯСИ МАТЕРИАЛЛАРИ 
20 
МИЛЛИЙ-МАЪНАВИЙ ҚАДРИЯТЛАР- КУЧЛИ ФУҚАРОЛИК 
ЖАМИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА ОММАВИЙ МАДАНИЯТГА ҚАРШИ 
КУРАШНИНГ МУҲИМ ОМИЛ СИФАТИДА 
 
Мўминов Зафаржон, 
(Навоий вилоят Хатирчи туман 87-умумтаълим мактаб 
Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари фани ўқитувчиси) 
Бугунги кунга келиб барча халқларни миллий–маънавий қадриятларга таяниши 
маданий тараққиётнинг бир бўлаги сифатида глобаллашув даврига босқичма-босқич кириб 
боришини таъминлайди. Бундай йўл эркин демократик давлат қуриш ҳамда кучли фуқаролик 
жамиятини шакллантириш жараёнини ҳам олға силжитади. Бундан кўриниб турибдики
барча салбий муаммоларни ҳал этишда тарихнинг барча даврларида ҳам жамиятнинг етакчи 
кучи ҳисобланган миллий–маънавий қатлам асосий рол ўйнаган. Маънавий қатламни ташкил 
этувчилар, энг аввало жамиятнинг интеллектуал кучлари: олимлар, зиёлилар, сиёсатчилар, 
атоқли маданият ва санъат арбоблари бўлиб, улар ушбу муаммога маъсулият ҳисси билан 
ёндашишлари лозим. Ушбу фикрнинг тасдиғи сифатида Биринчи Президентимиз Ислом 
Каримовнинг қўйидаги сўзларини эслатиб ўтиши ўринли бўлар эди: “Барчамизга аён бўлиши 
керакки, қаердаки бепарволик ва лоқайдлик ҳукм сурса, энг долзарб масалалар 
ўзибўларчиликка ташлаб қўйилса, ўша ерда маънавият энг ожиз ва заиф нуқтага айланади ва 
аксинча-қаерда ҳушёрлик ва жонкуярлик, юксак ақл–идрок ва тафаккур ҳукмрон бўлса, ўша 
ерда маънавият қудратли кучга айланади”. 
Миллий маданият ва маънавий қадриятлар шахснинг ҳаёт мазмунини, маънавий 
яхлитликни асраб қолиши, ўз-ўзини англай билиши ва турмуш тарзини белгилаб берувчи 
асосий манбаа сифатида жамият ва шахс учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиши зарур. 
Тадқиқотчи И.Пономарёва бу хусусда Россия олий таълим муассасалари талабалари 
ўртасида олиб борган социологик тадқиқотлар шуни кўрсатдики, тадқиқотда иштирок етган 
87% талабалар ОАВ ва интернет орқали кириб келаётган ғарбона юриш-туриш, анъана ва 
қадриятлар тобора ўрнашиб қолаётганлигини, ёшларнинг аксарияти хорижий каналларда 
берилаётган турли хил кинофильмларни томоша қилишга ишқибоз эканлигини, уларда 
бундай эҳтиёжларнинг ортиб бораётганини шу билан бирга, ёшларнинг орасида миллий 
қадриятлари ва анъаналарга бўлган муносабат ўзгараётганлигини кўрсатганлигини кўрсатиб 
берган. Статистик маълумотларга кўра, “оммавий маданият” таъсирида дунё бўйича ҳар 
йили 18 ёшгача бўлган ёшлар зўравонлик ва ахлоқсизик ҳаракатлари акс эттирилган 200 
мингга яқин кинофильмларни кўриш оқибатида турли хил кўринишдаги жиноятларни содир 
етмоқдалар. Бундан кўринадики, маданий яккаҳукмронлик асосида инсонни мустақил 
фикрдан маҳрум қилиш, уни ўзлигини унутган кимсага, яъни манқуртга айлантириш мақсади 
ётади. Ватанпарварлик оддий ҳис-туйғу эмас, балки юксак бурч ва маъсулиятдир. Ватанни 
севаман, деб кўп гапирадиганлар эмас, балки унинг истиқболи, манфаати йўлида 
фидойиларча хизмат қиладиган кишилар ҳақиқий ватанпарвар бўладилар. Ватанпарварлик, 
биринчи навбатда, инсоннинг эл-юрт манфаати йўлидаги ҳалол меҳнатида намоён бўлади. 
Шунинг учун ҳам бугунги кунда Ўзбекистон жамиятининг энг биринчи вазифаси–
“ёшларнинг онгига Ватанни севиш, умуминсоний ахлоқий-маънавий қадриятларни 
сингдириш, миллий ўзлигини англатиш, уларни меҳр шавқатли, виждонли, андишали қилиб 
тарбиялаш”дан иборат. Ўзбекистон бизнинг якка-ю ягона, Ватанимиз экан, унинг тақдири 
барчамизнинг 
тақдиримиздир. 
Зеро, 
Биринчи 
Президентимиз 
И.Каримов 
таъкидлаганларидек, -“Бугунги кунда замонавий ахборот майдонидаги ҳаракатлар шу қадар 
тиғиз, шу қадар тезкорки, энди илгаригидек, ҳа, бу воқеа биздан жуда олисда юз берибди
унинг бизга алоқаси йўқ, деб бепарво қараб бўлмайди. Ана шундай кайфиятга берилган халқ 
тараққиётдан юз йиллар орқада қолиб кетиши ҳеч гап эмас”. Бугунги кунда жамиятдаги 



Download 2.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling