I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet180/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
767. 
Янги ўрнатилган РҲА ускуналари ва иккиламчи занжирлар ишга киритилишидан олдин наладка 
(созланиши) қилиниши ва қабул қилиш синовларидан ўтказилиши шарт. 
Янги ускуналарни ишга киритишга ва қўшишга, белгиланган тартибда релели ҳимоя ва 
электроавтоматика журналига ёзиш билан рухсат берилади.
 
768. 
РҲА хизматининг эксплуатация қилишида бўлган РҲА ускуналарида қуйидаги техник 
ҳужжатлар бўлиши шарт: 
паспортлар – баённомалар; 
наладка қилиш ва текшириш бўйича йўриқнома ёки услубий кўрсатма; 
97 


уставкалар карталари ва характеристикалари шаклида ускуналар ҳақида техник маълумот; 
бажариш ишчи схемалари: принципиал, монтаж қилиш ёки принципиал-монтаж қилиш; 
мураккаб РҲА ускуналарини текширишга чиқариш (ишга киритиш) ишчи дастурлари, ишда қолган РҲА 
ускуналари занжирларидан, қурилмаларни бошқариш занжирларидан ҳамда ток ва кучланиш 
занжирларидан уларни ажратиш кетма-кетлиги, жойлари ва усуллари кўрсатилиши билан. 
Ишчи дастурлар тузиладиган ускуналар рўйхати энергетик корхонанинг бош муҳандиси томонидан
тизим миқиёсидаги боғланишларнинг ускуналари рўйхати – энергетика тизимининг РҲА марказий 
хизмати (кейинчалик РҲАМХ) томонидан тасдиқланади. 
Техник хизмат кўрсатиш натижалари паспорт-баённомаларга ёзилиши шарт (мураккаб РҲА ускуналари 
бўйича батафсил ёзувлар релелар журналида ёзилиши шарт). 
Энергетик корхонанинг, энергетика тизимининг ва БДМ (ОДЦ) нинг РҲА хизматларида ушбу 
хизматларнинг бошқарувида ёки тасарруфида бўлган ускуналар ҳақида карталар (жадваллар) ёки 
журналлар (характеристикалар) ёки принципиал ёки таркибий схемалар (фаолият кўрсатиш технологик 
алгоритмлари) шаклидаги техник маълумотлар бўлиши шарт. 
 
769. 
РҲА ускуналарини ишлатишдан чиқариш, настройка параметрларини ўзгартириш ёки ҳарака-
тини ўзгартириш ушбу Қоиданинг 906, 909, 913 ва 914-бандларига мувофиқ расмийлаштирилиши шарт. 
РҲА ускуналарининг нотўғри ишлаши хавфи пайдо бўлганда ушбу Қоиданинг 763-банди талабларини 
ҳисобга олган ҳолда юқори тезкор-диспетчер ходимдан рухсат олмасдан, лекин унга кейинчалик хабар 
бериш билан, маҳаллий йўриқномага мувофиқ ва ушбу Қоиданинг 909-бандига мувофиқ кейинчалик 
буюртманома расмийлаштирилиши билан ишлатишдан чиқарилиши шарт. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling