I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)
799. Қувурсимон разрядниклари ва ҳимоя оралиқлари электр ўзатиш линиялари кўрикдан ўтказилаётганда кўрикдан ўтказилиши шарт. Разрядникларнинг ишлаганлиги кўрикдан ўтказиш варақаларида белгиланиши шарт. Қувурсимон разрядникларни таянчдан ечиб олиб текшириш 3 йилда 1 марта ўтказилиши шарт. 101 Сурункали ифлосланиш зоналаридаги қувурсимон разрядникларни таянчдан ечмасдан ташқи кўрикдан ўтказиш ҳамда қўшимча кўрикдан ўтказиш ва маҳаллий йўриқномалар талабларига мувофиқ бажарилиши шарт. Қувурсимон разрядникларни таъмирлаш текширувлар ва кўрикларнинг натижаларидан келиб чиққан ҳолда зарурият пайдо бўлганда бажарилиши шарт. 800. Нейтраллари изоляцияланган ёки сиғим токлари компенсацияланган тармоқларда ҳаво ва кабел электр ўзатиш линияларининг ерга тутушиши билан шикастланишларини бартараф этишгача ишлашига рухсат этилади. Бунда одамлар ва ҳайвонларнинг токдан шикастланиши хавфи пайдо бўладиган аҳоли яшаш жойларидан ўтувчи ҲЛ даги шикастланган жойларни қидиришга зудлик киришиши ва қисқа муддатда шикастланишлар бартараф этилиши керак. Генератор кучланиши тармоқларида ҳамда юқори кучланишли двигателлар уланган тармоқларда ерга туташиш билан ишлаш ушбу Қоиданинг 576-бандига мувофиқ равишда рухсат этилади. 801. Ерга туташиш сиғим токларини ёйни ўчирувчи реактор билан компенсациялаш сиғим токлари қуйидаги миқдордан ошганда қўлланилиши шарт: тармоқнинг номинал кучланиши, кВ 6 10 15-20 35 ва ундан юқори ерга туташув сиғим токи, А 30 20 15 10 Электр станция блокларининг 6 кВли ўз эҳтиёжи тармоқларида резистор орқали тармоқ нейтралини заминлаш орқали иш режимида ишлашга рухсат этилади. Генератор кучланиши занжирларида мувофиқ ҳисоб-китоб билан асосланганда нейтрали изоляцияланган иш режимида ишлашга рухсат этилади. 6÷35 кВ тармоқларнинг ҲЛ даги темир-бетон ва метал таянчларида ерга туташув сиғим токи 10 А дан кўп бўлганда ёйни ўчирувчи реакторлар қўлланилиши шарт. Сиғим токлари компенсацияланадиган тармоқларда сиғим токларини, ёйни ўчирувчи реакторлар токларини, ерга тутушув токларини ва нейтраллар силжиши кучланишини ўлчаш ёйни ўчириш реакторлари эксплуатация қилишга киритилганда ва тармоқда режимларнинг сезиларли ўзгаришларида, лекин 6 йилда 1 мартадан кам бўлмаган муддатда ўтказилиши шарт. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling