I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)
- Bu sahifa navigatsiya:
- § 11. Кучланиш ошишидан ҳимоялаш 794.
792. Тегиш кучланишини ўлчаш заминлаш ускуналари монтаж қилингандан, қайта ўрнатигандан ва капитал таъмирлангандан сўнг, лекин 5 йилда 1 мартадан кам бўлмаган муддатда бажарилиши шарт. Ўлчаш ҲЛ ларининг табиий заминлагичлари ва трослари уланган ҳолатда бажарилиши шарт. 793. Заминлагичларнинг коррозион ҳолатини текшириш 790-бандда кўрсатилган муддатларда қуйидагича ўтказилиши шарт: 100 электростанцияларда ва нимстанцияларда – заминлагичлар коррозияга кўпроқ учраган ҳамда куч трансформаторларининг, қисқатуташтиргичларнинг нейтраллари яқинида; ҲЛ ларида – заминлагичли таянчларнинг 2% да . Энергетика объектининг техник раҳбари қарори бўйича нимстанцияларнинг ва ҲЛ таянчларининг заминлагичлари учун коррозия ҳолатини текширишни нисбатан тезроқ ўтказиш ўрнатилиши мумкин. § 11. Кучланиш ошишидан ҳимоялаш 794. Электр станцияларида, нимстанцияларда ва электр тармоқларини эксплуатация қилувчи корхоналарда ҳар бир тақсимлаш қурилмаларини ва ҲЛ ларини кучланиш ошишидан ҳимоялаш бўйича маълумотномалар бўлиши шарт: чақмоқ қайтаргичларнинг, прожектор мачталарининг, баланд иншоат ва биноларнинг метал ва темир- бетон конструкцияларининг ҳимоя зоналари чегаралари; ҳимоя аппаратларининг уланиш жойлари, нимстанция қурилмалари ва порталларининг заминловчи тушишлари, қўшимча заминловчи электродларнинг узунлиги ва сони бўйича маълумотлар билан биргаликда уларнинг жойлашиши кўрсатилган ТҚ заминлаш ускуналарининг схемалари; ТҚ нинг импулсьсли чидамлилиги (импульс, синов ва тешиб ўтиш кучланишлари) бўйича паспорт маълумотлари; ТҚ ва ҲЛ да фойдаланилаётган кучланиш ошишини чегарагичларнинг, ветилли ва қувурсимон разрядниклар ҳамда ўчқунли оралиқларнинг паспортларидаги ҳимоя характеристикалари; ҲЛ (тросли ҲЛ учун бутун узунлиги бўйича хавфли зоналар узунликлари) трос билан ҳимояланган келиш узунликлари миқдори билан ва ҳимояланаётган қурилмалар ҳамда ТҚ ҳимоя аппаратлари ўртасидаги шиналар бўйича уларга мувофиқ масофа билан ТҚ схемалари; ҲЛ таянчлари, шу жумладан ҲЛ, ТҚ, ТП ва қабул қилиш пунктларика келишларининг заминланиш қаршиликлари миқдори; ҲЛ трассаси ва тақсимлаш қурилмалари ҳудудлари бўйича тупроқ ўтказувчанлиги ҳақидаги маълумотлар; ҲЛ нинг ўзаро, алоқа линиялари, радиостанция, темирйўл автоблокировкали линиялари билан кесишганлиги ҳақида маълумотлар. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling