I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)
795. Ҳар қандай тайинланишдаги (ёритиш, телефон, юқори частотали ва ш. ў.) 1000 В гача бўлган ҲЛ симларини ОТҚ конструкциясига, бўлак турган стерженли чақмоқ қайтаргичларга, прожектор мачталарига, мўриконларга ва градирналарга осиш ҳамда портлашга хавфли хоналарга ушбу линияларни киритиш таъқиқланади. Кўрсатилган мақсадлар учун метал қобиқли кабеллар ёки ерда метал қувур ичида ётқизилган қобиқсиз кабеллар қўлланилиши шарт. Портлашга хавфли хоналарга линияларни киритиш бино ва иншоатларнинг чақмоқдан ҳимоялаш ускуналари бўйича ҳаракатдаги йўриқномалари талабларини ҳисобга олган ҳолда бажарилиши шарт. 796. Ҳар йили ёғингарчилик масуми олдидан ТҚ лари ва электр ўзатиш линиялари кучланиш ошишидан ҳимояларининг ҳолати текширувдан ўтказилиши ҳамда уларнинг момоқалдироқ ва ички кучланиш ошишидан ҳимояларининг тайёрлиги таъминланиши шарт. Корхоналарда ҲЛ, ТҚ ва ТП қурилмаларининг момоқалдироқдан ўчиши ва шикастланиши ҳолатлари қайд қилиниши шарт. Олинган маълумотларга асосан момоқалдироқдан ҳимоянинг ишончлилигини баҳолаш ўтказилиши ва зарурият пайдо бўлганда уни ошириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши шарт. ТҚ да ностандарт аппаратлар ёки қурилмалар ўрнатилганда мувофиқ момоқалдироқдан ҳимоялаш чора- тадбирлари ишлаб чиқилиши зарур. 797. Кучланиш ошишини чегаралагичлар ва барча кучланишдаги вентилли разрядниклар доимо қўшилган ҳолатда бўлиши шарт. ОТҚ да қиш даврида (ёки қишнинг айрим ойларида) тўфонли, шамолли, музлашли, температураси тезда ўзгарувчан ва сурункали ифлосланувчи районларда фақат момоқалдироқ таъсирида кучланиш ошишидан ҳимоялаш учун мўлжалланган вентилли разрядникларни ўрнатишга рухсат этилади. 798. Вентилли ва қувурсимон разрядникларнинг ҳамда кучланиш ошишини чегарагичларнинг профилактика синови “Электр ускуналарини синаш ва меъёрлари қоидалари” техник ҳужжатга мувофиқ ўтказилиши шарт. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling