I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet189/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
802. 
Ёйни ўчирувчи реакторларнинг қуввати тармоқнинг сиғим токига қараб, унинг истиқболли 
ривожланишини ҳисобга олган ҳолда танланиши шарт. 
Заминловчи ёйни ўчирувчи реакторлар иккитадан кам бўлмаган электр ўзатиш линиялари бўлган 
компенсацияловчи тармоқлар билан боғланган нимстанцияларда ўрнатилиши шарт. 
Ёйни ўчирувчи реакторларни охирги нимстанцияларда ўрнатиш таъқиқланади. 
Ёйни ўчирувчи реакторлар трансформаторларнинг, генераторларнинг ёки сиғим компенсаторларининг 
нейтралларига разъединителлар орқали уланиши шарт. 
Ёйни ўчирувчи реакторларни улаш учун, қоида бўйича, чўлғамларининг уланиш схемаси юлдузча-
учбурчакли трансформаторлардан фойдаланиш шарт. 
Ёйни ўчирувчи реакторларни эрувчи сақлагичлар билан ҳимояланган трансформаторларга улаш 
таъқиқланади. 
Заминлаш учун мўлжалланган ёйни ўчирувчи реакторларнинг кириши умумий заминлаш ускуналарига 
уланиши шарт.
 
803. 
Ёйни ўчирувчи реакторлар резонансли ростланишга (настройка) эга бўлиши шарт. 
Қайта компенсациялаш билан ростлашга рухсат этилади, бунда ерга туташув токининг реактив ташкил 
этувчиси 5 А дан катта бўлмаслиги, ростланишнинг бузилиш даражаси (расстройка) эса 5 % дан катта 
бўлмаслиги шарт. Агар 6-20 кВ тармоқлардаги ўрнатилган ёйни ўчирувчи реакторлар аралаш 
шаҳобчаларининг токлари бўйича катта фарқлари бўлса, ерга тутушув токининг реактив ташкил этувчиси 
10 А дан катта бўлмаган миқдорида ростлашга рухсат этилади. 35 кВ ли тармоқларда ерга туташув сиғим 
токининг миқдори 15 А дан кичик бўлганда ростланишнинг бузилиши даражаси 10 % дан катта 
бўлмаслигига рухсат этилади. 
Сиғим токи компенсацияланишгача бўлган тармоқларнинг ишлашига, қоида бўйича, рухсат этилмайди. 
Компенсацияланишгача бўлган ростлашни керакли қувватли ёйни ўчирувчи реакторлар мавжуд 
бўлмаганда ва тармоқда носимметрик фазалар сиғими авариявий пайдо бўлганда нейтрал силжиши 
кучланиши фазалар кучланишига нисбатан 70 % дан юқори ошишига олиб келмайдиган шароитда фақат 
вақтинчалик қўллашга рухсат этилади.

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling