783.
Тезкор ходимлар томонидан РҲА ускуналари панелларида ва шкафларида калитлар, накладкалар,
синов блоклари ва бошқа мосламалар ёрдамида қўшиб-ажратишни
бажаришда, фойдаланилаётган
режимлар ёки назорат қилишнинг бошқа содда усуллари учун кўрсатилган қўшиб-ажратиш
ускуналарининг ҳолатлари жадвали, ҳамда мураккаб қўшиб-ажратишлар учун дастур қўлланилиши шарт.
Бу қўшиб-ажратишлар бўйича операциялар ҳақида тезкор журналда ёзилиши шарт.
784.
Электростанциянинг, нимстанциянинг бошқарув щитларида, ҳамда панеллардаги ва шкафлардаги
РҲА занжирларининг қўшиб-ажратиш ускуналари кўзга кўринарли қилиб жойлаштирилиши шарт, улар
билан бир типдаги операциялар бир хил бажарилиши шарт.
§ 10. Заминлаш ускуналари
785.
Заминлаш ускуналари одамларнинг электр хавфсизлигини ва электр ускуналарини ҳимоя-лашни
ҳамда эксплуатация қилиш иш режимларини таминлаш талабларини қаноатлантириши шарт.
Электр қурилмаларининг ва электр ускуналарининг изоляциялари бузилиши оқибатида
кучланиш
қолиши мумкин бўлган барча метал қисмлари заминланиши ёки нулга уланиши шарт.
786.
Электр ускуналарининг заминлаш ускуналарини эксплуатация қилишга топширишда монтаж
қилувчи ташкилот томонидан ушбу Қоиданинг I-бўлим, §2, 22-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан
ташқари, ушбу ускуналарнинг қабул қилиш-топшириш синов баённомалари ҳам тақдим этилиши шарт.
787.
Ускуналарнинг заминланиши зарур бўлган ҳар бир элементи бўлакча заминловчи ўтказгич
орқали заминлагичларга уланиши шарт.
Ускунанинг бир қанча элементларини заминловчи ўтказгичлар билан кетма-кет улаш таъқиқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: