I бўлим Томошабин бўлманг


Download 117.44 Kb.
bet22/28
Sana13.04.2023
Hajmi117.44 Kb.
#1349878
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   28
Bog'liq
ШЕЪРЛАР УМИДА ОПА - 998 99 822 98 78

Биринчи қисм: Мутлақ дўстлашувга лойиқ одамлар.
Улар — Аллоҳ ва Аллоҳнинг расули Мухаммад саллАллоҳу алайхи вассалламга иймон келтирган ҳамда дин маросимларини Аллоҳ учун холис қилган кишилардир. Аллоҳ таъоло деди: “Сизларнинг дўстингиз фақат Аллоҳ, Унинг пайғамбари ва таъзим-тавозе қилган холларида намозни тўкис адо этадиган, закотни (хақдорларга) берадиган мўъминлардир. Кимки Аллоҳни, Унинг пайғамбарини ва мўъминларни дўст тутса (нажот топгай), зеро, фақат Аллоҳнинг хизби (гурухи)гина ғолиб бўлгувчидир.” (Моида: 55, 56).
Иккинчи кисм: Бир жихатдан дўстлик ва бир жихатдан душманликка лойиқ бўлган одамлар.
Улар — баъзи фарзларга эътиборсизлик билан қарайдиган ва куфрга олиб бормайдиган харом ишларни қилган осий мусулмонлардир. Уларга насихат қилиш, қилган ишларини сукут қилмай инкор этиш, амр-маъруф, нахий-мункар қилиш, гунохларни қилмасликлари ва тавба этишлари учун жазо ва таъзирлар бериш керак. Зеро, шароб ичгани учун бундан аввал хам таъзирланган Абдуллох — уни Химор деб лақабланарди — номли сахоба ичиб олгани учун яна таъзирга олиб келинганида сахобаларнинг бири уни лаънатлади, шунда расулуллох Саллаллоҳу алайхи вассаллам: “уни лаънат қилманглар! У Аллоҳ ва расулини яхши кўради” — дедилар (Имом Бухорий ривояти). Бироқ, унга Аллоҳнинг белгилаган жазосини ижро этдилар.
Учинчи қисм: Улардан мутлақ безор бўлишга лойиқ бўлган одамлар.
Улар — мушрик, яхудий, насроний, мажусий ва барча кофирлар. Бундан ташқари бу хукм остига Аллоҳ таъолодан бошқаси учун дуо ва таваккул қилган, ундан бошқадан ёрдам сўраган, Аллоҳни, Аллоҳнинг расули ва динини хақорат қилган, динни «хозирги асрга ярамайди» деган тушунча билан хаётдан ажратган (хужжат барпо қилинсада) мусулмонликни даъво қилган кишилар хам киради. Мусулмонлар бундай кишилар билан жиход қилишлари, тазйиқ кўрсатишлари ва уларни ер юзида фасод ёйишларига йўл бермасликлари керак.
Аллоҳ таъоло деди: “Эй пайғамбар (саллАллоҳу алайхи вассаллам), кофир ва мунофиқларга қарши жиход қилинг ва уларга қаттиққўл бўлинг! Уларнинг жойлари жаханнамдир! Нақадар ёмон оқибат бу!” (Тахрим: 9).
“(Эй Мухаммад саллАллоҳу алайхи вассаллам), Аллоҳга ва Охират кунига иймон келтирадиган қавмнинг Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига мухолифлик қилувчилар билан — гарчи улар ўзларининг оталари, ёки ўғиллари, ёки оға-инилари, ёки қариндош-уруғлари бўлсалар-да — дўстлашаётганларини топмассиз.” (Мужодала: 22).
Ахлуссунна вал-жамоа”: “Аллоҳ учун дўст бўлишнинг рўёбга чиқиши керак бўлган хуқуқлари бор” —деб эътиқод қиладилар. Улар:

Download 117.44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling