I бўлим Томошабин бўлманг


Download 117.44 Kb.
bet20/28
Sana13.04.2023
Hajmi117.44 Kb.
#1349878
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   28
Bog'liq
ШЕЪРЛАР УМИДА ОПА - 998 99 822 98 78

Қаноат хақида.

Пули кўп одам бой эмас!


Машҳур файласуф Диоген шундай деган экан: “Кўп пулга эга бўлиш ва бой бўлиш - бир нарса эмас. Борига қаноат қилган одамгина чинакам бойдир. Ўзида бор нарсадан кўпроқ бойлик орттиришга ҳаракат қилган одам, оз бўлсада, борига қаноат қилган одамдан камбағалроқдир”.
Хазрат Навоий ёзади:
“Қаноат - эҳтиёжсизлик негизидир, иззат ва шараф тантанасидир. Қаноатли камбағал - давлатманддир, унинг шоҳу гадога иши тушмайди”.


Олимлик масъулияти
Ўзи ҳақида ўйламай, фақат элга билим бериш хақида ўйлаган олим киши худди шамга ўхшайди, у ўзини ёндиради ва халқни зиёли қилади.
Ҳақиқий олим шундай кишики, унинг сўзи, ўйи, фикри бир хил бўлади. Олимнинг ёмонлиги кеманинг синишига ўхшайди.
Чунки кема синса, ҳам ўзи чўкади, ҳам ўзгаларни чўктиради.
Олим қачонки ўзининг барча ҳис-эҳтиросларининг устидан ҳоким бўлолса, шундагина уни олим дейиш мумкин.
Олимлар билан ўтирсанг, фойда оласан, чунки гул ёнида ўтирган одамга гул хиди уриб қолади.
Олим кўр бўлса ҳам дунёни кўради. Жоҳил соғ бўлса ҳам узоқни кўрмайди.
Одамнинг энг ёмони нодон бўлиб, фойда келтирмаганидир.

Машрикзамин ҳикмат бўстони” китобидан

Ахлуссунна вал-жамоа” эътиқодида дўстлашув ва душманлашув масаласи

Салаф солих — “ахлуссунна вал-жамоа” эътиқодининг асосларидан бири Аллоҳ учун яхши кўриш ва Аллоҳ учун ёмон кўришдир. Яъни мўъминларни севиш ва уларни дўст хисоблаш ҳамда мушрик ва кофирларни ёмон кўриш ва улардан безор бўлишдир. Аллоҳ таъоло деди: “Мўъмин ва мўъминалар бир-бирларига дўстдирлар. Улар яхшиликка буюрадилар, ёмонликдан қайтарадилар...” (Тавба: 71).


“Мўъминлар, мўъминларни қўйиб кофирларни дўст тутмасинлар! Ким шундай қилса, бас, Аллоҳ томонидан хеч нарсада эмас. (яъни Аллоҳдан бегонадир). Магар улардан эхтиёт бўлиб турсаларингиз (юзаки муомала қилсангиз жоиздир), Аллоҳ сизларни Ўзининг (азобидан) огох қилур. Ва фақат Аллоҳга қайтажаксиз.” (Оли Имрон: 28).
“Ахлуссунна вал-жамоа”: “Дўстлашув ва душманлашув ақидаси энг мухим асослардан бўлиб, шариатда унинг жуда катта ўрни бор” — деб эътиқод қиладилар ва у қуйидаги жихатлардан яққол равшан бўлади.

Download 117.44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling