I бўлим Томошабин бўлманг


Download 117.44 Kb.
bet28/28
Sana13.04.2023
Hajmi117.44 Kb.
#1349878
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28
Bog'liq
ШЕЪРЛАР УМИДА ОПА - 998 99 822 98 78

5. Саҳл Тустарий - Абдулмухаммад Саҳл Тустарий 203 хижрий йили Ахвоз шахрида туғилган. Унинг биринчи асари “Тавбаи фард” бўлиб, унинг атрофида иғво уюштирилган ва муаллифни халқ ўртасида бадном қилинган. Сахл бутун мол мулкию, рўзғор буюмларию, тангаларию хаммасини қоғозга ёзиб, оламон устидан сочади. Кимга нима тушган бўлса олади, яъни халқ Шайхининг бор бисотини талайди. Сахл донишманд ва хақиқий воиз эди. 283 йили Басрада вафот топганида атрофида 400 та мурид жамланган эди.
Сахл Тустарий хикматлари исломшуносликда алоҳида мавқега эга, унинг Қуръон тафсири алохида таъкидланган (Шайҳ Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф “Тавсири хилол” хақида).
6. Юсуф Хос Хожиб - XI асрда Қорахонийлар мамлакатида яшаган. 50 ёшида “Қутадғу билиг” (“Бахт хақида илм”) асарини тугатиб Қашқар подшосига тақдим этган ва “Хасс Хожиб” унвонига сазовор бўлган. Бу унвон шох саройининг вазири дегани эди.
7. Суфий Оллоёр - тахминан 1634 йилда Самарқанддаги Каттақўрғон мавзеъида, солиҳ-тақводор Оллоқули хонадонида дунёга келади. Марказий Осиё Нақшбандия тариқатининг йирик намоёндаси, туркий тасаввуф адабиётнинг машҳур вакилларидан бири, мутасаввиф шоир, адиб, йирик диншунос аллома ва давлат арбоби сифатида Туркистон халқлари ўртасида юксак хурмат-эътибор қозонган сиймодир. Сўфи Оллоёр Марказий Осиё минтақаларида яшовчи туркий ва форсий, забон халқларни ягона исломий ва ахлоқий ҳамда фалсафий-эстетик мафкура ялови остида бирлаштирди. У «Махзанул мутеъийн» асарини араб тилида, «Маслакул муттақин» ва «Муродул орифин» асарларини форс тилида, «Саботул ожизин» китобини ўзбек тилида ёзиб, Ислом оламига улуғ мерос қолдириб кетган. Сўфи Оллоёр хаётининг сўнгги йилларини (1710-1721) Сурхондарё вилояти Денов туманидаги (хозирги Олтинсой тумани) Катта Вахшивор қишлоғида ўтказиб 90 ёшларида шу жойда вафот этган ва дафн этилган.

1 Қўл кетар – қўлингни торт, этагингни қоқ маъносида

2 Васвосил ханнос – савдогарларнинг васвосаси

3 Аюханнас – эй одамлар

4 Мурда – ўлик


Download 117.44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling