I бўлим Томошабин бўлманг


Адабиёт. Абу Лас Самарқандийнинг “Танбеҳ ул ғофилийн” номли асаридан фойдаланилди. Рубоийлар


Download 117.44 Kb.
bet26/28
Sana13.04.2023
Hajmi117.44 Kb.
#1349878
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28
Bog'liq
ШЕЪРЛАР УМИДА ОПА - 998 99 822 98 78

Адабиёт.
Абу Лас Самарқандийнинг “Танбеҳ ул ғофилийн” номли асаридан фойдаланилди.


Рубоийлар
* * *
Дер қирғоқда ётган бир синиқ сопол:
Мен лой эдим, кўза ясади кулол.
Бир гўдак тош уриб синдирди, мени,
Кўтариб келарди бир соҳибжамол.
* * *
Балиқ дер: ҳаётнинг боши дарёда,
Самандар дер: борлиқ — ўтда ифода.
Қушлар дер: тириклик фақат ҳавода,
Ҳақиқат бормикин, дўстлар, дунёда?
* * *
Атрофда сукунат эди ҳукмрон,
Ҳатто гўдаклар ҳам қилмасди сурон.
Ногоҳ бир девона пайдо бўлдию,
Шодлик ва хандага тўлди ҳар томон.
* * *
Тўти сўйласа ҳам қанчалик бийрон,
Одам эмаслиги барчага аён.
Одамнинг одамлик фазли бўлмаса,
Сўзлашига қараб санама инсон.
* * *
Шамда ёнмас эса, парвонами ул,
Гул деб ўртанмаса, ул нечук булбул?
Бир синиқ кўнгилни кўриб ўзи хам,
Шикаста бўлмаса, у қандай кўнгил?
* * *
У қандай дўст?
Шодлигингда,
Чин дилдан шодланмаса.
У қандай дўст?
Тилакларин,
Дўстга ошкор айтолмаса,
У қандай дўст?
Оғир дамда,
Ростин билиб ёлғон айтса.
У қандай дўст? у қандай дўст? у қандай дўст?
Гул деб ўртанмаса, ул нечук булбул?
Бир синиқ кўнгилни кўриб ўзи хам,
Шикаста бўлмаса, у қандай кўнгил?
* * *
У қандай дўст?
Шодлигинда,
Чин дилдан шодланмаса,
У қандай дўст?
Тилакларин,
Дўстга ошкор айтолмаса.
У қандай дўст?
Оғир дамда,
Ростини билиб ёлғон айтса.
У қандай дўст? у қандай дўст? у қандай дўст?


Олам мунаввардур мехр билан оқибат билан

Инсоннинг олий фазилатларидан, энг зарур бўлган хиссиётларидан бири меҳр-оқибат туйғусидир. Унинг заминида инсон зотини улуғловчи орият, диёнат, мурувват, раҳм-шафқат каби юксак инсоний хислатлар ётади.


Бу олийжаноб хислатлар одамий зот учун берилган кўркам фазилат ва бебахо неъматдурким, у инсон қалбининг гултожи бўлган яхшиликка йўл очади. Шунингдек, инсоният оламида ўзаро меҳр-муҳаббатни ривожлантиради, қариндош-уруғлик ришталарини боғлашда, биродарликни азизлашда ва умуман инсонларга бўлган иззат-хурматни қадрлашда меҳр-оқибат туйғусининг тутган ўрни беқиёсдур.
Бусиз, яъни меҳр-оқибатсиз гўзал турмушнинг, дўстлар даврасининг файзини, уларнинг мустаҳкамлигини тасаввур қилиб бўлмайди. Бусиз маънавий умр кечириб, фаол хаётий мавқега эришиб бўлмайди.
Муқаддас Қуръони Карим ва хадиси шарифнинг кўрсатмаларига биноан одам боласи юқорида айтилганидек олий жаноб хислатлар эгаси бўлиши билан бирга саҳоватли, раҳм-шафқатли бўлиб етилмоғи лозим. Бунинг учун инсон аввало камтарлик йўлини танлаб олмоғи зарур, зеро камтарлик ўзаро меҳр-мухаббатни зиёда қилади. Ҳақиқатан ҳам камтарлик энг яхши хислат у инсонни улуғлайди, меҳр-шафқат ва мехр соҳиби бўлишга етаклайди. Камтарликнинг камоли бор ва манманликнинг заволи деган доно халқимиз. Манманлик ижтимоий разолатнинг бир тури бўлиб у инсонлар орасига адоват уруғини сочиб, меҳр чироғини ўчиради, бемехрликни, оқибатсизликни чақиради.
Ўзингизга маълумки, оқибат, меҳр кўтарилгач дўст биродарлар ўртасида садоқатсизлик ва эътиборсизлик каби салбий холатлар келиб чиқади.
Оқибатсиз фарзандлар туфайли оилада совуқлик, ота-онага хурматсизлик, беписандлик, опа-сингил, ака-ука орасида иззат-икром йўқолади. Кўролмаслик, хасадгўйлик каби қабих холатлар юз беради, ўзаро тотувлик, қадр-қиммат кўтарилади. Ўртада адоват кучайиб оила бузилади. Маълумки оиладаги адоват акани укадан, отани боладан айиради. Душманлик хиссиётларини пайдо қилади. Меҳр- мухаббат билан қурилган иморат вайрон бўлади. Бошқачасига айтсак, қиёматни яқинлаштиради.
“Ука-акасига кўтарса муштин, билмаса аждоду ва етти пуштин, қашқирдек ғажиса бир-бирин гўштин қиёмат дегани шу бўлса керак”. Аллоҳ асрасин.
Мана Ислом дини 14 асрдан ошибдики инсонлар ўртасида адоватни йўқотиш, жахолат ва разолат ҳолатларини Қуръони Карим оятларига, хадису-шариф суннатларига амал қилиб барча кишиларни, аввало Ислом ахлини одамийлик рухида тарбиялаб рахм-шафқатли, меҳру-оқибатли бўлишга даъват этиб келади.
Жаноб пайғамбаримиз САВ мархамат қилиб айтадиларки: “Аллоҳ рах-матида бўлишни истасанг одамларга мархаматли бўл”, яна бир хадисларида “Кимки ризқим улуғ, умрим узоқ бўлишини истаса қариндош- уруғларига, меҳр-оқибатли бўлсин”.
Бундан шу нарса аён бўладики, ҳар ким одамларга, ёхуд ўзининг яқинларига мехрсиз, оқибатсиз, рахмсиз бўлар экан, у Аллоҳнинг мархаматидан йироқ бўлади, унга мехр- шафқат нури ёғилмайди.
Пайғамбаримиз САВ яна бир хадисларида “Силаи рахм қилмайдиган киши жаннатга кирмайди” деган эканлар деб бизни бохабар қиладилар. Албатта рахм-шафқат, мехр- оқибат туйғуси аввалам бор ота-онага, ака-укага, опа-сингилларга қолаверса қариндош-уруғларга, дўсту-биродарларга кўрсатилмоғи ва бу туйғу самимий, беминнат бўлмоғи лозим. Чунки Аллоҳ назаргохи бўлмиш қалбларда фақат беғараз, беминнат, самимий бўлган мехр-оқибатгина жой топа олади. Бу олий жаноб туйғу қариндош-уруғлик нихолларини ўстиради, дўстлик чаманзорини гуллатади, биродарлик торларини созлаб кўнгилни дилрабо оханглар билан нурга тўлдиради.
“Мехр бўлса нур сочилгай хам очилгай ғунчалар, мехр бўлса яхши сўз ҳам, яхши ният мустажо”. Шох- султонликни еб, бу дунё бойлигин, бўлмаса анда мехр хеч бўлмагай кўнгилга жо. Шу боис барча жонзод борки меҳр-оқибат мулкига, меҳр-шафқатга интилиб яшайди.
Шундай экан аввалом бор яқинларимизга, айниқса ота- оналар кексайган чоғларида улар учун кўрсатиладиган меҳр-оқибатнинг зарурлигини англаган холда ҳар фарзанд шараф тожини эмас ота-она ризолигини излаб бу азиз ва мўътабар инсонларга иззат-икром билан меҳр-оқибат кўрсатиб, улар учун Аллоҳдан рахм-шафқат сўраб, садоқат билан беминнат хизматларини бажо келтириш ҳам фарз, ҳам қарз эканлигини ёдимизда тутмоғимиз керак.
Шу ерда Пайғамбаримизнинг САВ содиқ дўстлари “Абу Бакир Сиддиқ хазратларини” “Ота-она ризолиги бу фоний дунёда иззат, охиратда эса нажот келтиради” деган башоратларини ёдга олмоқ ўринлидир.
Азизлар! Мехр-оқибат туйғуси ва унинг хосиятлари тўғрисида сўз борар экан, унинг сехрли кучини тан олмоқлик керак. Дарҳақиқат самимий, беғараз кўрсатилган мехр-оқибатнинг қудрати чексиздир.
Мисоллар:
Уруш йилларида ота-онасиз қолган етим болаларга меҳр-оқибат;
1966 йил рўй берган зилзила оқибатларини бартараф этишдаги меҳр-мурувватлар.
Ҳақиқатан ҳам одамзот учун меҳр-оқибат кўрсатишдан хам яхши яхшилик бу дунёда бўлмаса керак. “Дунёда бўлмаса оқибат агар, хаёт ҳам бўлмасди бунчалик гўзал”.
Шундай экан хаёт учун ажратилган муддатни ғанимат билиб, уни хайрлилик ва эзгулилик хизматига бағишлаб, қариндош-уруғлар, дўсту-биродарлар ўртасида меҳр- мухаббат мухитини яратиб, инсонлар дилига илиқлик жо этиб яшамоқлик лозим.
Дарвоқе инсонлардаги олий химматлилик, одампарварлик ҳам меҳр-оқибатнинг мевасидир. Умуман меҳр-оқибат деб аталмиш нозик, тансиқ ва ўта зарур фазилат инсонларни ҳамдардлигу-тотувликда садоқат билан дўстона яшашга даъват этиб, уларнинг фазли-камолини ошириб улуғворлик ато этади, инсоният оламини янада мунаввар қилади.
“Э қодир Эгам иноятинг ила мархамат айлаб дилларимизни меҳр-оқибатга тўлдиргин.”

Download 117.44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling