I бўлим Томошабин бўлманг
Download 117.44 Kb.
|
ШЕЪРЛАР УМИДА ОПА - 998 99 822 98 78
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тўртинчидан
- Ахлуссунна вал-жамоа” дўстлашув ва душманлашув тўғрисида одамларни уч қисмга бўладилар
Биринчидан: Дўстлашув ва душманлашув “Ла илаха иллаллоҳ” (Аллоҳдан ўзга (хақ) илох йўқ” деб гувохлик беришнинг бир жузъидир. Бу гувохликнинг маъноси сиғинилаётган Аллоҳ таъолодан бошқа барча маъбудлардан безорликдир. Аллоҳ таъоло деди: “...Аллоҳга ибодат қилинглар ва тогут (Аллоҳдан ўзга, шайтон ва барча сиғиниладиган нарсалар) дан узоқ бўлинглар!” (Нахл: 36).
Иккинчидан: Дўстлашув ва душманлашув иймоннинг энг мустаҳкам асосларидан биридир. Расулуллоҳ Саллаллоҳу алайхи вассаллам дедилар: “Иймон халқаларининг энг мустаҳками — Аллоҳ учун дўстлашиш ва Аллоҳ учун душман бўлиш, Аллоҳ йўлида яхши кўриш ва Аллоҳ йўлида ёмон кўришдир” (Шайх Албоний: “Сисилатул—ахадисус-сахиха”: 998). Учинчидан: Аллоҳ учун дўст ва душман бўлиш қалбнинг иймон халовати ва лаззатини тотиши учун сабабдир. Расулуллоҳ Саллаллоҳу алайхи вассаллам дедилар: “(Ўзида) уч нарса бўлган кимса иймон халоватини тотибди: Аллоҳ ва унинг расули унга бошқалардан кўра севимлироқ бўлса, бирон кишини Аллоҳ учун яхши кўрса ҳамда куфрга қайтишни Аллоҳ кутказганидан сўнг, жаханнамга ташланишни ёқтирмаганидек ёқтирмаса” (Муттафакун алайх). Тўртинчидан: Дўстлашув ва душманлашув ақидасини хосил қилиш билан иймон комил бўлади. Расулуллоҳ Саллаллоҳу алайхи вассаллам дедилар: “Аллоҳ учун яхши кўрган, Аллоҳ учун ёмон кўрган, Аллоҳ учун берган ва Аллоҳ учун ман қилган киши иймонни комил қилибди” (Шайх Албоний: “Сахиху. Сунани Аби Довуд”). Бешинчидан: Аллоҳ ва унинг динидан бошқани яхши кўрган ҳамда Аллоҳни, Аллоҳнинг динини ва шу динни қабул қилган кишиларни ёмон кўрган киши кофир бўлади. Аллоҳ таъоло деди: “Айтинг: «Ўзи ризқланмай — таомланмай (барчани) таомлантирадиган, осмонлар ва ернинг яратгувчиси бўлган Аллоҳдан ўзгани дўст тутайми?!» Айтинг: “Албатта мен Аллоҳга бўйинсунгувчи кишиларнинг аввалгиси бўлишга маъмурман (амр қилинганман)”. Харгиз мушриклардан бўлманг!” (Анъом: 14). Олтинчидан: Дўстлашув ва душманлашув — ақидаси шундай алоқадирки бунинг асосида мусулмон жамияти қоим бўлади. Расулуллоҳ Саллаллоҳу алайхи вассаллам дедилар: “Сизларнинг бирингиз дўсти учун ўзи учун яхши кўрган нарсани яхши кўрмагунича (комил) мўъмин бўла олмайди” (Имом Бухорий ривояти). “Ахлуссунна вал-жамоа”: Дўстлашув ва душманлашув ақидаси фарздир. Балки, у “Ла илаха иллАллоҳ” деб гувохлик беришнинг шартларидан бири ва иймон ҳамда ақида асосларининг каттаси бўлиб, мусулмон уни риоя қилиши керак"— деб эътиқод қиладилар. Бу асосни таъкидлаб кўплаб хабарлар келган. Шулардан бири Аллоҳ таъолонинг қуйидаги сўзларидир: (Эй Мухаммад саллАллоҳу алайхи вассаллам), айтинг: “Агар ота-оналарингиз, болаларингиз, ака-укаларингиз, хотинларингиз, қариндош-уруғларингиз ва касб қилиб топган мол-дунёларингиз, касод бўлиб қолишидан қўрқадиган тижоратингиз ҳамда яхши кўрадиган уй-жойларингиз сизларга Аллоҳдан, унинг пайғамбаридан ва Унинг йўлида жиход қилишдан суюклироқ бўлса, у холда то Аллоҳ ўз амрини (яъни, азобини) келтиргунича кутиб тураверинглар!” (Тавба: 24). “Эй, иймон келтирганлар, Менинг хам душманим, сизларнинг хам душманларингиз (бўлган мушриклар) ни дўст тутманглар! Сизлар уларга дўстлик (хақида хат-хабар) юборурсизлар...” (Мумтахана: 1). “Ахлуссунна вал-жамоа” дўстлашув ва душманлашув тўғрисида одамларни уч қисмга бўладилар: Download 117.44 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling