I бўлим Томошабин бўлманг


Хаким ат – Термизий 16.02.21


Download 117.44 Kb.
bet19/28
Sana13.04.2023
Hajmi117.44 Kb.
#1349878
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   28
Bog'liq
ШЕЪРЛАР УМИДА ОПА - 998 99 822 98 78

Хаким ат – Термизий 16.02.21

Хасад икки ҳолатда бўлиши мумкин:


1-бир киши бой-бадавлат бўлиб, мол-давлатини эзгуликларга, мухтожларга, илм-фан ривожланишига сарф қилаётган бўлса.
2-бир кишига Аллоҳ илм берган бўлиб, илмини инсоният манфаати йўлида адолатли амалга оширишга, жамиятнинг ривожланишига ишлатаётган бўлса.
“Хаким” деган исмнинг мазмуни фақат инсонларни даволаш эмас, балки илмларни эгаллаган деб тушунилади.
Хаким ат – Термизийнинг онасига бўлган ҳурмати туфайли ҳам Улуғ алломагача етишиб чиққан. Ҳаж сафарига отланганида оналари: “Сен мени кимга ташлаб кетаяпсан, менинг сендан бўлак қаровчим йўқ” деганларида Ҳаж сафарини кейинга қолдирганлар. Ҳаж сафарини 27 ёшларида амалга оширганлар ва ҳаж сафари давомида Аллоҳдан Қуръонни тафсил қилиш ва уни ёд олиш имконини сўраб дуо қилган эканлар ва Ҳаж сафаридан қайтаётганларидаёқ Қуръони Каримнинг кўп қисмини ёд олган эканлар.


Дуёнинг етти мўъжизаси

Дунё мўъжизалари рўйхати турли даврларда ўзгариб турган.


Швейцариялик кинорежиссёр Бернард Вебернинг ташаббуси билан 2007 йилда дунёнинг янги етти мўъжизасини аниқлаш бўйича телефон ва Интернет орқали сўров ўтказилган бўлиб, бунда 100 миллиондан ортиқ киши иштирок этган.
Бернард Вебер 77 та обида орасидан 7 та энг мўъжизасини танлашни таклиф этган, натижалар эса 07.07.2007 да эълон қилиниши мўлжалланган эди.
Энг кўп овоз олган ва хозирги вақтда мавжуд қуйидаги обидалар дунёнинг янги етти мўъжизалари, деб тан олинди:
1. Буюк Хитой девори.
2. Перудаги қадимги инклар шаҳри Мачу-Пикчу.
3. Иорданиядаги тоғга ўйиб ишланган Петра мажмуаси.
4. Ҳиндистондаги Тож-Маҳал мақбараси.
5. Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида жойлашган Исо пайғамбарнинг улкан ҳайкали.
6. Римдаги Колизей.
7. Мексиканинг Юкатан яриморолидаги Чичен-Ица шаҳри.
1. Буюк Хитой девори
Узунлиги 21 196 км ва 18 метр. Ҳозирга келиб деворнинг 8 % дан ортиқроқ қисми сақланиб қолган. 74 % бузилиб кетган, колган қисмининг факатгина пойдевори бор.
2. Мачу- Пикчу (таржимаси “эски тоғ”) денгиз сатхидан 2057 метр баландда. Перу мамлакатида жойлашган. Қўхна шахар XX аср бошида топилган. Инк империяси даврида XII асрда ва ундан кейин пайдо бўлган шахар. Титикака кўли атрофида яшаган халқни Олий бошқарувчисининг исми Инка бўлган.
3. Петра мажмуаси Иорданияда жойлашган
Петра грекчадан “қоя, тош” маъносини беради. Деярли ҳамма бинолар тошга ўйиб ишланган, денгиз сатхидан 900 метр баландликда жойлашган. Жуда хам қадимий шахар, Иорданиянинг марказида жойлашган.
4. Тож – Махал
1632-1653 йилларда Шох Жахоннинг завжаси бўлган мумтоз Махал Бегим хотирасига бағишлаб қурилган. Бунда 22 000 та уста ва 1000 та фил ишлаган. Тож Махал тонг сахарда пушти, кундузи сутдан оқ, тунда олтин ранг бўлиб кўринади. Бу ушбу бинонинг ғаройиб томони шундаки, ундаги хаммом 1 шам билан иситилган. Бу сирни очиш мақсадида инглизлар линза ва ғиштларни алохида – алохида қилиб ажратиб олганлар, натижада қайта жойига қўйганларида иситиш қуввати йўқолган ўз ҳолига келмаган.
5. Исо пайғамбарнинг улкан хайкали
Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шахрида жойлашган.
Исо пайғамбарнинг ҳайкали Корновиду баландлигида жойлаштирилган. Ҳайкалнинг очилиши 12 октябр 1931 йилда бўлган. Баландликнинг денгиз сатхидан баландлиги 704 метр. Ҳайкалнинг баландлиги 30 метр, боши 35, 6 тонна, қўл бармоқларининг ҳар бири 9,1 тонна, қулочи 23 метр. Ҳайкал 7 метр баландликга эга бўлган постаментга ўрнатилган.
Монумент Парижда чизилган ва ясалган.
6. Римдаги Колизей амфитеатр Колизей Римда эрамизнинг боши 80 йилда қурилган. Қурилиш 8 йил давом этган. Император Тите даврида. Колизей лотинчада улкан (колоссальный дегани. Майдони 86x54 м2, диаметри 156 метр ва юқори қисми 188 метр, 80 та кириш жойи ва 50 мингта ўтирадиган жойи бор. Хозирги кунда ярмигача бузилган, бузилиб кетган.
7. Чечен -Ица шаҳри Мексикада жойлашган
Қадимий шахар, индеецлар томонидан VI асрда асос солинган.
Чечен - Ица - Майя қабиласининг қудуғи маъносини беради. Бу шаҳарда 13 та табиий қудуқлар бўлиб, улардан бири ёмғир Худосига қурбонлик қилишда ишлатилган.
Юкатан ярим оролида жойлашган бўлиб, бир нечта пирамидалардан иборат:

  • Кукулокан,

  • Храм воинов,

  • Группа тысячи колонн номли пирамидалар мавжуд.

Тайёрлади- -Абдулла Хўжа Хожи Турсунхўжа ўғли.


05 ноябр 2015 йил.



Download 117.44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling