I умумий қоидалар


VIII. ПАРТИЯНИНГ ТУМАН (ШАҲАР)ТАШКИЛОТЛАРИ


Download 67.04 Kb.
bet7/11
Sana02.05.2023
Hajmi67.04 Kb.
#1422026
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
12dwr1TtsVdSI5Nyw6ea

VIII. ПАРТИЯНИНГ ТУМАН (ШАҲАР)ТАШКИЛОТЛАРИ

8.1. Туман (шаҳар) партия ташкилоти ҳудудий партия ташкилотининг таркибий бўлинмаси ҳисобланиб, бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини бошқариш, мувофиқлаштириш ва бирлаштириш мақсадида тузилади. Туман (шаҳар) партия ташкилотлари ўз фаолиятини тегишли маъмурий-ҳудудий бирликда мазкур Устав ва у ҳақдаги Низом асосида олиб боради.


Партиянинг туман (шаҳар) ташкилоти тегишли ҳудудий партия ташкилотининг таклифига биноан Партия Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси қарори билан ташкил этилади ва тугатилади.
8.2. Туман (шаҳар) партия ташкилоти ўрнатилган тартибда тегишли адлия органларида ҳисоб рўйхатига қўйилади.
8.3. Туман (шаҳар) партия ташкилотининг олий органи унинг Конференциясидир. Конференция туман (шаҳар) партия ташкилоти Кенгаши томонидан беш йилда камида бир марта чақирилади. 
8.4. Туман (шаҳар) партия ташкилотининг навбатдан ташқари конференцияси туман (шаҳар) партия ташкилотининг Кенгаши қарорига кўра ёки туман (шаҳар) партия ташкилоти аъзоларининг учдан бир қисмининг талабига биноан чақирилади. 
8.5. Туман (шаҳар) партия ташкилотининг Конференцияси ваколатларига қуйидагилар киради:
Партия раҳбар органларининг қарорларига мувофиқ, туман (шаҳар) партия ташкилоти фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаш;
туман (шаҳар) партия ташкилоти Кенгаши ва Назорат-тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш;
туман (шаҳар) партия ташкилоти Кенгаши, Назорат-тафтиш комиссиясининг ҳисоботларини тасдиқлаш ва улар бўйича қарорлар қабул қилиш;
тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов кампанияларида иштирок этиш, номзодларни кўрсатиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларига депутатликка белгиланган тартибда номзодлар кўрсатиш;
тегишли юқори турувчи ҳудудий партия ташкилоти Конференциясига делегатларни сайлаш;
8.6. Туман (шаҳар) партия ташкилоти конференцияси қонунчиликда белгиланган бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
8.7. Туман (шаҳар) партия ташкилоти Кенгаши тегишли туман (шаҳар) партия ташкилотининг конференциялари орасидаги даврда раҳбар орган ҳисобланади, унинг манфаатларини ифода этади ва унинг номидан иш кўради.
8.8. Туман (шаҳар) партия ташкилоти Кенгашининг аъзолари унинг конференциясида беш йил муддатга сайланади. Туман (шаҳар) партия ташкилоти Кенгаши аъзоларининг сони унинг конференциясида белгиланади.
8.9. Туман (шаҳар) партия ташкилоти Кенгашининг мажлислари бир йилда камида икки марта ўтказилади.
8.10. Туман (шаҳар) партия ташкилотининг жорий фаолиятига раҳбарлик қилиш учун туман (шаҳар) партия ташкилотининг Кенгаши мажлисида унинг таркибидан туман (шаҳар) партия ташкилоти Кенгаши Ижроия қўмитасининг раиси ва унинг ўринбосарлари сайланади.
8.11. Туман (шаҳар) партия ташкилоти Кенгашининг мажлиси навбатдаги Конференцияда тасдиқлаш шарти билан конференциялар орасидаги даврда тегишли Кенгашнинг янги аъзоларини унинг таркибидан чиқиб кетганлар ўрнига сайлашга ҳақлидир.
8.12. Туман (шаҳар) партия ташкилоти Кенгаши ваколатига қўйидагилар киради:
жойларда Партиянинг мақсадларига эришиш ва дастурий вазифаларининг ҳал этилишини таъминлаш бўйича тегишли ҳудуддаги фаолиятни ташкил этиш;
туман (шаҳар) партия ташкилоти Конференциясини чақириш ва ўтказишни ташкил этиш;
туман (шаҳар) партия ташкилоти Кенгаши Ижроия қўмитасини, унинг раиси ва раис ўринбосарларини сайлаш;
тегишли давлат ҳокимияти вакиллик органларининг бўшаб қолган депутатлик ўринларига депутатликка номзодлар кўрсатиш;
Партия раҳбар органларининг қарорларини бажаришни ташкил этиш;
маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларидаги партия гуруҳларининг фаолияти ҳақида ҳисоботларини эшитиш ва улар бўйича тегишли қарорлар қабул қилиш;
8.13. Туман (шаҳар) партия ташкилоти Кенгаши ўз ваколатларига кирувчи масалалар бўйича туман (шаҳар) партия ташкилоти Кенгашининг Ижроия қўмитаси раиси ёки унинг ўринбосарлари томонидан имзоланадиган қарорлар қабул қилади.
8.14. Туман (шаҳар) партия ташкилоти Кенгаши туман (шаҳар) партия ташкилоти Конференциясига ҳисобдордир.
8.15. Туман (шаҳар) партия ташкилоти Кенгаши мазкур Уставда кўрсатилган ваколатларидан баъзиларини туман (шаҳар) партия ташкилоти Кенгашининг Ижроия қўмитасига бериши мумкин.
8.16. Туман (шаҳар) партия ташкилоти Кенгаши мажлислари орасидаги даврда туман (шаҳар) партия ташкилоти Кенгаши Ижроия қўмитаси туман (шаҳар) партия ташкилоти конференцияси ва Кенгаши томонидан берилган ваколатлар доирасида туман (шаҳар) партия ташкилотининг манфаатларини ифода этади ва унинг номидан иш кўради.
8.17. Туман (шаҳар) партия ташкилоти Кенгаши Ижроия қўмитасининг мажлислари зарур бўлган ҳолларда, лекин уч ойда камида бир марта ўтказилади.
8.18. Туман (шаҳар) партия ташкилоти Кенгаши Ижроия қўмитасининг ваколатларига қуйидагилар киради:
бошланғич партия ташкилотлари фаолиятига раҳбарлик қилиш;
туман (шаҳар) партия ташкилоти Конференцияси ва Кенгаши йиғилишларини чақириш ва ўтказиш;
туман (шаҳар) партия ташкилоти Конференцияси ва Кенгаши қарорларини ижро этиш;
Партия аъзоларининг ҳисобини юритиш;
аъзолик бадалларининг келиб тушиши ҳисобини юритиб бориш;
давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, илмий ва таълим муассасалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорликни амалга ошириш доирасида дастур ва режаларни қабул қилиш ва ижро этиш;
туман (шаҳар) партия ташкилотининг олдида турган вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида туман (шаҳар) партия ташкилоти Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳузурида комиссиялар, ишчи ва эксперт гуруҳларини шакллантириш;
бошланғич партия ташкилотларининг раисларини сайлаш, Партия аъзолигига қабул қилиш, Партиядан чиқариш ва аъзоликни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорларни тасдиқлайди.
8.19. Туман (шаҳар) партия ташкилоти Кенгаши Ижроия қўмитаси туман (шаҳар) партия ташкилоти Кенгашига ҳисобдордир.
8.20. Туман (шаҳар) партия ташкилоти Кенгаши Ижроия қўмитаси туман (шаҳар) партия ташкилоти Кенгаши Ижроия қўмитасининг раиси ёки унинг тегишли йўналишдаги ўринбосарлари томонидан имзоланадиган қарорлар қабул қилади.
8.21. Жорий фаолиятини амалга ошириш учун туман (шаҳар) партия ташкилоти Кенгаши Ижроия қўмитасининг девони ташкил этилиши мумкин.
8.22. Туман (шаҳар) партия ташкилоти Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ваколатларига қуйидагилар киради:
Партия раҳбар органларининг қарорлари бажарилишини ташкил этиш ва қуйи партия ташкилотларининг жойларда Партиянинг мақсадларига эришиш ва дастурий вазифаларининг ҳал этилишини таъминлаш мақсадида Партия фаоллари ва аҳолини жалб этиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;
туман (шаҳар) партия ташкилоти Кенгашининг ва унинг Ижроия қўмитасининг мажлисларини олиб бориш, ушбу мажлисларнинг қарорларини имзолаш;
туман (шаҳар) партия ташкилотларининг жорий фаолиятига раҳбарлик қилиш;
туман (шаҳар) партия ташкилотида Партия аъзоларининг ҳисобга олинишини ташкил қилиш, аъзоликка қабул қилиш ва аъзоликдан чиқариш чораларини кўриш, аъзоликни тўхтатиб туришни қайд этиш;
туман (шаҳар) партия ташкилоти тўғрисидаги Низомда белгиланган бошқа ваколатларни амалга ошириш.



Download 67.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling