I умумий қоидалар
VII. ПАРТИЯНИНГ ҲУДУДИЙ ТАШКИЛОТЛАРИ
Download 67.04 Kb.
|
12dwr1TtsVdSI5Nyw6ea
VII. ПАРТИЯНИНГ ҲУДУДИЙ ТАШКИЛОТЛАРИ
7.1. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудларида ташкил этилган ҳудудий партия ташкилотлари Партиянинг бўлинмалари ҳисобланади. 7.2. Ҳудудий партия ташкилотлари жойларда Партиянинг мақсадларига эришиш ва дастурий вазифаларининг ҳал этилишини таъминлаш учун туманлар (шаҳарлар)да шакллантирилган партия ташкилотлари фаолиятини бошқариш, мувофиқлаштириш ва бирлаштириш мақсадида тузилади. 7.3. Ҳудудий партия ташкилотлари Партия Марказий Кенгаши қарори билан ташкил этилади. 7.4. Ҳудудий партия ташкилоти мазкур Устав ва ўзининг Низоми асосида фаолият юритади. 7.5. Ҳудудий партия ташкилоти юридик шахс мақомига эга. 7.6. Ҳудудий партия ташкилоти олий органи Конференциядир. Конференция ҳудудий партия ташкилоти Кенгаши томонидан беш йилда камида бир марта чақирилади. 7.7. Ҳудудий партия ташкилотининг навбатдан ташқари Конференцияси ҳудудий партия ташкилоти Кенгаши қарорига кўра ёки ҳудудий партия ташкилоти аъзоларининг учдан бир қисмининг талабига биноан чақирилади. 7.8. Ҳудудий партия ташкилотининг Конференцияси ваколатига қуйидагилар киради: Партия раҳбар органларининг қарорларига мувофиқ, ҳудуддий партия ташкилотлари фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаш; ҳудудий партия ташкилоти Кенгаши ва Назорат-тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш; ҳудудий партия ташкилоти Кенгаши, Назорат-тафтиш комиссияси, ҳудудий партия ташкилоти Кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг ҳисоботларини тасдиқлаш; тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов кампанияларида иштирок этиш, номзодларни кўрсатиш тўғрисида қарор қабул қилиш; Партия Марказий Кенгаши томонидан белгиланган тартибда ва вакиллик миқдорига мувофиқ Съездга делегатлар сайлаш. 7.9. Ҳудудий партия ташкилоти Кенгаши аъзолари унинг Конференциясида 5 йил муддатга сайланади. Ҳудудий партия ташкилоти Кенгаши аъзолари сони унинг конференциясида белгиланади. 7.10. Ҳудудий партия ташкилоти Кенгаши тегишли ҳудудий партия ташкилотининг конференциялари орасидаги даврда раҳбар органи ҳисобланади, унинг манфаатларини ифода этади ва унинг номидан иш кўради. 7.11. Ҳудудий партия ташкилоти Кенгашининг мажлислари бир йилда камида икки марта ўтказилади. 7.12. Ҳудудий партия ташкилоти Кенгашининг мажлиси конференциялар орасидаги даврда Кенгаш таркибидан чиқиб кетган аъзолар ўрнига янги аъзоларни сайлашга ҳақлидир, улар кейинчалик навбатдаги Конференцияда тасдиқланади. 7.13. Ҳудудий партия ташкилоти Кенгаши ваколатига қуйидагилар киради: Партиянинг мақсадларига эришиш ва дастурий вазифаларининг ҳал этилишини таъминлаш бўйича ишларни тегишли ҳудудда ташкил этиш; ҳудудий партия ташкилоти Конференциясининг чақирилиши ва ўтказилишини ташкил этиш; ҳудудий партия ташкилоти Кенгаши таркибидан Ижроия қўмитаси аъзолари, унинг раиси ва ўринбосарларини сайлаш; Партия раҳбар органларининг қарорлари бажарилишини ташкил этиш; тегишли давлат ҳокимияти вакиллик органларининг бўшаб қолган депутатлик ўринларига депутатликка номзодлар кўрсатиш; маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларидаги, шунингдек Партиянинг таркибий бўлинмаларидаги партия гуруҳларининг фаолияти ҳақида ҳисоботларини эшитиш ва улар бўйича тегишли қарорлар қабул қилиш; 7.14. Ҳудудий партия ташкилоти Кенгаши ҳудудий партия ташкилоти тўғрисидаги Низомда кўрсатилган бошқа ваколатларга эга бўлиши мумкин. 7.15. Ҳудудий партия ташкилоти Кенгаши унинг ваколатларига кирувчи масалалар бўйича ҳудудий партия ташкилоти Кенгашининг Ижроия қўмитаси раиси ёки унинг ўринбосарлари томонидан имзоланадиган қарорлар қабул қилади. 7.16. Ҳудудий партия ташкилоти Кенгаши ҳудудий партия ташкилоти конференцияси олдида ҳисобдордир. 7.17. Ҳудудий партия ташкилоти Кенгаши мазкур Уставда кўрсатилган ваколатларидан баъзиларини Ҳудудий партия ташкилоти Кенгашининг Ижроия қўмитасига бериши мумкин. 7.18. Ҳудудий партия ташкилоти Кенгашининг мажлислари орасидаги даврда ҳудудий партия ташкилоти Кенгашининг Ижроия қўмитаси унга ҳудудий партия ташкилоти конференцияси ва ҳудудий партия ташкилоти Кенгаши томонидан берилган ваколатлар доирасида ҳудудий партия ташкилотининг манфаатларини ифода этади ва унинг номидан иш кўради. 7.19. Ҳудудий партия ташкилоти Кенгашининг Ижроия қўмитаси мажлислари заруратга кўра уч ойда камида бир марта ўтказилади. 7.20. Ҳудудий партия ташкилоти Кенгаши Ижроия қўмитасининг жорий фаолиятини ҳудудий партия ташкилоти Кенгаши Ижроия қўмитасининг девони амалга оширади. 7.21. Ҳудудий партия ташкилоти Кенгаши Ижроия қўмитаси ваколатларига қуйидагилар киради: туман (шаҳар) партия ташкилотларининг фаолиятига раҳбарлик қилиш; ҳудудий партия ташкилоти конференцияси ва Кенгаши йиғилишларини чақириш ва ўтказиш; ҳудудий партия ташкилоти Кенгаши ва Конференциясининг қарорларини ижро этиш; Партия аъзоларининг ҳисобини юритиш; аъзолик бадалларининг келиб тушиши ҳисобини юритиб бориш; давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, илмий ва таълим муассасалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорликни амалга ошириш доирасида дастур ва режаларни қабул қилиш ва ижро этиш; ҳудудий партия ташкилотининг йиллик бюджети лойиҳасини ишлаб чиқиш ва уни Партия Марказий Кенгашига тасдиқлаш учун тақдим этиш; ҳудудий партия ташкилотининг муассасалари ва корхоналарини ташкил этиш, уларнинг таъсис ҳужжатларини тасдиқлаш, раҳбарларини тайинлаш ва уларнинг фаолиятини назорат қилиш; ҳудудий партия ташкилотининг олдида турган вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудий партия ташкилоти Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳузурида комиссиялар, ишчи ва эксперт гуруҳларини шакллантириш; туман (шаҳар) партия ташкилотлари Кенгашлари Ижроия қўмиталари раислари ва уларнинг ўринбосарларини сайланганлиги ҳақидаги туман (шаҳар) партия ташкилотларининг қарорини тасдиқлаш. 7.22. Ҳудудий партия ташкилоти Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳудудий партия ташкилоти Кенгашига ҳисобдордир. 7.23. Ҳудудий партия ташкилоти Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳудудий партия ташкилоти Кенгашининг Ижроия қўмитаси раиси ёки унинг тегишли йўналишдаги ўринбосарлари томонидан имзоланадиган қарорлар қабул қилади. 7.24. Ҳудудий партия ташкилоти Кенгаши Ижроия қўмитасининг жорий фаолиятини амалга ошириш учун ҳудудий партия ташкилоти Кенгаши Ижроия қўмитасининг девони ташкил этилади. 7.25. Ҳудудий партия ташкилоти Кенгаши Ижроия қўмитасининг раиси қуйидаги ваколатларга эга бўлади: Партия раҳбар органларининг қарорлари бажарилишини ташкил этиш ва қуйи партия ташкилотларининг жойларда Партиянинг мақсадларига эришиш ва дастурий вазифаларининг ҳал этилишини таъминлаш мақсадида Партия фаоллари ва аҳолини жалб этиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш; ҳудудий партия ташкилоти Кенгашининг, ҳудудий партия ташкилоти Кенгаши Ижроия қўмитасининг мажлисларини олиб бориш, ушбу мажлисларнинг қарорларини имзолаш; ҳудудий партия ташкилотининг жорий фаолиятига раҳбарлик қилиш, ташкилот номидан ишларни ишончномасиз юритиш, ишончномалар бериш, битимлар ва ҳудудий партия ташкилоти фаолиятига таллуқли молиявий ва бошқа ҳужжатларни имзолаш ; ҳудудий партия ташкилоти Кенгаши Ижроия қўмитасига умумий раҳбарлик қилиш; ҳудудий партия ташкилоти Ижроия қўмитаси девонининг ходимлари, туман (шаҳар) партия ташкилоти Кенгаши Ижроия қўмитасининг штатдаги раиси, унинг ўринбосарлари ва девони ходимлари билан белгиланган тартибда меҳнат шартномаларини тузиш ва уларни бекор қилиш; ҳудудий партия ташкилотида Партия аъзоларининг ҳисобга олинишини ташкил қилиш, аъзоликка қабул қилиш ва аъзоликдан чиқариш чораларини кўриш, аъзоликни тўхтатиб туришни қайд этиш; ҳудудий партия ташкилоти тўғрисидаги Низомда белгиланган бошқа ваколатларни амалга ошириш. 7.26. Ҳудудий партия ташкилотининг Назорат-тафтиш комиссияси ҳудудий партия ташкилоти Кенгашининг ва партия қуйи ташкилотларининг ушбу Устав талаблари ва молия-хўжалик фаолиятини, партия бюжетини шакллантириш ва тегишлича бажарилишини назорат қилувчи органдир. 7.27. Ҳудудий партия ташкилотининг Назорат-тафтиш комиссияси аъзолари унинг Конференциясида беш йил муддатга сайланади. 7.28. Ҳудудий партия ташкилотининг назорат-тафтиш комиссияси ўз таркибидан комиссия раисини сайлайди. Ҳудудий партия ташкилоти Кенгаши аъзолари ҳудудий партия ташкилотининг Назорат-тафтиш комиссияси аъзолари этиб сайланиши мумкин эмас. 7.29. Ҳудудий партия ташкилотининг Назорат-тафтиш комиссияси ваколатига қуйидагилар киради: ҳудудий партия ташкилоти раҳбар органлари ва қуйи партия ташкилотлари томонидан партия фаолиятини тартибга солувчи қонунчиликка риоя этилиши, Партия Устави ва Дастури қоидалари, Съездлар, ҳудудий партия ташкилотлари Конференциялари, Партия Марказий Кенгаши Пленуми ва ҳудудий партия ташкилоти Кенгаши мажлислари қарорларининг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш; ҳудудий партия ташкилоти ва қуйи партия ташкилотлари молия-хўжалик фаолиятини назорат ҳамда тафтиш қилиш, ҳудудий партия ташкилотининг молиявий, тадбиркорлик ва бошқа фаолияти соҳаларида амалдаги қонун ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш; ҳудудий партия ташкилотининг назорат-тафтиш комиссияси конференциялар орасидаги даврда Кенгаш таркибидан чиқиб кетган аъзолар ўрнига янги аъзоларни сайлаш, уларни кейинчалик навбатдаги конференцияда тасдиқлаш; ҳудудий партия ташкилоти ва қуйи партия ташкилотлари фаолияти тафтишларини ўтказишда раҳбар ва штатдаги ходимлардан зарур ҳужжатларни талаб қилиш; Партия МНТК, ҳудудий партия ташкилоти ва қуйи партия ташкилотлари раҳбар органларига аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тақдимномалар ва таклифлар киритиш. 7.30. Ҳудудий партия ташкилотининг Назорат-тафтиш комиссияси ҳудудий партия ташкилоти конференциясига ҳисобдордир. 7.31. Ҳудудий партия ташкилотининг назорат-тафтиш комиссияси ўз фаолиятида Партия Устави, ҳудудий партия ташкилоти тўғрисидаги Низом ва Партия МНТКнинг норматив ҳужжатларига амал қилади. Download 67.04 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling