I умумий қоидалар


V. ПАРТИЯНИНГ ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ


Download 67.04 Kb.
bet5/11
Sana02.05.2023
Hajmi67.04 Kb.
#1422026
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
12dwr1TtsVdSI5Nyw6ea

V. ПАРТИЯНИНГ ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

5.1. Партия Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилишига мувофиқ ҳудудий принцип бўйича ташкил этилади. Партия таркибига марказий органлар, ҳудудий партия ташкилотлари, уларнинг туман (шаҳар) ва бошланғич партия ташкилотлари киради.


5.2. Қарақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳудудий партия ташкилотлари тузилади.
5.3. Туман (шаҳар)ларда туман (шаҳар) партия ташкилотлари тузилади.
5.4. Яшаш манзили ёки иш жойи бўйича партия аъзолари фаолиятини бирлаштириш ва мувофиқлаштириш учун бошланғич партия ташкилотлари тузилиши мумкин.


VI. ПАРТИЯНИНГ РАҲБАР ВА НАЗОРАТ ОРГАНЛАРИ

6.1. Партиянинг олий бошқарув органи Партия Съезди (бундан буён матнда - Съезд деб юритилади) ҳисобланади, у камида беш йилда бир марта чақирилади. 


6.2. Навбатдан ташқари Съезд Партия Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасининг, Партия Марказий назорат-тафтиш комиссиясининг таклифига кўра ёки Партия аъзолари умумий сонининг камида учдан бир қисмини бирлаштирувчи бир нечта партиянинг ташкилотларининг талабига кўра Марказий Кенгаш қарори билан чақирилади.
6.3. Съезд делегатлари Партиянинг ҳудудий ташкилотлари конференцияларида сайланади.
6.4. Съезднинг ваколатларига қуйидагилар киради: 
Сеъзднинг зарур раҳбар ва ишчи органларини сайлаш, Сеъзд делегатларининг ваколатларини текшириш, ўзининг иш тартибини белгилаш;
Партия Уставини ва Дастурини қабул қилиш ҳамда тасдиқлаш, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш;
Партия фаолиятининг асосий стратегик йўналишларини белгилаш;
Партиянинг матбуот органини тасдиқлаш;
Партиянинг Марказий Кенгаши, Марказий назорат-тафтиш комиссияси ҳисоботларини эшитиш ва тасдиқлаш;
Партиянинг Марказий назорат-тафтиш комиссияси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш;
Партияни тугатиш ва қайта ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига номзод кўрсатиш;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар кўрсатиш киради.
Съезд Партия Уставига мувофиқ бошқа ваколатларга ҳам эга бўлиши мумкин.
6.5 Съезд қарорлари Партиянинг барча органлари, ташкилотлари ва аъзолари учун мажбурий кучга эга.
6.6. Съездлар орасидаги даврда Партиянинг марказий раҳбар органи Партия Марказий Кенгашидир. У Партиянинг манфаатларини ифода этади ва унинг номидан иш юритади, Партия Дастурини, Съездлар ва Партия Марказий Кенгашининг Пленумлари қарорларини рўёбга чиқариш каби масалаларни амалга оширади.
6.7. Партия Марказий Кенгашининг аъзолари Съездда ҳудудий партия ташкилотлари вакиллари таркибидан беш йил муддатга сайланади. Партия Марказий Кенгаши аъзоларининг сони Съезд томонидан белгиланади.
6.8. Партия Марказий Кенгашининг Пленуми Партия Марказий Кенгашининг асосий фаолият шакли бўлиб, йилига камида бир марта чақирилади ва аъзоларининг ярмидан ортиқ аъзоси иштирок этса, ваколатли ҳисобланади. Партия Марказий Кенгаши аъзоларининг учдан бирининг ташаббусига кўра навбатдан ташқари Пленум чақирилиши мумкин.
6.9. Партия Марказий Кенгашининг ваколатларига қуйидагилар киради:
Партиянинг фаолиятига раҳбарлик қилиш;
навбатдаги ва навбатдан ташқари Съезд чақириш тўғрисида қарор қабул қилиш;
Сеъздни ўтказиш жойи ва муддатини, кун тартибини, делегатларни сайлаш тартиби ва вакиллик меъёрларини белгилаш;
Партия Марказий Кенгашининг Ижроия қўмитаси аъзолари, унинг раиси ва ўринбосарларини сайлаш;
Съездлар оралиғидаги даврда Партия Марказий Кенгаши таркибидан чиқиб кетган аъзолари ўрнига янги аъзоларни сайлаш ва уларни кейинчалик навбатдаги Съезд тасдиғига киритиш;
мамлакатининг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳаёти учун муҳим аҳамиятга эга бўлган масалаларга доир Партиянинг нуқтаи назарини белгилаш;
Партиянинг Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига сайловларда иштирок этиш тўғрисидаги қарорини қабул қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига номзод кўрсатиш таклифини кўриб чиқиш учун Съездга киритиш;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларни кўрсатиш таклифини кўриб чиқиш учун Съездга киритиш;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг бўшаб қолган депутатлик ўринларига депутатликка номзодларни кўрсатиш;
партия фракцияси ва давлат ҳокимияти вакиллик органларидаги партия гуруҳлари, шунингдек партиянинг таркибий бўлинмалари фаолияти, улар юзасидан қабул қилинган тегишли қарорлар тўғрисидаги ҳисоботларни эшитиш;
Партиянинг молиявий сиёсати асосий йўналишларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, партия бюджетини тасдиқлаш;
Партия ва унинг ҳудудий партия ташкилотлари ҳисоб рақамларига тушган маблағлар, шунингдек аъзолик бадалларидан фойдаланиш тартибини белгилаш;
ҳудудий партия ташкилотларини ташкил этиш ва улар ҳақидаги Низомларни тасдиқлаш;
Партиянинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш;
Партия босма органи бош муҳарририни лавозимига тайинлаш ва эгаллаб турган лавозимидан озод этиш, таҳририят Уставини ҳамда таҳририят ҳайъати таркибини тасдиқлаш;
аъзолик бадаллари миқдорини ва уларни тўлаш тартибини белгилаш.
Партия рамзларини тасдиқлаш;
Съезд томонидан унга берилган бошқа ваколатлар.
6.10. Партия Марказий Кенгаши Съездга ҳисобдордир.
6.11. Партия Марказий Кенгаши мазкур Уставда кўрсатилган ваколатларидан баъзиларини Партия Марказий Кенгашининг Ижроия қўмитасига бериши мумкин.
6.12. Партия Марказий Кенгашининг Пленумлари оралиғи даврида Ижроия қўмитаси унга Съезд ва Партия Марказий Кенгаши томонидан берилган ваколатлари доирасида Партия манфаатларини ифода этади ва унинг номидан ҳаракат қилади. 
6.13. Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси мажлислари зарур бўлган ҳолларда, лекин камида уч ойда бир марта ўтказилади. 
6.14. Партиянинг Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси ваколатларига қуйидагилар киради:
ҳудудий партия ташкилотларининг фаолиятига раҳбарлик қилиш;
Съездларни ва Партия Марказий Кенгаши Пленумларининг чақириш ва ўтказиш;
Съездлар ва Партия Марказий Кенгаши Пленумларининг қарорларини ижро этиш;
Партия Дастурини амалга оширилишига салмоқли ҳисса қўшган Партия аъзоларни давлат мукофотларига тақдим этиш;
Партия аъзоларининг марказлаштирилган ҳисобини юритиш;
Партия аъзолик бадаллари келиб тушишининг ҳисобини юритиб бориш;
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоят, туман (шаҳар), ҳудудий партия ташкилотлари шунингдек, бошланғич партия ташкилотлари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва жойларда давлат ҳокимияти вакиллик органларидаги партия гуруҳи аъзолари, партиянинг бошқа аъзолари ва фаолларни ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини ташкиллаштириш;
давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, муассасалар ва ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорлик доирасида қабул қилинган дастур ва режаларни ижро этилишини таъминлаш;
Партиянинг йиллик бюджети лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Партия Марказий Кенгашига тасдиқлаш учун тақдим этиш;
Партия ташкилотлари ва корхоналарини ташкил этиш, уларнинг Уставларини тасдиқлаш, раҳбарларини тайинлаш ва уларнинг фаолиятини назорат қилиш;
Партия олдида турган вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида Партия Марказий Кенгаш Ижроия қўмитаси ҳузурида комиссиялар, ишчи ва эксперт гуруҳларини шакллантириш;
ҳудудий партия ташкилотларининг Кенгашлари Ижроия қўмиталари раислари ва уларнинг ўринбосарларини сайлаш тўғрисидаги қарорларини тасдиқлаш;
Партиянинг туман (шаҳар) партия ташкилоти ва бошланғич партия ташкилоти тўғрисидаги низомларини тасдиқлаш;
Партия Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасининг раиси ўринбосарларини, ҳудудий партия ташкилоти, туман (шаҳар) партия ташкилотлари кенгаши ижроия қўмиталари раисини ва бошланғич партия ташкилоти раисини функциялари, ваколатлари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини бегиловчи мансаб йўриқномаларини тасдиқлаш;
6.15. Партия Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси Партия иштирок этадиган сайлов кампанияларини ўтказилишида масъулдир.
6.16. Партия Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси Партия Марказий Кенгашига ҳисобдордир.
6.17. Партия Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси қарорлар қабул қилади, мазкур ҳужжатлар Партия Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасининг раиси ёки унинг тегишли йўналишдаги ўринбосарлари томонидан имзоланади. 
6.18. Жорий фаолиятини амалга ошириш учун Партия Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси девони ташкил этилади.
6.19. Партия Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасининг раиси қуйидаги ваколатларга эга: 
Партия Марказий Кенгаши Пленумларига раислик қилиш;
Партия Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси мажлисларида раислик қилиш;
Партия Марказий Кенгаши ва унинг Ижроия қўмитаси қарорларини имзолаш;
Партия Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси, ҳудудий партия ташкилотлари девонларининг штатлар жадвали ва ходимларнинг мансаб йўриқномалари, шунингдек уларнинг иш тартибини тасдиқлаш;
ташкилот номидан ишончномасиз иш юритиш, ишончномалар бериш, белгиланган тартибда Партия Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг ўринбосарлари, шунингдек Партия Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси девони ходимлари, ҳудудий партия ташкилотлари Кенгашлари Ижроия қўмиталарининг раиси ва ўринбосарлари билан меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш, Партия фаолиятига оид молиявий ва бошқа ҳужжатларни имзолаш;
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, сиёсий партиялар, илмий ва таълим муассасалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорлик қилиш;
Партия Уставига мувофиқ Съезд, Марказий Кенгаши ва унинг Ижроия Қўмитасининг ваколатларига кирмайдиган бошқа ваколатларни амалга ошириш.
6.20. Партиянинг Марказий назорат-тафтиш комиссияси (бундан буён Партия МНТК) Партиянинг марказий назорат қилувчи органи бўлиб, Партиянинг мансабдор шахслари ва ижроия органлари, қуйи партия ташкилотлари устидан ушбу Устав талаблари ҳамда Партия раҳбар органларининг қарорларини бажариши юзасидан назоратни амалга оширади, шунингдек уларнинг молиявий-хўжалик фаолиятини тафтиш қилади.
6.21. Партия МНТК Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари, Съезд томонидан тасдиқланган Низом ва ушбу Устав асосида ўз фаолиятини олиб боради.
6.22. Партия МНТК Съездда беш йил муддатга сайланади. Марказий Кенгаш аъзолари Партия МНТК аъзолигига сайланиши мумкин эмас. Партия МНТК аъзоларининг сони Съезд томонидан белгиланади.
6.23. Партия МНТКнинг биринчи мажлисида Партия МНТКнинг раиси ва ўринбосарлари сайланади.
6.24. Партия МНТК ваколатларига қуйидагилар киради: 
Партия раҳбар органлари ва барча даражадаги партия ташкилотлари томонидан Партия фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларига риоя қилиниши, Партия Дастури ва Уставининг қоидалари, Съездлар, ҳудудий ташкилотлар конференциялари, Марказий Кенгаш Пленумлари қарорларининг бажарилиши устидан назорат қилиш;
Партия ва унинг тузилмалари молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш ҳамда текшириш, Партиянинг молиявий, тадбиркорлик ва бошқа фаолияти соҳаларида амалдаги қонун ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш, Партия молиявий-хўжалик фаолиятини ҳар йиллик тафтишларини амалга ошириш.
Съездлар оралиғидаги даврда Партия МНТК таркибидан чиқиб кетган аъзолари ўрнига янги аъзоларни сайлаш ва уларни кейинчалик навбатдаги Съездда тасдиғига киритиш;
Партия фаолиятида тафтишларни ўтказишда барча Партия мансабдор шахслари ва штатдаги ходимлардан зарур ҳужжатларни талаб қилиши;
аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тақдимномалар ва таклифларни Партия раҳбар органларига киритиш.
6.25. Ҳудудий, туман (шаҳар) партия ташкилотларининг назорат-тафтиш комиссиялари Партия МНТК талабига кўра партия ташкилотининг Партия раҳбар органлари қарорларининг бажарилиши, Партия Уставига ва молиявий интизомга риоя қилиниши борасидаги фаолияти тўғрисидаги зарур ҳужжатларни ўз вақтида тақдим этишлари шарт.
6.26. Партия МНТК Съезд олдида ҳисобдордир.
6.27. Партия МНТК аъзолари барча даражадаги Партия раҳбар органларининг мажлисларида маслаҳат овози билан иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади.
6.28. Партия МНТК мазкур Устав ва Съезд қарорларидан келиб чиқадиган бошқа ваколатларни амалга ошириши мумкин.



Download 67.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling