I умумий қоидалар


X. ДЕПУТАТЛИК БИРЛАШМАЛАРИ


Download 67.04 Kb.
bet9/11
Sana02.05.2023
Hajmi67.04 Kb.
#1422026
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
12dwr1TtsVdSI5Nyw6ea

X. ДЕПУТАТЛИК БИРЛАШМАЛАРИ

10.1. Партия манфаатларини давлат ҳокимиятининг вакиллик органларида уюшқоқлик билан ифодалаш мақсадида қонунда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Партия фракцияси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги, халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳри, туман ва шаҳар Кенгашларидаги партия гуруҳлари тузилади.


10.2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Партия фракцияси мазкур Партиядан номзоди кўрсатилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайланган депутатлардан ташкил этилади.
10.3. Фракция ўз ишини Партиянинг дастурий ҳужжатлари, Съезд белгилаган парламентдаги фаолияти вазифалари ҳамда Партиянинг раҳбар органларининг тавсияларига мувофиқ ташкил этади.
10.4. Фракция Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида кўзда тутилган ҳуқуқларга эга.
10.5. Муҳим ижтимоий-сиёсий ва экологик масалалар юзасидан нуқтаи назарларни келишиб олиш учун Партия фракцияси ва Партия Марказий Кенгаши ёки Марказий Кенгаш Ижроия қўмитасининг биргаликдаги қўшма мажлислари ўтказилиши мумкин. Партия фракцияси аъзолари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида овоз бериш жараёнида биргаликда ишланган нуқтаи назарларга асосланадилар.
10.6. Фракциянинг фаолияти Партиянинг Марказий органлари томонидан мувофиқлаштирилади. Фракция ўз фаолияти тўғрисида белгиланган тартибда Партия Марказий Кенгашига мунтазам равишда ахборот бериб боради. Фракциянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ваколати давридаги фаолияти бўйича ҳисоботи Съездда тингланиши мумкин.
10.7. Партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги, халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳри, туман ва шаҳар Кенгашларидаги партия гуруҳлари (кейинги матнларда – Партия гуруҳлари) Партия томонидан номзоди кўрсатилиб тегишли маҳаллий давлат ҳокимиятининг вакиллик органларига сайланган депутатлардан ташкил этилади.
10.8. Партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳри, туман ва шаҳар Кенгашларидаги партия гуруҳлари фаолияти тегишли ҳудудий ва туман (шаҳар) партия ташкилотларининг раҳбар органлари томонидан мувофиқлаштирилади.
10.9. Партия гуруҳлари ўз фаолиятларини Партиянинг дастурий ҳужжатлари, тегишли ҳудудий партия ташкилотлари Конференциялари томонидан белгиланган вазифалар, қонунчилик фаолияти вазифалари, тегишли ҳудудий партия ташкилоти Кенгашлари тавсиялари ҳамда юқори партия органлари қарорларидан келиб чиққан ҳолда ташкил этадилар.
10.10. Муҳим ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва экологик масалалар бўйича нуқтаи назарларни келишиб олиш учун Партия гуруҳлари ва тегишли ҳудудий партия ташкилоти Кенгашларининг биргаликдаги қўшма мажлислари ўтказилиши мумкин.
10.11. Партия гуруҳлари ўз фаолиятлари тўғрисида белгиланган муддатларда тегишли ҳудудий партия ташкилотига ахборот бериб борадилар. Уларнинг фаолиятлари тўғрисидаги ҳисоботлар тегишли ҳудудий партия ташкилотлари Конференцияларида эшитилади.
10.12. Партия фракцияси, гуруҳлари аъзолари, шунингдек Партиядан номзоди кўрсатилиб, сайланган депутатлар Партия олдидаги мажбуриятларини бажармаган ҳолларда, Партия Марказий Кенгаши, тегишли ҳудудий партия ташкилоти, туман (шаҳар) партия ташкилоти Кенгаши томонидан қонунчиликка мувофиқ депутатларни чақириб олиш ва ваколатларини муддатидан илгари тугатиш масаласи илгари сурилиши мумкин. 
10.13. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайловлар бўйича сайлов округларида Партиянинг туман (шаҳар) бирлашмаси ташкил этилиши мумкин.
10.14. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳри, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловлар бўйича сайлов округларида бошланғич партия ташкилотларининг округ бирлашмаси ташкил этилиши мумкин.
10.15. Партиянинг раҳбар органлари қарорига кўра, сайлов округларидаги тегишли партия бирлашмалари раҳбарларига мазкур бирлашмалар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳуқуқи бериши мумкин.
10.16. Партия ташкилотларининг сайлов округларида Партия гуруҳи ва округ бирлашмалари ташкил этиш тўғрисидаги Низоми Марказий Кенгаш Ижроия қўмитаси қарори билан тасдиқланади.


XI. ПАРТИЯНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ, ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ ҲАМДА МАҲАЛЛИЙ ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ВАКИЛЛИК ОРГАНЛАРИ ДЕПУТАТЛИГИГА САЙЛОВЛАРДА ИШТИРОКИ

11.1. Партия Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, сайлов қонунчилиги ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) Кенгашлари депутатлигига ўтказиладиган сайловларда иштирок этади.





Download 67.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling