I умумий қоидалар


Download 67.04 Kb.
bet3/11
Sana02.05.2023
Hajmi67.04 Kb.
#1422026
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
12dwr1TtsVdSI5Nyw6ea

III. ПАРТИЯГА АЪЗОЛИК

3.1. Партияга 18 ёшга тўлган, унинг манфаатлари ва мақсадини қўллаб-қувватлайдиган, Партия Уставини тан оладиган ва талабларига риоя қиладиган ҳамда унинг фаолиятида фаол иштирок этадиган Ўзбекистон Республикаси фуқароси аъзо бўлиши мумкин.


3.2. Партияга аъзолик ихтиёрийлик асосида, якка, қайд этиладиган тартибда амалга оширилади.
3.3. Партияга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг ёзма аризаси асосида бошланғич партия ташкилоти умумий йиғилиши ёки унинг Кенгаши қарори асосида амалга оширилади.
3.4. Партияга қабул қилиш Партиянинг тегишли туман (шаҳар) ташкилотлари томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин.
3.5. Партия аъзосига Партиянинг аъзолик билети берилади.
3.6.Партия аъзоси айни пайтда бошқа партияга аъзо бўлиши мумкин эмас. 
3.7. Партияга аъзолик қуйидаги ҳолларда тугатилади:
ихтиёрий ҳоҳиш билдирганда (бошланғич, туман ёки шаҳар ташкилотига ёзма ариза асосида);
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан маҳрум бўлганда; 
ҳарбий хизматга, давлат хавфсизлик идораларига, ички ишлар органларига ўтганда, прокурор ёки прокуратура терговчиси, судья этиб тайинланганда (сайланганда) ва қонун ҳужжатларида партияга аъзо бўлиш чекланган лавозимларга тайинланган бошқа ҳолатларда; 
Партиянинг Уставига риоя этмаганлик, шунингдек Партия обрўсизлантирувчи ёки унинг дастурий мақсад ва вазифаларини амалга оширишда тўсқинлик қиладиган бошқа ҳаракатлар содир этганда;
бошқа партияга аъзо бўлиб кирганда;
вафот этганда.
3.8. Партияга аъзоликни тугатиш, шу жумладан унинг сафидан чиқариш хамда Партияга аъзолигини тўхтатиш тўғрисидаги қарор бошланғич партия ташкилоти умумий йиғилиши ёки унинг Кенгаши, туман (шаҳар) партия ташкилоти Ижроия қўмитаси томонидан қабул қилинади.
3.9. Партия аъзоси қонун ҳужжатларига асосан сиёсий партияларга аъзо бўлиш ҳуқуқи чекланган лавозимларга тайинланган тақдирда Партияга аъзоликни тўхтатади. Аъзоликни тўхтатиш Партия аъзоси ушбу лавозимга тайинланган кундан эътиборан туман (шаҳар) ёки бошланғич ташкилотнинг ёзма хабарномаси асосида амалга оширилади. 
3.10. Партиядан чиқариш тўғрисидаги қарор Партия Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан тасдиқланади. Партиядан чиқариш тўғрисидаги қарор устидан юқори партия органларига шикоят қилиниши мумкин.
3.11. Партия аъзоларининг ҳисоби ҳисоб варақаси, электрон маълумотлар базаси ва Партия аъзолари рўйхатига асосан амалга оширилади.



Download 67.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling