I умумий қоидалар
XII. ПАРТИЯНИНГ БОШҚА СИЁСИЙ ПАРТИЯЛАР ВА ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ИНСТИТУТЛАРИ БИЛАН МУНОСАБАТИ
Download 67.04 Kb.
|
12dwr1TtsVdSI5Nyw6ea
- Bu sahifa navigatsiya:
- XIII. ПАРТИЯ ФАОЛИЯТИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ, УНИНГ МОЛ-МУЛКИ ВА ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ
XII. ПАРТИЯНИНГ БОШҚА СИЁСИЙ ПАРТИЯЛАР ВА ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ИНСТИТУТЛАРИ БИЛАН МУНОСАБАТИ
12.1. Партия Ўзбекистон Республикаси қонунлари доирасида: Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган бошқа партиялар ва фуқаролик жамияти институтлари билан иттифоққа (блок, коалиция) кириши ва тузиши; хорижий партиялар ва жамоат ташкилотлари билан алоқалар ўрнатиши мумкин. 12.2. Партиянинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракцияси ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар, шунингдек, туман (шаҳар) Кенгашларидаги партия гуруҳлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият юритувчи бошқа сиёсий партияларнинг депутатлик бирлашмалари билан умумий нуқтаи назар бўйича келишиб олиши мумкин. Партиянинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида бошқа сиёсий партиялар билан бирга ҳамкорликда ишлаб чиқилган нуқтаи назари тўғрисидаги қарори фракция раҳбари томонидан Партия Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси билан келишилган ҳолда қабул қилинади. 12.3. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар, шунингдек, туман (шаҳар) Кенгашларидаги Партия гуруҳлари бошқа сиёсий партиялар депутатлик бирлашмалари билан ишлаб чиққан нуқтаи назари тўғрисидаги қарори тегишли ҳудудий (туман, шаҳар) партия Кенгаши билан келишилган ҳолда қабул қилинади. XIII. ПАРТИЯ ФАОЛИЯТИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ, УНИНГ МОЛ-МУЛКИ ВА ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ 13.1. Партия қонунда белгиланган тартибда Партия Дастурида кўрсатилган устувор мақсад ва вазифаларни амалга ошириш учун қуйидаги молиявий манбалардан фойдаланиши мумкин: Партия аъзоларининг аъзолик бадаллари; Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари ва фуқаролари томонидан қонунда белгиланган тартибда амалга оширадиган хайрия ёрдами; давлат бюджетидан қонунга мувофиқ ажратилган маблағлар; қонун ҳужжатларига мувофиқ тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар; қонун ҳужжатлари тақиқланмаган бошқа тушумлар. 13.2. Партия ушбу Уставда белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун бинолар, иншоотлар, короналар ва хўжаликлар, нашриётлар, турар жой, жиҳоз-ускуналар, транспорт воситалари, инвентарлар, маданий-маърифий ва соғломлаштириш мақсадлари учун мўлжалланган мол-мулклар, пул маблағлари, шу жумладан чет эл хорижий валютасидаги маблағлар, қимматли қоғозларга ва муомалада чекланмаган бошқа мол-мулкка эга бўлиши мумкин. 13.3. Партиянинг ҳудудий ташкилотларига ва бошқа қуйи бўлинмаларига бириктирилган мулк Партиянинг мулки ҳисобланади. Партиянинг ҳудудий ва бошқа қуйи ташкилотларига бириктирилган мол-мулк, улар томонидан оператив бошқарилади. 13.4. Партия қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширади. Партиянинг тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлари Партия аъзолари ўртасида тақсимланиши мумкин эмас ва улардан фақат Уставда белгиланган вазифаларни бажариш учун фойдаланилади. 13.5. Партия аъзолик бадалининг миқдори ва уни тўлаш тартиби Партиянинг Марказий Кенгаши қарори билан белгиланади. 13.6. Партия ва унинг ҳудудий партия ташкилотлари ҳисоб рақамларига тушган маблағлар, шунингдек аъзолик бадалларини ишлатиш Партия Марказий Кенгаши томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади. 13.7. Партия ҳар йили барчанинг эътибори учун ўз бюджетини эълон қилади ва ўз фаолиятини пул маблағлари билан таъминлаш манбалари тўғрисида тегишли органларга белгиланган тартибда ҳисобот тақдим этади. Download 67.04 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling