I умумий қоидалар


II. ПАРТИЯНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ


Download 67.04 Kb.
bet2/11
Sana02.05.2023
Hajmi67.04 Kb.
#1422026
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
12dwr1TtsVdSI5Nyw6ea

II. ПАРТИЯНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ

2.1. Партиянинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:


2.1.1. Мамлакатнинг барқарор ривожланишига, экологик хавфсизлигига эришиш, ҳозирги ва келажак авлод учун қулай атроф муҳитни яратиш ҳамда табиий ресурсларни сақлашга йўналтирилган давлат сиёсатини рўёбга чиқаришни таъминлаш.
2.1.2. Атроф-муҳит муҳофаза қилиш ва табиий ресурсларни сақлаш давлат, жамият ва мамлакат ҳар бир фуқаросининг вазифаси бўлишига эришишга кўмаклашиш.
2.2. Ўз мақсадларига эришиш учун Партия қуйидаги вазифаларни ҳал этади:
мамлакатда атроф муҳит ҳолатини яхшилаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва экологик муаммоларни комплекс ҳал этишга йўналтирилган дастур ва ҳаракатлар стратегиясини шакллантириш ва илгари суриш;
атроф муҳитни муҳофаза қилиш, аҳолининг соғлиғини сақлаш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш;
Ўзбекистонинг миллий манфаатларини ҳисобга олган ҳолда экология соҳасидаги халқаро конвенция, шартнома ва келишувларга қўшилиш;
Партиянинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракцияси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги ва маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларидаги партия гуруҳлари ва депутатлари орқали сиёсий ташаббусларни илгари суриш;
мамлакатнинг экологик сиёсатини амалга оширишда жамиятнинг барча кучларини сафарбар этиш;
экология ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги қонунчиликни ижросини таъминлашда давлат органлари, бизнес ва жамоат тузилмаларининг масъулиятини ошириш;
Орол фожиаси оқибатларини бартараф этиш, Оролбўйи ҳудудида ижтимоий-иқтисодий ва экологик ҳолатни яхшилаш, бошқа экологик ноқулай ҳудудларда атроф муҳитни соғломлаштириш ва аҳоли саломатлигини сақлаш, экологик муаммоларини ҳал этишга йўналтирилган иннавацион ғоя ва технологияларни, дастур ва лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш;
мамлакатда «яшил иқтисодиёт»га ўтишга, қайта тикланувчи ва бошқа муқобил энергия манбаларини, экологик тоза, чиқитсиз (кам чиқитли) технологиялар ва инновацион ечимларни тадбиқ этиш жараёнларини фаоллаштириш;
сув ресурсларининг етишмаслиги ва ифлосланиши, чўлланиш, ерларнинг таназулли, атмосфера ҳавосининг ифлосланиши, биологик хилма-хилликнинг қисқариши жараёнларини тўхтатиш, шунингдек иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича чора-тадбирлар кўриш;
мамлакат манфаатларини ҳисобга олган ҳолда трансчегаравий сув оқимларининг сув ресурсларидан адолатли фойдаланишга йўналтирилган ташаббусларни илгари суриш ва ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш;
аҳолининг, айниқса қишлоқ жойларида тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжни яхшилаш, мавжуд сув чиқариш ва канализация иншоотларини модернизация қилиш, сув ўтказиш тармоқлари ва канализация тизимларини ривожлантириш бўйича комплекс чораларни амалга ошириш;
мамлакатда экологик тизимларни сақлаш, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ва экологик туризмни ривожлантириш бўйича таъсирчан чора-тадбирларни қабул қилиш;
узлуксиз экологик таълим ва тарбия тизимини такомиллаштириш, аҳолининг экологик маданияти даражасини юксалтириш, уларда соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш;
давлат экологик сиёсатининг устувор йўналишлари, Партиянинг мақсад ва вазифалари, мавжуд экологик муаммолар ва уларнинг ечими бўйича аҳолининг хабардорлик даражасини ошириш;
ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга ва ёшларни табиат ҳамда унинг ресурсларига эҳтиёткорона муносабатда бўлиш руҳида тарбиялашга кўмаклашиш;
атроф муҳитни ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича амалий тадбирларни амалга оширишда давлат органлари, корхоналар ва муассасалар, сиёсий партиялар, ННТ, ОАВ, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорликни ривожлантириш;
экология ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги масалаларни ҳал этишга хорижий ва халқаро хамкорларни жалб этиш, халқаро хамкорликни ривожлантириш.



Download 67.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling