Ибтидоий жамият тарихи (Жаҳон тарихи)
II БОБ ИБТИДОИЙ ЖАМИЯТНИНГ ШАКЛЛАНИШИ
Download 1 Mb.
|
I J T kitob
II БОБ
ИБТИДОИЙ ЖАМИЯТНИНГ ШАКЛЛАНИШИ 1. Одамзоднинг вужудга келиши ҳақидаги дунёқарашлар Ибтидоий жамият тарихини одамзоднинг пайдо бўлиши ва жисмоний жиҳатдан одамзод эволюцияси орқали босқичма-босқич ривожланиб борганлигини билмасдан ўтмиш тарихни тасаввур қилиб бўлмайди. Одамнинг табиатдаги ўрни ҳақидаги масалани илмий жиҳатдан дастлаб XVIII асрдаёқ Карл Линней кўтариб чиққан эди. У одамзодни ҳайвонот дунёси тизимига боғлаб, ўша замонларда яшаган маймунларга қўшиб примат (биринчи)лар гуруҳини ажратиб кўрсатишга уриниб кўрган. Маймун зотини қиёсий таққослаш борасида XVIII аср 2-ярми – XIX асрнинг 1-ярмида Томос Гексли ва Карл Фогту бир қатор илмий тадқиқот ишлар олиб борди ва одамзоднинг одамсимон маймун билан қариндош эканлиги ҳақидаги дастлабки фикрларни ва таълимотни илгари кўтариб чиқдилар. Чарлз Дарвиннинг «Одамнинг келиб чиқиши ва жинсий танлов» китобининг юзага келиши муносабати билан одамзоднинг табиий эволюцион тараққиёти ҳақидаги таълимот янада кучайди. Чарлз Дарвин биринчилардан бўлиб, одамзоднинг келиб чиқиши жинсий танлов натижасида юзага келганлигини бой антропологик материалларнинг қиёсий солиштирув усули орқали ўрганиб, шундай таълимотни илгари қўяди. XIX аср охирлари – XX аср бошларида илмий иш олиб борган кўпгина тадқиқотчилар одамнинг ҳайвонот дунёсидан пайдо бўлганлиги ҳақидаги таълимотни ёқлаб чиқдилар. Шу билан бир вақтда одамзоднинг эволюция йўли масаласи илгари сурилди. Бу масалани ойдинлаштиришда энг қадимги одамзоднинг илк даврига хос қазилма қолдиқлар муҳим аҳамиятга эга бўлди. Ҳозирги вақтда фан оламида ана шундай 80 дан ортиқ топилма жойлар маълум. Аслида приматларнинг умумий қабул қилинган классификацияси йўқ. Топилма приматлар нафақат турларга, балки уларни гуруҳларга бўлиш мумкин. Ҳозирча фанда мумкин қадар йирик примат отрядлари номаълум. Ҳозирги вақтда олимлар ўртасида барча классификация учун одамсимон маймунлар оиласи ёки антропоморф маймунни Дарвин ўз даврида уларда одамзоднинг яқин қариндошлиги борлиги ҳақида фикр юритиб, уларнинг бирортасини одамзоднинг илк ўтмишдош шакли деб айтиш мумкин эмас. Ҳозирги вақтдаги тадқиқотчилар ҳам ана шу дунёқарашни маъқуллашмоқдалар. Антропоморфлар оиласи классификация қилинар экан, улардан гоминидлар оиласи ажралиб чиққан, бинобарин, гоминидлар ҳозирги замон одамлари ва унинг яқин ўтмишдошларини бирлаштиради. Бу оилавий вакилларнинг барчасида мия ҳажмининг катталиги характерли бўлиб, унинг мураккаб ривожланиши барча приматлардан фарқ қилади. Шунингдек, уларда тик икки оёқда абжир юриш, панжаларнинг турли юмушларни чаққонлик билан бажариши, бош бармоқнинг ривожланиши бошқа приматлардан кескин фарқ қилади. Бу каби хусусиятлар ҳатто анатомик нуқтаи назардан ҳам уларнинг ўтмишдоши приматлардан фарқ қилиб, алоҳида оилавий гуруҳга тааллуқли деб айтиш мумкин. Бундан ташқари, одамзод биологик тарихига янги фактор – ақл ва меҳнатнинг вужудга келиши унинг табиий ривожланишининг муҳим шарти бўлиб хизмат қилган. Якун қилиб шуни айтиш лозимки, ҳозирги замон одами сапиенс (sapiens) уруғи Homaга тааллуқли бўлиб, гоминидлар отряди оиласи приматлар билан боғлиқ. Ҳозирги замон одамлари ирқий жиҳатдан бир ўзакдан пайдо бўлган бўлиб, фақат ташқи кўринишдан ҳар хил бўлиши мумкин. Бу ташқи кўринишдаги аломатлар инсоният тарихида иккинчи даражали бўлиб, ҳаётий аҳамиятга эга эмас. Шунинг учун ҳам ирқчилар таълимоти анти тарихий тушунча бўлиб, ҳозирги замонда яшаётган барча ирқ вакилларининг илдизи ягона ва бир турга тааллуқлидир. Одамнинг келиб чиқишида бу соҳанинг ижтимоий асоси бўлиб Ф.Энгельснинг меҳнат ҳақидаги назарияси антропогенез таълимотида муҳим аҳамиятга эга. Одам меҳнат жараёнида шаклланган ва бу жараёнда одамни меҳнат яратган, деган таълимот фанда тамал тоши сифатида ўрин эгаллади. Бу масалани ойдинлаштиришда антрополог олимларнинг хизматлари каттадир. Одамзод меҳнатни, биринчи навбатда, меҳнат қуролларини яратиб, табиат инжиқликлари билан курашган, озиқ-овқат топиш учун меҳнат қилган, ўзларини йиртқич ҳайвонлардан ҳимоя қилган. Бу факторлар одамзоднинг ва ибтидоий тузумнинг шаклланишида муҳим рол ўйнаган. Тўғри, одамсимон маймунлар ҳам оддий қуролларга эга бўлган. Мисол сифатида дарахт меваларини уриб тушириш, майда жониворларни таёқлаб ўраб ўлдириш, озиқабоп ўсимлик томирларини қазиб истеъмол қилиш кабиларни эслатиш мумкин. Улар бу юмушларда ерда ётган оддий тош бўлагидан, ёғочдан, суякдан, дарахт шохларидан фойдаланган бўлиши мумкин. Геологик нуқтаи назардан одамзоднинг шаклланиши тўртламчи давр билан бевосита боғлиқ кечган. Кўпчилик олимларнинг фикрича, одамзод ерда сунъий равишда тайёрланган меҳнат қуроли билан бирга пайдо бўлган эмиш. Меҳнат қуролларининг ибтидоий одамлар томонидан доимий равишда турмушда қўлланиши табиат ресурсларидан фойдаланишни аста-секин фаоллаштирган. Меҳнат доираси доим кенгайиб боради. Одамлар табиат ресурсларидан турмушда фойдаланиш мақсадида бирлашадилар, коллектив овчилик вужудга келади. Меҳнат қуролларини ишлаб чиқиш жараёни ижтимоий ҳаётга катта таъсир ўтказади ва ижтимоий турмуш ҳам аста-секин мураккаблашиб боради. Фанда антропогенез ҳақидаги барча назариялардан Ф.Энгельс томонидан яратилган жамоа бўлиб яшаш, бирлашиб меҳнат қилиш ибтидоий тузумнинг ижтимоий асослари юзага келди ва унинг фикрича, жамоасиз одамзод ҳам, унинг ақл-заковати ҳам, нутқи ҳам пайдо бўлмас эди. Фақат ижтимоий меҳнат туфайли ақл-идрок, ақл-заковат ва улар билан боғлиқ нутқ ҳам ривожланиб борган. Ф.Энгельс бу ҳодисанинг биологик томонига муайян эътибор берган. У тик юришнинг бошланиши, гўштли овқатнинг истеъмол қилиниши одамзод жисмининг биохимик томонидан ўзгаришига олиб келганлигини айтиб ўтади. Унинг бу назариясидан шуни тушуниш мумкинки, юқоридаги ўзгаришлар одамзоднинг социал ва биологик қонунияти синтези саналиб, шу асосда одамзод шаклланган. Умуман қаралганда, фанда шундай таълимот мавжуд: табиий танлаш жараёнининг кечиши узоқ давом этган ва аста-секин ҳозирги замон одам типининг пайдо бўлиши билан тугалланган. Олимларнинг хулосасига кўра, сўнгги палеолитда одамзоднинг жисмоний жиҳатдан ўзгариш реакцияси тугалланиб, ҳозирги замон ақлли одам зоти шаклланади. Бу жараён ҳар доим ишлаб чиқариш кучларининг ривожи билан боғлиқ кечган. Шундай қилиб, ибтидоий даврнинг биринчи ярми илк палеолитни ўз ичига олган босқичда табиий танлаш социал-тарихий қонуният ҳукм сурган. Табиий танлаш жараёни жуда секин кечган ва бу босқичда аста-секин социал ҳодисалар доимий равишда ривожланишда бўлиб, охир-оқибатда бу тараққиёт етакчи ўринни эгаллайди. (Расм-1) Навбатдаги муҳокамамиз одамзоднинг яқин ўтмишдоши инсониятнинг илк ватани ҳақидаги масалага бағишланади. Ҳозирги вақтда эски дунёнинг турли вилоятларидан учламчи даврга доир кўпгина одамсимон қазилма маймунларнинг қолдиқлари топилган. Афсуски, бундай топилмалар одамсимон маймунларнинг муайян қисмларидан ёки бўлакларидан иборат бўлиб, тўла, бутун тарзда топилганлари йўқ. Шу боисдан тадқиқотчилар тўла ёки бутун жасад қолдиғи ҳақида эмас, балки алоҳида қисмлари ҳақида муҳокама юритишиб келмоқдалар. Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, бундай тадқиқотлар услубияти палеонтология фани ва унинг томонидан ишлаб чиқилган қиёсий солиштириш йўлини қўллайди. Шу билан топилманинг морфологияси ҳайвонот дунёсининг турмуш ҳаётини белгилайди. Кўпчилик олимларнинг фикрича, одамзодга бирмунча яқин мавжудотларга маймунсимон дриопитиклар гуруҳи киради. Дриопитиклар қолдиқлари учламчи даврнинг охирги қатламларидан: Ғарбий Овропа, Африка, Осиё минтақаларидан топилган. Уларнинг морфологик ўзига хослигига нисбатан оилаларга бўлинади. Дриопитиклар приматларга хос бўлиб, ўртача ўлчамга эга бўлиб, ҳозирги павиниан ва шимпанзеларга ўхшаш эди. Бу гуруҳ жониворларнинг морфологик белгиларидан уларнинг йиртқич тишларининг майдароқлиги, ияк суякларининг бирмунча калталиги хусусиятларига эга эди. Одамда жағ тишлар анча калта, ияк суяклари ҳам кичик. Шу каби хусусият, белгилар билан дриопитиклар ҳозирги замон одамига анча яқин турардилар. Шунга ўхшаш антропоморф приматлар қолдиқлари сўнгги ўчламги давр қатламлардан, хусусан, Ғарбий Ҳиндистонда ва Грузияда топилган. Хуллас, дриопитикларнинг айрим характерли хусусиятлари одамзод томон прогрессив ривожланишда бўлганлигини кўрсатади. Жанубий Африкадан топилган приматлар бевосита гоминидларнинг «ўтмишдоши» деб айтиш мумкин. Шундай топилма 1924 йилда қўлга киритилган бўлиб, уларнинг сони йил сайин ошиб бормоқда. Ҳозирги вақтда Жанубий ва Шарқий Африкада 5 та қазилмадан антропоморф маймун турлари топилган бўлиб, уларни 3 тур: австлопитик, парантроплар ва плезиантропларга бўлиш мумкин ва уларнинг ҳаммаси астролопитеклар оиласига тааллуқлиги эътироф этилади. Улар бўйлари бўйича дриопитсимон маймунлардан фарқ қилмас эди, бироқ улар миясининг ҳажми (550-600 см3) катта ва икки орқа оёқ билан ҳаракатланиш хусусиятига эга бўлиб, очиқ ерда юриш ва яшашга мослашган эди. Улар билан биргаликда кузатилган фауна топилмалари уларнинг йиртқичларча яшашини кўрсатади. Улар одатда кўпроқ майда жониворларга ов қилишганлар. Шундай қилиб, австропитекларни уларнинг одамга айланишида, Ф.Энгельс айтганидек, гўштли овқат муҳим аҳамиятга эга бўлган. Демак, майда жониворларга ов қилиш гоминидларнинг ўтмишдошларига хос хусусият. Олимларнинг таҳлилига қараганда, автролопитеклар кўпинча павианларга ов қилишган. Уларнинг бошини чақиб истеъмол қилишда учқур тошлардан фойдаланган. Тўғри, австролопитеклар тошдан ташқари таёқдан, ҳайвонларнинг шохидан ҳамда ўтхўр йирик ҳайвонларнинг найсимон суякларидан ҳам қурол сифатида фойдаланган бўлиши мумкин. Фақат австролопитексимонларнинг оловни билган-билмаганлик масаласи ҳозирча мулоҳазали бўлиб келмоқда. Олимларнинг хулосасига қараганда, австролопитексимонлар қуйи плейстоцен даврида яшаган. Тўғри, айрим олимлар уни ўрта плейстоценнинг бошланиш даври билан ҳам саналашганлар. Шуни қайд этиб ўтиш лозимки, айрим олимлар австролопитексимонларни гоминидлар оиласининг тўғридан тўғри ўтмишдоши демасдан, Африкада чегаралиниб қолган приматлар ҳисоблашиб, улар гоминидлар оиласи пайдо бўлгунга қадар яшаган, деб ҳам айтишмоқда. Бироқ бундай савол қандай қўйилишига қарамасдан австролопитексимонлар гоминидлар билан генеологик боғлиқ бўлган. Бу таълимотни кўпчилик олимлар қўллаб-қувватлаб келишмоқдалар. 1859 йилда Олдовой (Танзания) тоғлари дарасида муҳим кашфиёт қилинди. Бу ердан топилган бош чаноқ примат зинжантроп деб аталиб, топилма нисбатан яхши сақланган эди. Уни ўрганиш натижасида зинжантроплар ҳақида муайян маълумотга эга бўлинди. Зинжантроп ўзининг айрим белгилари билан горилладан фарқ қиларди, ундан ташқари, у катта ҳажмдаги мияга эга бўлган, икки оёқда тик юрган. Унинг юз тузилиш тизими морфологияси одамникига яқин эди. Зинжантроп топилмасининг ёшини тахминан 1,5 миллион деб баҳолашган. Шундай қилиб, унинг энг қадимги гоминидлар шоҳобчасига тааллуқлиги ҳақида фикрлар билдирилди. Унинг билан бирга топилган тош қуроллар масаласи мулоҳазалидир. Чунки қупол тарзда ишланган бу тош топилмалар муайян бир шаклга эга эмас. Шунинг учун ҳам уларнинг зинжантропга тегишлилиги масаласи мулоҳазали. Бирмунча зинжантропдан аввалги даврга оид меҳнат қуроллари 1960 йилда яна шу Олдавой тоғ дараларидан топилган бўлиб, тош қуроллар билан бирга маймунсимон одам қолдиғи ҳам топилган ва уни Homa habilis (Хома хабилис) – «ўқувли одам» деб аташди. Бу топилма зинжантропга нисбатан анча қадимги қатламдан топилган эди. Шунинг учун ҳам бу янги топилма презинжантроп ҳам деб аталди. Тўғри, унинг алоҳида типга тегишли эканлиги мулоҳазали. Аммо бу топилма мия ҳажмининг йириклиги кўп ҳолатларда одамга хос хусусиятлари, одамзодга морфологик жиҳатдан яқинлиги тан олинган. Бу прогрессив ҳолат яна шуниси билан фарқ қиладики, одам суяк қолдиқлари билан бирга қўпол чопувчи тош қуроллар ҳам топилган. Презинжантроп топилмаси «ёшини» 1 млн 850 минг йил деб баҳолашган. Бироқ бу топилма ҳам жуда қадимги эмас. 1867 йилдан бошлаб Ҳабашистоннинг Омо дарёси водийсида халқаро экспедиция иш кўриб, ҳозиргача бу ердан 10 индивидуум топилган. Бу тадқиқотни олиб борган олимлар топилмаларни австролопитекка тегишли демоқдалар. Калий орган усул билан аниқланган ёши 4-2 миллион йилларни ўз ичига олади. Демак, уларнинг ёши зинжантропга нисбатан икки баравар қадимийроқ. Муҳими шундаки, австролопитеклар суяклари ётган қатламда қўпол қайроқ қуроллар топилган. Бу топилмаларнинг ёши 2-1 миллион деб қаралиб, презинжантропга нисбатан қадимийроқ қатламдан топилган. Яна бир катта шов-шувга сазовор бўлган топилма – бу 1965 йил Лики томонидан Шимолий Кениядаги Рудольф кўли атрофидан топилган ёдгорликдир. Бу ердан топилган кўп сонли ашёлардан австролопитексимонлар суяк қолдиқлари бўлиб, уларнинг ёши 5-5,5 миллион йилларга доир, деган хулосалар қилинган. Бу топилмалар орасида қўпол ишланган қайроқ қуроллар топилган бўлиб, Омо дарёси водийси топилдиқларидан қарийб 500 минг йил қадимийроқ бўлиб, Ликининг Рудолф кўли атрофидан топилган топилдиқлардан фарқли равишда унинг ёшини 2,6 миллион йил деган хулосани қилишганлар. Демакки, бу топилмалар одамзоднинг келиб чиқиши билан боғлиқ тарихни янада қадимийлаштиради. Шарқий Африка топилмаларини морфологик ва хронологик томондан одамзод эволюциясининг питекантроп босқичига киритиш мумкин. Бу масалада Омо дарёси водийсидан топилган 2 та бош чаноқ ҳақида сўз боради. Уларнинг бири 1973 йилда топилган бўлиб, 26 бўлакдан иборат бўлиб, рестоврация қилинган ва қаторли тишларининг прогрессивлиги белгилари бор. Иккинчи бош чаноқ Рудольф кўлининг шарқий қирғоғидан топилган бўлиб, анча яхши сақланган. Бу топилма 1972 йил қўлга киритилинган. Бош чаноқ ҳажми 800 м3 атрофида. Шундай қилиб, бу иккала бош чаноқ топилмалари ҳам Явадан топилган питекантропларга яқин. Олимларнинг айтишича, кўпгина хусусиятлари билан африкалик топилмалар Ява топилмаларига қараганда бирмунча қадимийроқ. Хуллас, кўпчилик олимларнинг фикрига қараганда, топилган биринчи бош чаноқ ҳозиргидан аввал 1,8 млн, иккинчиси – 2,7-3 млн йиллар билан саналанган. Юқорида айтилган сўнгги ва илк тўртламчи даврларга оид антропоморф топилмаларнинг ўрганилиши билан ҳам ҳозирча одамзоднинг дастлабки ватани қайси минтақада бўлганлиги масаласини аниқ айтиш мушкул. Шунинг учун ҳам одамзоднинг ҳайвонот дунёсидан қайси ҳудудда ажралиб чиққанлиги масаласи мулоҳазалидир. Аммо мулоҳазаларнинг қандай бўлишидан қатъий назар Ч.Дарвин ва сўнгги даврда тадқиқот олиб бораётган кўпчилик олимлар одамзоднинг дастлабки ватани – одамзоднинг ҳайвонот дунёсидан ажралиб чиқиш минтақаси Африка қитъаси бўлиши мумкин, деган фикрда турибдилар. Аммо бу масала бўйича мулоҳазаларнинг тезлиги йил сайин ошиб бормоқда. Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling