Ii боб. Буйруқ тартибида иш юритиш
-§. Суд буйруғини бекор қилиш
Download 188.5 Kb.
|
2 Суд буйруги
5-§. Суд буйруғини бекор қилиш
Фуқаролик процессуал қонунчилик суд буйруғи чиқарилганидан кейин судьяга унинг кўчирма нусхасини дарҳол қарздорга юбориш мажбуриятини юклайди. Суд буйруғининг кўчирма нусхасини олган кундан эътиборан ўн кунлик муддат ичида қарздор арз қилинган талабга қарши ўз эътирозларини буйруқни чиқарган судга юборишга ҳақли бўлади. Таъкидлаш жоизки, ФПКнинг 2389-моддасида назарда тутилган суд буйруғининг нусхасини қарздорга дарҳол юбориш тартиби, шунингдек ФПКнинг 23810-моддасида кўрсатилган суд буйруғини бекор қилиш асослари қарздор ҳуқуқларининг кафолати ҳисобланади. Агар белгиланган муддатда қарздордан арз қилинган талабга қарши эътирозлар тушса, судья суд буйруғини бекор қилиб, бу ҳақда ажрим чиқаради. Суд буйруғини бекор қилиш тўғрисидаги ажримда судья ундирувчига арз қилган талабни даъво ишларини юритиш тартибида тақдим этиш мумкинлигини тушунтиради. Суд буйруғини бекор қилиш тўғрисидаги ажримнинг нусхалари ажрим чиқарилганидан кейин уч кундан кечиктирмай тарафларга юборилади. Агар белгиланган муддатда қарздордан судга эътироз тушмаса, судья суднинг муҳри билан тасдиқланган суд буйруғини ижро этишга тақдим қилиш учун ундирувчига беради. Ундирувчининг илтимосига кўра, суд буйруғи ижро этиш учун бевосита суд томонидан юборилиши ҳам мумкин. Қарздордан давлат божини ундириш мақсадида суднинг муҳри билан тасдиқланган суд буйруғининг алоҳида нусхаси ижро этиш учун бевосита суд томонидан юборилади. Қонун талабига кўра, қарздорнинг давлат божи миқдори юзасидан келтирган эътирозлари суд буйруғини бекор килиш учун асос бўла олмайди, чунки давлат фойдасига давлат божи ундириш ундирувчи ва қарздор ўртасидаги муносабатларга дахлдор эмас. Фақат асосий талаблар юзасидан билдирилган эътирозларгина суд буйруғини бекор қилиш учун асос бўлади. Суд буйруғига нисбатан эътироз билдириш учун қонунда белгиланган ўн кунлик муддатнинг қарздор томонидан ўтказиб юборилганлиги суд томонидан узрли деб топилган тақдирда, суд унинг аризасига асосан ушбу муддатни тиклаши мумкин. Муддатни тиклаш ҳақида ариза билан мурожаат қилинмасдан туриб, муддат ўтказилгандан сўнг берилган шикоятлар суд томонидан кўрилмайди ва муаллифга қайтарилади. ФПКнинг 2389-моддасида кўрсатилган қарздор томонидан эътирозлар тақдим қилиниши мумкин бўлган ўн кунлик муддат процессуал муддатлар тоифасига кириши сабабли ушбу муддатларга нисбатан ФПКнинг 12бобида кўрсатилган талаблар қўлланилиши, шу жумладан, ўтказилган муддатни тиклаш ҳақидаги аризани рад этиш тўғрисидаги ажримга нисбатан ФПКнинг 130-моддасига мувофиқ хусусий шикоят келтириш мумкин бўлади. Суд буйруғи шаклида қабул қилинадиган суд қарорлари барча субъектлар учун мажбурий ҳисобланади ва республика ҳудудида сўзсиз ижро этилиши лозим. Бунда суд буйруқлари бошқа суд ҳужжатларидан, уларни ижрога қаратишда, ижро варақасини беришни талаб қилишда фарқ қилади, чунки суд буйруғининг ўзи ижро ҳужжати бўлиб ҳисобланади ва бевосита ижро этилади. Download 188.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling