Ii боб. Буйруқ тартибида иш юритиш
-§. Суд буйруғини чиқариш бўйича талаблар
Download 188.5 Kb.
|
2 Суд буйруги
2-§. Суд буйруғини чиқариш бўйича талаблар
Фуқаролик ишлари бўйича суд буйруқлари қонунчиликда белгиланган қатъий қоидалар асосида, фақат мулкий тусдаги талаблар юзасидангина чиқарилади. Мулкий тусда бўлмаган ёки кўчмас мол-мулкларни ундиришга қаратилган талаблар юзасидан суд буйруқлари чиқарилишига қонун йўл қўймайди. Ш.Ш. Шорахметов суд буйруғини чиқаришга доир талабларни таҳлил қилиб, қуйидаги фикрларни илгари суради. Биринчидан, манфаатдор шахснинг суд буйруғини чиқаришни талаб қилиш ҳуқуқи фақат қонунда кўрсатилган ҳоллардагина амалга оширилади. Бунинг учун судга тақдим этиладиган ҳужжатлар, тарафлар ўртасида низо келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида, илгари нотариал тартибда тасдиқланган бўлиши керак. Иккинчидан, суд буйруғи тартибида иш юритиш учун талаб ёзма битимга асосланган ва қарздор томонидан тан олинган бўлиши лозим. Қонунларда нотариал тасдиқланиши талаб этиладиган битимлардан ташқари битимлар оддий ёзма шаклда тузилиши мумкинлиги белгиланган (Фуқаролик кодексининг 108-моддаси). Амалиётда тарафлар ўртасида тузилган битимлар, бир қарашда, қонун талаблари асосида ёзма тузилади, нотариал тасдиқланган бўлади. Бироқ кейинчалик аниқланишича, бундай битимлар янглишиш таъсирида ёки алдаш, зўрлик, қўрқитиш, бир тарафнинг иккинчи тарафга ғарази ёки шахснинг ҳаётида оғир ҳолатларнинг юз бериши таъсиридан фойдаланиб, шунингдек кўзбўямачилик йўли билан тузилган бўлади ва бундай битимлар ҳақиқий саналмаслиги керак (Фуқаролик кодексининг 116-125-моддалари). Шунинг учун ҳам ёзма битимнинг қарздор томонидан тан олиниши суд буйруғини чиқариш учун асосий ҳолатлардан бири ҳисобланади. Учинчидан, болаларни моддий томондан таъминлаш мақсадида ундириладиган алиментлар Оила кодекси, Фуқаролик процессуал кодекси ва бошқа қонун ҳамда ҳуқуқий ҳужжатларда, ўзига хос хусусиятлари билан айрим туркумдаги ишларидан фарқланади.8 Мамлакатимизнинг фуқаролик процессуал қонунчилигида, суд буйруқларини чиқаришнинг қуйидаги талаблари ўз ифодасини топган: Download 188.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling