Ii боб. Буйруқ тартибида иш юритиш


-§. Буйруқ тартибида иш юритишни қўзғатиш


Download 188.5 Kb.
bet5/11
Sana29.04.2023
Hajmi188.5 Kb.
#1401612
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2 Суд буйруги

3-§. Буйруқ тартибида иш юритишни қўзғатиш
тартиби ва асослари

Судда буйруқ тартибида иш юритиш қуйидаги тўрт босқичдан иборат бўлади:


1. Буйруқ тартибида иш юритишни қўзғатиш;
2. Суд буйруғини чиқариш;
3. Суд буйруғини бекор қилиш;
4. Суд буйруғини ижро этиш.
Иш юритишни қўзғатиш буйруқ тартибида иш юритишнинг дастлабки босқичи сифатида муҳим аҳамият касб этади. Мазкур босқичда, аввало, суд буйруғини чиқариш тўғрисидаги талаб билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар доирасини белгилаб олиш лозим.
Ундирувчи иш қўзғатиш ҳуқуқига эга бўлади. Шу ўринда ундирувчи томонида бир неча шахслар иштирок этиши ҳам мумкин. Масалан, агар бир неча шахслар қарздор билан бир турдаги моддий ҳуқуқий муносабатда бўлсалар, улар биргаликда суд буйруғини чиқариш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўладилар. Таъкидлаш жоизки, қарздорлар томонидан ҳам шерик иштирокчиликка йўл қўйилади.
Фуқаролик процессуал қонунчилик ундирувчи номидан унинг манфаатларини ҳимоя қилиб вакилнинг иштирок этишини истисно этмайди. Хусусан, вояга етмаган фарзандлар учун уларнинг қонуний вакиллари алимент ундириш тўғрисидаги талаб билан мурожаат қилишлари мумкин бўлади. Шунингдек, фарзанднинг манфаатларини кўзлаб прокурор, васийлик ва ҳомийлик органлари ҳам алимент ундириш бўйича суд буйруғини чиқариш юзасидан судга ариза билан мурожаат қилишлари мумкин. Суд буйруғини чиқариш бўйича бошқа талаблар билан тегишли давлат органлари ҳам судга мурожаат қилишлари мумкин.
Суд буйруғини чиқариш тўғрисидаги аризалар ФПКнинг 145-моддасига кўра, судловга тааллуқлиликнинг умумий қоидалари бўйича берилади. Унга кўра, суд буйруғини чиқариш тўғрисидаги аризалар жавобгар доимий яшаб турган ёки доимий машғул бўлган жойдаги судга берилади. Ташкилотларга нисбатан суд буйруғини чиқариш тўғрисидаги аризалар эса уларнинг органлари жойлашган ҳудуддаги судга берилади.
Шунингдек, процессуал қонунчилик суд буйруғини чиқариш тўғрисидаги аризалар учун даъвогарнинг танлаши бўйича судловлик қоидаларини ҳам белгилайди. Хусусан, алимент ундириш ҳақидаги талаб билан арз қилинганда, аризалар ФПКнинг 241-моддасига кўра, аризачи яшаб турган жойдаги судга ҳам тақдим этилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Буйруқ тартибида иш юритишни тартибга солувчи қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 4-сонли қарорида тушунтириш берилишича, суд буйруғи чиқариш ҳақидаги талаб ФПКнинг 145-моддасида белгиланган судловга тааллуқлиликнинг умумий қоидаларига амал қилинган ҳолда судга берилади. Шу билан биргаликда вояга етмаган фарзанднинг таъминоти учун алимент ундириш ҳақидаги талаб ундирувчи яшаётган жойдаги судга, ижро қилиш жойи кўрсатилган нотариал тасдиқланган битимга асосланган талаб ушбу талаб бажарилиши лозим бўлган жойдаги судга тақдим қилиниши ҳам мумкин.
Суд буйруғи қонунда белгиланган тартибда, шунингдек аниқ рўйхатда кўрсатилган талаблар асосида амалга оширилади. Битимларнинг ёзма, нотариал тартибда тасдиқланган битимларга асосланганлигининг аҳамияти шундан иборатки, битимнинг бундай шакллари ундирувчи ва қарздор ўртасида мавжуд бўлган моддий ҳуқуқий муносабатларни тўлиқ намоён қилиб, уларни руёбга чиқаришга имкон беради.
Суд буйруғини чиқариш тўғрисида судга ёзма шаклда ариза билан мурожаат қилиш талаб этилади. Ариза шакли, мазмуни ва матнига қўйилган талаблар даъво аризасига қўйилган талабларга ўхшаш бўлади. Шу билан бирга, буйруқ чиқариш жараёнининг ўзига хослигини ҳисобга олиб, унинг шахс ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини соддалаштирилган тартибда ҳимоя қилишини кўзда тутади. Лекин даъво аризаси билан мурожаат қилишдаги жараёндан фарқли равишда буйруқ тартибида иш юритишда низосиз ва тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган талаблар кўриб чиқилади. Демак, суд буйруғини чиқариш тўғрисидаги аризада талаблар баён қилиниб, уни асословчи ҳолатлар ва тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилиш билан кифояланади. Лекин шундай бўлсада, суд буйруғини чиқариш тўғрисидаги аризаларнинг мазмунига алоҳида эътибор бериш лозим. Унда ариза берилаётган суднинг номи, ундирувчи ва қарздор шахснинг аниқ манзили, жойлашган жойи ва агар улардан бири юридик шахс бўлса, унинг реквизитлари, ундирувчининг талаби ва талабга асос бўлган ҳолатлар, арз қилинган талабни тасдиқловчи ва илова этилаётган ҳужжатлар рўйхати кўрсатилиши лозим. Агар ундирувчи томонидан кўчар мол-мулк талаб қилинаётган бўлса, аризада ушбу мол-мулкнинг қиймати ҳам кўрсатилиши талаб этилади.
Суд буйруғини чиқариш тўғрисидаги ариза ундирувчи ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан берилаётган аризага унинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжат илова этилиши лозим. Буйруқ тартибида иш юритиш ундирувчининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг соддалаштирилган усули эканлигидан келиб чиқиб, судлар аризани қабул қилишда ундирувчининг вакили томонидан берилган аризада вакилнинг номи ва манзили кўрсатилиши шарт эмаслигини назарда тутишлари лозим. Ундирувчи томонидан вакилга суд буйруғини олиш ва ижрога қаратиш ваколати берилган ҳолатлар бундан мустасно (Пленум қарорининг 3-банди).
Юқорида баён этилганидек, суд буйруғини чиқариш ҳақидаги ариза билан прокурор ҳам судга мурожаат қилиши мумкин. Лекин Олий суд Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Буйруқ тартибида иш юритишни тартибга солувчи қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 4-сонли қарорида тушунтириш берилишича, прокурор фуқаро соғлиги, ёши ёки бошқа сабабларга кўра судда ўз ҳуқуқларини шахсан ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлмасагина, фуқаро манфаати юзасидан суд буйруғи чиқариш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат қилиши мумкин бўлади. Бундай ҳолда, суд буйруғи чиқариш ҳақидаги прокурорнинг аризасига арз қилинган талабни тасдиқловчи ҳужжатлардан ташқари, фуқаронинг судга мурожаат қила олмаслигини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳам илова қилиниши лозим (Пленум қарорининг 4банди).
Бинобарин, Пленум қарорида белгиланган мазкур тушунтириш янги таҳрирдаги “Прокуратура тўғрисида”ги Қонунининг “Прокурорнинг судга даъвоси” деб номланган 26-моддаси талабларига мувофиқ келади. Унга кўра, фуқаронинг суд тартибида ҳимоя қилинадиган ҳуқуқ ва эркинликлари бузилса, лекин фуқаро соғлиғига, ёши ёки бошқа сабабларга кўра судда ўз ҳуқуқ ва эркинликларини шахсан ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлмаса, даъвони прокурор тақдим этади ва судда қувватлайди деган қоида мустаҳкамлаб қўйилган.10
Оила қонунчилиги талабларига мувофиқ, вояга етмаган болалар учун алимент ундириш ҳақидаги талаб, отаоналарнинг бири ёки ҳар иккаласидан, бошқа отаоналар, фарзандликка олувчи, берилиши мумкинлиги сабабли, улар ҳам суд буйруғи чиқариш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўладилар. Судья ФПКнинг 2382-моддасида кўрсатилган талаблар бўйича фақатгина ушбу талаб ҳужжат асосида тасдиқланган ҳамда талаб юзасидан қарздор томонидан эътироз билдирилмаган тақдирда суд буйруғини чиқариши мумкин. Шунга кўра, ундирувчи тарафлар ўртасида даъво тартибида ҳал қилиниши лозим бўлган ҳуқуқ тўғрисида низо мавжуд эмаслиги ҳақидаги ўз талабини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим қилиши шарт.
Суд буйруғини чиқариш тўғрисида ариза берганлик учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сонли “Давлат божи ставкалари ҳақида” ги қарори асосида тасдиқланган иловага кўра, даъво ишларини юритиш учун белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи ундирилади.11
Аризани қабул қилиш рад этилган тақдирда ундирувчи томонидан тўланган давлат божи қайтариб берилади. Суд буйруғи бекор қилинган тақдирда тўланган давлат божи қайтариб берилмайди, балки у ундирувчи қарздорга нисбатан даъво иши юритиш тартибида ариза билан судга мурожаат этган тақдирда тўланиши лозим бўлган бож ҳисобига ўтказилади.
Шу ўринда айтиш жоизки, ХПКнинг 106-моддасига кўра, суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза учун судга даъво билан умумий тартибда мурожаат қилганда низолашилаётган сумма асосида ҳисоблаб чиқилган ставканинг эллик фоизи миқдорида давлат божи тўланиши белгиланган.
У мумий қоида бўйича суд мажлисида иштирок этишга жалб қилинмаган тарафга нисбатан чиқарилган суд қарорлари чет давлатлар томонидан, шунингдек чет давлатларнинг шу тартибда қабул қилинган суд қарорлари Ўзбекистон Республикаси томонидан тан олинмайди ва ижро қилинмайди. Бир вақтнинг ўзида ижро ҳужжати ҳам бўлган суд буйруғини чиқариш тарафларни суд мажлисига чақириб, уларнинг тушунтиришларини эшитиш имкониятидан маҳрум қилиши сабабли қарздорнинг яшаш жойи ёки жойлашган манзили Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида эканлиги суд буйруғини чиқариш ҳақидаги аризани қабул қилишни рад этиш учун ҳам асос бўлади. Бундай ҳолда, ундирувчининг ҳуқуқлари қарздорга суд мажлиси ўтказилиши вақти ва жойи тўғрисида хабар берилган ҳолда ишни суд муҳокамасида кўриш орқали ҳимоя қилинади.
Агар ариза ФПКнинг 2383-моддаси талабларига жавоб бермаса ёки давлат божи тўланмаган бўлса, судья суд буйруғини чиқариш ҳақидаги аризани қабул қилиб, ўз ажрими билан ундирувчига камчиликларни бартараф этиш ёхуд давлат божини тўлаш учун кўпи билан уч кун муҳлат бериши мумкин. Ундирувчи белгиланган муддатда камчиликларни бартараф этса, давлат божини тўласа, ариза судга дастлаб тақдим этилган кундан қабул қилинган ҳисобланади. Акс ҳолда, судья қонун талабига мувофиқ аризани қабул қилишни рад этиш тўғрисида ажрим чиқаради. Суд буйруғи чиқариш ҳақидаги аризани қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрим уч кундан кечиктирилмай чиқарилади ва мазмуни бўйича ФПКнинг 153-моддаси талабига жавоб бериши лозим.
Судлар суд буйруғи чиқариш ҳақидаги аризани қабул қилишни рад этиш асосларини суд буйруғи чиқаришни рад этиш асосларидан фарқлай билишлари керак. Чунки, ФПКнинг 2385-моддасида кўрсатилган суд буйруғи чиқариш ҳақидаги аризани қабул қилишни рад этиш асосларидан фарқли равишда, суд буйруғи чиқаришни рад этиш учун ариза қабул қилинганидан кейин тарафлар ўртасида ҳуқуқ тўғрисидаги низо мавжудлиги, шунингдек арз қилинган талабнинг ФПКнинг 2382-моддасида назарда тутилмаганлиги асос бўлади. Суд буйруғи чиқаришни рад қилиш тўғрисида судья ажрим чиқаради.
Аризани қабул қилишни рад этиш ҳамда суд буйруғи чиқаришни рад этиш ундирувчини шу талаб бўйича даъво тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилмаслиги сабабли, шу тўғрида чиқарилган суд ажримлари устидан шикоят берилмайди. ФПКнинг 2382-моддасида назарда тутилган талаблар бўйича ундирувчи суд буйруғи чиқариш ҳақидаги ариза билан ёки даъво талаби тартибида мурожаат қилишга ҳақли. Мазкур ҳолатда суд даъво талабини қабул қилиш ва ишни даъво тартибида кўришни рад қилишга ҳақли бўлмайди.
Судья суд буйруғини чиқариш тўғрисидаги аризани қабул қилишни ФПКнинг 152-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этади. Бундан ташқари судья қуйидаги ҳолларда аризани қабул қилишни рад этишга ҳақли, агар:
1) арз қилинган талаб ФПКнинг 2382-моддасида назарда тутилмаган бўлса;

Download 188.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling