Ii боб. Буйруқ тартибида иш юритиш
) агар талаб нотариал тасдиқланган битимга асосланган бўлса
Download 188.5 Kb.
|
2 Суд буйруги
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3) агар вояга етмаган бола учун алиментлар ундириш ҳақидаги, оталикни белгилаш билан ёки учинчи шахсларни жалб этиш зарурияти билан боғлиқ бўлмаган талаб арз қилинган бўлса;
- 4) агар ҳисобланган, лекин ходимга тўланмаган иш ҳақини ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш ҳақидаги талаб арз қилинган бўлса;
1) агар талаб нотариал тасдиқланган битимга асосланган бўлса;
2) агар талаб ёзма битимга асосланган ва қарздор томонидан тан олинган бўлса, шу жумладан, агар коммунал хизматлар тўлови бўйича қарзни ундириш ҳақидаги талаб арз қилинган бўлса; 3) агар вояга етмаган бола учун алиментлар ундириш ҳақидаги, оталикни белгилаш билан ёки учинчи шахсларни жалб этиш зарурияти билан боғлиқ бўлмаган талаб арз қилинган бўлса; 4) агар ҳисобланган, лекин ходимга тўланмаган иш ҳақини ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш ҳақидаги талаб арз қилинган бўлса; 5) агар фуқаролардан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзларни ундириш ҳақидаги талаб арз қилинган бўлса (ФПКнинг 2382-моддаси). Шу ўринда таъкидлаш жоизки, вояга етмаган болалар учун алимент ундириш ҳақидаги талаб бўйича суд буйруғи арз қилинган талаб оталикни белгилаш ёки учинчи шахсларни жалб этиш зарурати билан боғлиқ бўлмаса, чиқарилади. Шунингдек, биргина оталикни белгилаш ҳақидаги талаб арз қилинган ҳолда эмас, балки шу билан биргаликда иккинчи тараф томонидан оталик (оналик)ка нисбатан эътироз билдирилган ҳолларда ҳам суд буйруғи чиқариш мумкин бўлмайди. Ушбу ҳолатларнинг барчаси низо мавжудлигидан далолат бериб, суд буйруғи чиқаришни истисно этади. Оила кодексининг 102-моддаси иккинчи қисмига асосан, алимент тўлаши шарт бўлган отаонанинг иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромади доимо бир хилда бўлмай, ўзгариб турса ёхуд даромадининг бир қисмини натура тарзида оладиган бўлса, шунингдек даромаддан улуш тарзида алимент ундириш имконияти бўлмаса ёинки отаона расман белгиланган иш ҳақи ёки даромадга эга бўлмаса, вояга етмаган болаларнинг таъминоти учун тўланиши лозим бўлган алимент миқдори ҳар ойда пул билан тўланадиган қатьий суммада белгиланиши мумкин. Шунга асосан вояга етмаган фарзанд таъминоти учун қатъий суммада алимент ундириш ҳақидаги талаб ҳам суд буйруғи тартибида кўрилиши мумкин эмас. Чунки мазкур масаланинг ҳал этилиши қонунда бундай ундириш имконияти билан боғлиқ шароитларнинг бор ёки йўқлигини текшириш зарурияти билан боғлиқ бўлади. Оила кодексининг 136-моддаси учинчи қисми талабига кўра, вояга етмаган болалар учун алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб ундирилишини эътиборга олиб, вояга етмаган болалар учун алимент ундириш тартибида ўтган давр учун ҳам алимент ундириш талаби қўйилган бўлса, ўтган давр учун алимент ундириш ҳақидаги талаб Оила кодексининг 136-моддаси тўртинчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар аниқлангандагина қаноатлантирилиши мумкин. Шундан келиб чиқиб, суд талаб берилган кундан бошлаб алимент ундириш ҳақида суд буйруғи бериб, ўтган давр учун алимент ундириш қисми бўйича эса ундирувчига даъво тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтиради. Мамлакатимизнинг фуқаролик процессуал қонунчилигида суд буйруқларини чиқариш институти нисбатан янги институт ҳисобланади. Лекин шундай бўлсада, мазкур институт хўжалик ишларини кўрувчи судларда бир неча йиллардан буён амалда қўлланилиб келинади ҳамда бу борада катта тажриба ва амалиёт шаклланган. Хусусан, 1997 йил 30 августда қабул қилинган ХПКнинг 14-боби “Суд буйруқлари” деб номланиб, унда суд буйруғи асосида қарзни ундириш, суд буйруғи бериш бўйича талаблар, аризани қабул қилишни рад этиш асослари, суд буйруғини бериш тартиби ва уни беришни рад этиш асослари ва бошқалар ўз аксини топган. Хўжалик процессуал кодексига кўра, суд буйруқларини бериш асослари фуқаролик ишлари юзасидан суд буйруқларини чиқариш асосларидан бирмунча фарқланади. Хусусан, ХПКнинг 103-моддасига кўра, суд буйруғи судья томонидан қуйидаги ҳолларда якка тартибда берилади: 1) солиқлар, йиғимлар ва давлат бюджетига мажбурий тўловлар бўйича боқимандаларни ундиришни ташкилотлар ва фуқароларнинг мол-мулкига қаратиш тўғрисида талаб қўйилса; 2) ҳужжатлар асосида тан олинган дебиторлик қарзини ундириш тўғрисида талаб қўйилса; 3) талаб тўланмаган, акцептланмаган ва акцептга сана қўйилмаган вексель нотариус томонидан протест қилинишига асосланса. Айтиш жоизки, суд томонидан чиқарилган буйруқлар нотариуснинг ижро хатига ўхшаб кетади. Чунки, “Нотариат тўғрисида”ги Қонуннинг 76-моддасига кўра, нотариус қарздордан пул суммаларини ундириш ёки мол-мулкни талаб қилиб олиш учун қарздорликни белгиловчи ҳужжатларга ижро хатларини ёзиш ҳуқуқига эга бўлади.9 Нотариус томонидан ижро хатлари қуйидаги ҳолларда ёзилади: тақдим этилган ҳужжатлар қарздорнинг ундириб олувчидан қарздор эканлиги ёки бошқа мажбуриятини шубҳасиз тасдиқласа; даъво қилиш ҳуқуқи вужудга келган кундан бошлаб ўтган вақт уч йилдан ортиқ бўлмаса. Агар ижро хати бериш ҳақидаги талаб учун қонун ҳужжатларида бошқа муддат белгиланган бўлса, ижро хати шу муддат ичида берилади. Ижро хатида ижро хатини ёзаётган нотариус исмшарифининг бош ҳарфлари, фамилияси, лавозими, ундириб олувчининг номи ва манзили, қарздорнинг номи ва манзили, ундириб олиш амалга ошириладиган муддат, ундириб олиниши керак бўлган суммалар ёки талаб қилиб олиниши керак бўлган нарсалар, шу жумладан тўланиши керак бўлган пеня, фоизлар, ундириб олувчи тўлаган ёки қарздордан ундирилиши керак бўлган давлат божи ёки тариф суммалари, ижро хати ёзилган сана (йил, ой, кун); ижро хатининг реестрда қайд этилган тартиб рақами, ижро хатини ёзган нотариуснинг имзоси ҳамда нотариуснинг муҳри бўлиши лозим. Download 188.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling