Ii боб. Буйруқ тартибида иш юритиш


) солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича боқимондаларни ундиришни ташкилотлар ва фуқароларнинг мол-мулкига қаратиш тўғрисида талаб қўйилса


Download 188.5 Kb.
bet9/11
Sana29.04.2023
Hajmi188.5 Kb.
#1401612
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2 Суд буйруги

1) солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича боқимондаларни ундиришни ташкилотлар ва фуқароларнинг мол-мулкига қаратиш тўғрисида талаб қўйилса;
1-1) коммунал хизматлар ва алоқа хизматлари тўловлари бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида тасдиқловчи ҳужжатларга асосланган талаб қўйилса;
2) ҳужжатлар асосида тан олинган дебиторлик қарзини ундириш тўғрисида талаб қўйилса;
3) талаб тўланмаган, акцептланмаган ва акцептга сана қўйилмаган вексель нотариус томонидан протест қилинишига асосланса;
4) лизинг берувчи томонидан лизинг олувчидан ўз мол-мулкини талаб қилиб олиш тўғрисида талаб қўйилса.
Маълумки, Солиқ кодексининг 134-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, юридик шахслардан солиқлар ва йиғимлар бўйича боқимандаларни, шунингдек молиявий жазо чораларининг суммалари ва пеня суммаларини ундириш солиқ органлари томонидан баҳссиз равишда амалга оширилиши белгиланган.16 Ҳозирги кунда солиқлар, йиғимлар ва давлат бюджетига мажбурий тўловлар бўйича боқимандаларни ундиришни ташкилотлар ва фуқароларнинг мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги ишлар суд амалиётида кўпчиликни ташкил этаётганлигини ҳисобга олганда мазкур талаблар юзасидан суд буйруқларини чиқариш тартибининг белгиланганлиги хўжалик суди судьяларининг иш юкламаларини нисбатан камайишига олиб келади ҳамда мажбурий тўловлар бўйича боқимандаларни ундиришни муайян муддатга кечикишининг олдини олишда муҳим ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 1998 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини амалга киритиш билан боғлиқ бўлган масалалар ҳақида”ги 68-сонли қарорининг 2-бандига кўра, солиқлар бўйича боқиманда, тушум ва бюджетга тўланадиган мажбурий тўловларни корхоналар ва фуқароларнинг мол-мулкига қаратиш ҳақидаги солиқ органлари томонидан берилган талабномалар хўжалик судлари томонидан ХПКнинг “Суд буйруқлари”га бағишланган 14-боби қоидаларига асосан ҳал қилинади. Бунда суд буйруғи судья томонидан ариза тушгандан сўнг 10 кундан кечиктирмай берилиши лозимлиги эътиборга олиниши кераклиги юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилган.17
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 8 ноябрдаги 387-сон қарори билан тасдиқланган “Солиқлар ва бюджетга мажбурий тўловлар бўйича муддатида тўланмаган солиқларни корхоналар ва ташкилотлар мол-мулки ҳисобидан ундириб олиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ,18 солиқ органининг муддатида тўланмаган солиқлар ва йиғимларни тўлаш муддатини ўтказиб юборганлик учун пеняларни тўлаш тўғрисидаги ёзма талабномаси олингандан (топширилгандан) сўнг ўн кун мобайнида қарздор корхона томонидан қондирилмаслиги ёки жавобсиз қолдирилиши қарзни қарздор корхонанинг мол-мулки ҳисобидан ундириб олиш тўғрисидаги талаблар билан хўжалик судига ариза бериш учун асос ҳисобланади. Хўжалик суди солиқ органи томонидан тақдим этилган ариза қондирилгандан сўнг ундиришни қарздор корхонанинг мол-мулкига қаратиш тўғрисида қарор қабул қилади. Хўжалик судининг қарори асосида қарзни қарздор корхонанинг мол-мулкидан ундириб олиш суд ижрочилари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Хўжалик процессуал кодексида белгиланган мазкур асосдан фарқли равишда фуқаролик процессуал қонунчиликда жисмоний шахслардан солиқлар ва йиғимлар бўйича боқимандаларни ҳамда тўланмаган жарималарни ундириш бўйича суд буйруғи чиқарилмайди. Бинобарин, Солиқ кодексининг 134-моддаси иккинчи қисмига кўра, жисмоний шахслардан солиқлар ва йиғимлар бўйича боқимандаларни ҳамда тўланмаган жарималарни ундириш суднинг қарори асосида амалга оширилиши белгилаб қўйилган.
ХПКнинг 104-моддасига кўра, суд буйруғини бериш тўғрисида қарздор хўжалик судига ёзма шаклда ариза билан мурожаат қилиши лозим. Мазкур аризалар судловга тегишлиликнинг умумий қоидалари бўйича берилади. Унга кўра, даъволар жавобгар жойлашган ердаги хўжалик судига тақдим этилади. Юридик шахсга нисбатан унинг алоҳида бўлинмаси фаолиятидан келиб чиқадиган даъволар алоҳида бўлинма жойлашган ерда тақдим этилади. Суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза кредитор ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланадиган аризага ишончнома илова қилиниши лозим.
Аризада қуйидагилар кўрсатилиши керак:
1) ариза берилаётган хўжалик судининг номи;
2) кредиторнинг, қарздорнинг номи ва уларнинг манзиллари;
3) кредиторнинг қонун ҳужжатларига асосланган талаби;
4) талабга асос бўлган ҳолатлар ва уларни тасдиқловчи далиллар;
5) ундириладиган сумманинг ҳисобкитоби, лизинг объекти талаб қилиб олинган тақдирда эса лизинг шартномасида белгиланган, тўланмаган тўловларнинг лизинг берувчининг лизинг шартномаси муддати тугагунига қадар қолган даврдаги даромадини чегириб ташлаган ҳолдаги сумманинг ҳисобкитоби;
6) илова қилинган ҳужжатлар рўйхати.
Юқорида таъкидланганидек, кредитор суд буйруғини бериш тўғрисида ариза берганида қарздорга шу аризанинг нусхасини топшириши шарт бўлади. Қарздор томонида бир неча шахслар иштирок этадиган бўлса, у ҳолда ариза ҳамда унга илова қилинаётган ҳужжатлар ҳар битта қарздорга алоҳидаалоҳида юборилиши шарт. Суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза учун судга даъво билан умумий тартибда мурожаат қилинганда низолашилаётган сумма асосида ҳисоблаб чиқилган ставканинг эллик фоизи миқдорида давлат божи тўланади. Бу эса қарздорга бузилган ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини суд орқали ҳимоя қилишга имконият яратади. Адабиётларда ҳам давлат божи ставкасини кам белгиланганлиги, ишни кўриб чиқиш тартибини танлаш имкони мавжудлиги, бу қоида кредиторларнинг қарздорларга нисбатан талабларини буйруқ бериш тартибида кўриб чиқилишига рағбатлантириши кераклиги юзасидан фикрлар илгари сурилган.19
Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қабул қилиш рад этилган тақдирда ундирувчи тўлаган давлат божи ундирувчи томонидан қарздорга умумий тартибда даъво тақдим этилганда тўланиши лозим бўлган бож ҳисобига ўтказилади.
ХПКнинг 107-моддасида суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қабул қилишни рад этиш асослари кўрсатилган. Унга кўра, судья қуйидаги ҳолларда суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қабул қилишни рад этади:
1) билдирилган талаб ХПКнинг 103-моддасида назарда тутилмаган бўлса;
2) ариза ХПКнинг 104-моддасида белгиланган талабларга риоя қилмаган ҳолда берилган бўлса;
3) билдирилган талабни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаган бўлса;
4) қарздорга ариза нусхаси топширилгани тўғрисидаги далиллар тақдим этилмаган бўлса;
5) билдирилган талаб учун давлат божи тўланмаган бўлса.
Судья аризани қабул этишни рад этиш тўғрисида ажрим чиқаради, мазкур ажрим устидан апелляция инстанцияси судига шикоят қилиш мумкин. Ушбу ажрим буйруққа оид иш юритув бўйича судья томонидан чиқариладиган биринчи процессуал ҳужжат ҳисобланади. Аризани қабул қилишни рад этиш кредиторнинг ўша талаб бўйича умумий тартибда даъво тақдим этиш имкониятидан маҳрум қилмайди.
Олий хўжалик суди Пленумининг “Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг суднинг биринчи инстанциясида қўлланилиш амалиёти ҳақида”ги 2000 йил 28 январдаги 82сонли қарорининг 4-бандига кўра, ХПКнинг 1-моддасига мувофиқ ҳар қандай манфаатдор шахс ўзининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари ёхуд қонун билан қўриқланаётган манфаатларини ҳимоя қилишни сўраб хўжалик судига мурожаат қилишга ҳақли. Суд буйруғини бериш ҳақидаги ва даъво аризасини қабул қилишни рад этиш асослари рўйхати ХПКнинг 107, 117моддаларида белгилаб қўйилган ва кенг талқин этилиши мумкин эмас.20
Қарздор унга суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза нусхаси топширилган пайтдан бошлаб ўн кунлик муддатда хўжалик судига кредитор талабларига қарши эътирозларини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган фикр-мулоҳазасини тақдим этишга ҳақли бўлади. Фикр-мулоҳаза қарздор ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган фикрмулоҳазага ишончнома илова қилинади.
ХПКнинг 108-моддаси қоидасига биноан белгиланган муддатда қарздор томонидан ёзма фикрнинг берилмаслиги, шунингдек унинг билдирилган талабга розилиги суд буйруғини бериш учун асос бўлади, чунки суд буйруғи тарафларни чақиртирмасдан берилади ва бундай ишлар бўйича суд муҳокамаси (тортишуви) ўтказилмайди.
ХПКнинг 109-моддасида суд буйруғини бериш тартиби ва уни беришни рад этиш асосларини мустаҳкамловчи нормалар баён этилган бўлиб, унга кўра, судья суд буйруғини ишни судда муҳокама қилмасдан, қарздор ва ундирувчини чақирмасдан ҳамда уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан беради.
Лекин қонун судьяга суд буйруғини беришни рад этиш ваколатини беради. Унга кўра, агар қарздор билдирилган талабга рози бўлмаса, суд буйруғини бериш рад этилади. Қарздор билдирилган талабга нисбатан норозилиги ёзма шаклда бўлиб, у судга тақдим этилади. Ундирувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида ҳуқуқ тўғрисидаги мавжуд низони ҳал этиб бўлмайди, деб ҳисобланган тақдирда ҳам судья суд буйруғини чиқришни рад этади ва бу ҳақда ажрим чиқаради.
Судьянинг суд буйруғини беришни рад этиш тўғрисидаги ажрими устидан апелляция ва кассация тартибида шикоят қилиниши мумкин. Суд буйруғини беришни рад этиш ўша талаб бўйича умумий тартибда даъво тақдим этиш имкониятидан маҳрум қилмайди.
Суд буйруғининг мазмунига алоҳида эътибор бериш талаб этилади. Суд буйруғининг мазмуни ХПКнинг 110-моддаси қоидасида кўрсатилган бўлиб, унга кўра, суд буйруғида қуйидагилар кўрсатилиши лозим: хўжалик судининг номи ва буйруқ берилган сана, ишнинг тартиб рақами, судьянинг фамилияси ва исмшарифининг бош ҳарфлари, талаб нима ҳақда эканлиги, қарздор ва кредиторнинг номи, уларнинг манзиллари, ундирилиши лозим бўлган пул суммасининг миқдори ёки талаб қилиб олиниши лозим бўлган мол-мулк ва унинг қиймати, агар тўланиши лозим бўлса неустойка, қарздордан ундирувчи ёки давлат фойдасига ундирилиши лозим бўлган давлат божининг суммаси. Хўжалик ишлари бўйича бериладиган суд буйруғида ундирувчига тўланиши лозим бўлган неустойка кўрсатилиши мумкин. Шу ўринда Фуқаролик кодексининг 260-моддасида нестойкага таъриф берилган бўлиб, унга кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдиpда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади.
Неустойка тўлаш ҳақидаги талаб бўйича кредитор ўзига етказилган зарарни исботлашга мажбур эмас. Неустойка билан фақат ҳақиқий талаб таъминланади.
Агар қарздор мажбурият бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги учун жавобгар бўлмаса, кредитор неустойка тўлашни талаб қилишга ҳақли эмас.21 Суд буйруғи судья томонидан икки нусхада имзоланади, улардан бири ишда қолади, бошқаси хўжалик судининг гербли муҳри билан тасдиқланиб, ундирувчига берилади. Агар қарздор узрли сабаб билан кредиторнинг талабига қарши ўз вақтида эътироз билдириш имкониятига эга бўлмаган бўлса, суд буйруғи берилган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда ўша судга суд буйруғини бекор қилиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилишга ҳақли бўлади. Суд эса ўз навбатида қарздорнинг эътирозини қабул қилиш масаласини ҳал этар экан, унинг кредитор талабига қарши ўз вақтида эътироз билдирмаганлигининг сабабларини аниқлашга қаратилган ҳаракат-ларни амалга ошириши керак. ХПКнинг 111-моддаси мазмунидан агар қарздор кредиторнинг талабига қарши эътироз билдириш имкониятига эга бўла туриб, ўз вақтида эътироз билдирмаган бўлса, унинг суд буйруғини бекор қилиш тўғрисидаги аризаси қабул қилинмаслиги тушунилади.
Бизнингча, ХПКнинг 111-моддасида агар қарздор кредиторнинг талабига қарши эътироз билдириш имкониятига эга бўла туриб, ўз вақтида эътироз билдирмаган бўлса, унинг суд буйруғини бекор қилиш тўғрисидаги аризаси қабул қилиш ёки қабул қилмаслик масалалари ўз ифодасини топиши лозим.
Мазкур моддада судья қарздорнинг аризасини қабул қилгудек бўлса, бундай ҳолда буйруқни бекор қилиши, шундан кейин кредиторнинг талаби умумий тартибда кўриб чиқилиши мумкинлиги ҳақидаги қоида белгиланган. Лекин судья қарздорнинг суд буйруғини бекор қилиш тўғрисидаги аризасини қабул қилмаган тақдирда қандай ҳуқуқий оқибат келиб чиқишига оид қоида мазкур нормада назарда тутилмаган.
Беларусь Республикаси ХПКнинг 226-моддасида ҳам агар қарздор узрли сабаб билан кредиторнинг талабига қарши ўз вақтида эътироз билдириш имкониятига эга бўлмаган бўлса, суд буйруғи берилган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда ўша судга суд буйруғини бекор қилиш тўғрисида ариза беришга ҳақли эканлиги тўғрисида норма мустаҳкамлаб қўйилган бўлиб, ушбу Кодексда ҳам судья қарздорнинг суд буйруғини бекор қилиш тўғрисидаги аризасини қабул қилмаган тақдирда қандай ҳуқуқий оқибат келиб чиқиши назарда тутилмаган.22
Судьянинг суд буйруғини бекор қилиш тўғрисида ажрим чиқариши, кредитор талабининг умумий тартибда кўриб чиқилишига асос бўлиши мумкин. Хўжалик процессуал қонун суд буйруғини бекор қилиш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилишни назарда тутмаган. Чунки мазкур ажрим ишнинг кейинчалик ҳаракатда бўлишига тўсқинлик қилмайди, манфаатдор шахсларнинг суд орқали ҳимояланиш ҳуқуқини чекламайди. Лекин суд буйруғини бекор қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилиниши мумкин. Қарздор мазкур ажрим устидан апелляция ёки кассация тартибида шикоят қилишга ҳақли бўлади. Хўжалик ишлари юзасидан берилган суд буйруқларини ижро этиш Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хўжалик судлари қарорлари ижросини таъминлаш чоратадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳақида”ги 1997 йил 28 февралдаги 62-сонли қарорида хўжалик судлари томонидан бериладиган ижро варақалари ва суд буйруқлари ижро ҳужжатлари ҳисобланиши юзасидан тушунтириш берилган.23 Унда пул маблағларини ундириш бўйича ижро варақалари ва суд буйруқлари беш кун муддат ичида ундирувчи, давлат бюджетига маблағ ундиришда эса солиқ идорасига юборилиши, солиқ идораси ўз навбатида ижро варақаларини ва суд буйруқларини белгиланган тартибда ижро этиш учун банкка юбориши белгиланади.
Мазкур Пленум қарорида, шунингдек хўжалик судининг бошқа ҳужжатлари каби суд буйруқларининг ҳам ижро этилиш тартиби кўрсатиб ўтилади. Унга кўра, мулкни асл ҳолида ундириш, бино ва бошқа объектларни бўшатиш ёки олиб бериш, пул ўтказиш билан боғлиқ бўлмаган маълум ҳаракатларни амалга ошириш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги ижро варақалари ва суд буйруқлари ундирувчига берилади ёхуд унинг илтимосига асосан Фуқаролик процессуал кодексининг тегишли бўлим қоидаларига мувофиқ ижро этиш бевосита суд ижрочиларига юборилиши кўрсатилган. Агар қарздор мазкур суд судловидаги ҳудудда бошқа жойга чиққан, лекин Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқмаган бўлса ва унинг манзили суд ижрочисига маълум бўлса, суд ижрочиси ундирувчини хабардор қилган ҳолда ижро варақаси ёки суд буйруғини қарздорнинг янги манзилида жойлашган суд ижрочисига жўнатади. Ижро юритиш тугатилган тақдирда бу ҳақдаги ижро варақаси ёки суд буйруғи тегишли ёзув (белги) билан ушбу ҳужжатни берган судга ёки ундирувчига жўнатилади.



Download 188.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling