Ii боб. Буйруқ тартибида иш юритиш
) қарздор Ўзбекистон Республикаси судлари юрисдикцияси доирасидан четда бўлса
Download 188.5 Kb.
|
2 Суд буйруги
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4) ҳуқуқ тўғрисида низо мавжуд деб ҳисобланса; 5) аризанинг шакли ва мазмуни ФПКнинг 238
- 6) ариза берганлик учун давлат божи тўланмаган бўлса.
- 4-§. Суд буйруғини чиқариш
2) қарздор Ўзбекистон Республикаси судлари юрисдикцияси доирасидан четда бўлса;
3) арз қилинган талабни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаган бўлса; 4) ҳуқуқ тўғрисида низо мавжуд деб ҳисобланса; 5) аризанинг шакли ва мазмуни ФПКнинг 2383-моддаси талабларига жавоб бермаса; 6) ариза берганлик учун давлат божи тўланмаган бўлса. Аризани қабул қилишнинг рад этилиши ундирувчининг ушбу талаб бўйича даъво ишини юритиш тартибида даъво тақдим этишга тўсқинлик қилмайди. Агар ундирувчи судьянинг кўрсатмаларига мувофиқ, у белгилаган муддатда камчиликларни бартараф этса, давлат божини тўласа, ариза судга дастлаб тақдим этилган куни берилган ҳисобланади. Акс ҳолда, судья ФПКнинг 2385-моддасига мувофиқ аризани қабул қилишни рад этиш тўғрисида ажрим чиқаради. Фуқаролик процессуал қонун талабларига жавоб берган ҳолда судга тақдим этилган буйруқ чиқариш тўғрисидаги ариза суд томонидан қабул қилинади. Лекин шу ўринда таъкидлаш жоизки, судьянинг бу ҳақдаги аризани қабул қилиши бўйича амалга ошириши лозим бўлган процессуал ҳаракатини расмийлаштириш тартиби Фуқаролик процессуал кодексида кўрсатилмаган. Бинобарин, аризанинг судга тақдим этилган куни турли ҳуқуқий оқибатларни келиб чиқишини белгилайди (масалан, шу кундан бошлаб алиментлар тўланиши бошланади). Шунинг учун ҳам процессуалист олим Н.А.Громошина буйруқ тартибида иш юритишни қўзғатиш судьянинг алоҳида ажрим чиқариши орқали амалга оширилиши лозим деган фикрни илгари суради.12 Бизнингча ҳам, ФПКнинг 201-бобида буйруқ тартибида иш юритишни қўзғатиш ҳақида суд ажрим чиқариши ва унинг муддатига оид норма мустаҳкамлаб қўйилиши мақсадга мувофиқ бўлар эди. 4-§. Суд буйруғини чиқариш Фуқаролик процессуал қонунчиликда суд буйруғини чиқариш учун процессал муддат белгиланган бўлиб, унга кўра суд буйруғи ариза келиб тушган кундан эътиборан уч кун ичида судья томонидан чиқарилади. Суд буйруғини бериш тўғрисидаги масалани судья ундирувчи ва қарздорни чақирмасдан ҳал этади. Суд буйруғи ишни мазмунан кўрмасдан, судьянинг якка ўзи томонидан чиқариладиган ҳужжат ҳисобланади. Ушбу ўринда судья гувоҳ кўрсатмаларини ва эксперт хулосаларини текширмайди, ундирувчи ва қарздорнинг тушунтиришларини эшитмайди, у мавжуд ҳужжатлар асосида ўз буйруғини чиқаради. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2006 йил 3 феврал-даги “Буйруқ тартибида иш юритишни тартибга солувчи қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 19-бандида ФПКнинг 2388-моддаси талабларига кўра, суд буйруғи ҳал қилув қароридан фарқ қилиб, унда баён ва асослантирувчи қисмлар мавжуд бўлмасдан, талабларни қаноатлантиришга асос бўлган моддий қонун нормасини кўрсатиш билан чегараланишига судларнинг эътибори қаратилиши юзасидан тушунтиришлар берилади.13 Суд буйруғининг кириш қисмида қуйидагилар кўрсатилади: иш юритиш тартиб рақами ва буйруқ чиқарилган сана; суднинг номи, буйруқ чиқарган судьянинг фамилияси ҳамда исми, отасининг исми бош ҳарфлари; ундирувчининг номи (фамилияси, исми, отасининг исми), яшаш жойи ва жойлашган ери; қарздорнинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми), яшаш жойи ва жойлашган ери. Судья ўз буйруғида ундирувчининг талабини қондириш учун асос бўлган қонунни кўрсатиши лозим бўлади. Бир қарашда бу суд буйруғининг асослантирувчи қисмига ўхшасада, лекин ушбу қисмда ҳужжатлар, бошқа фактик ҳолатлар текширилмайди ва ҳуқуқий таҳлил этилмайди. Суд буйруғининг хулоса қисмида қуйидагилар кўрсатилиши лозим: талабни қондириш учун асос бўлган қонун; ундирилиши лозим бўлган пул суммасининг миқдори ёки талаб қилиб олиниши лозим бўлган кўчар мол-мулкнинг қиймати ҳам кўрсатилган ҳолдаги белгиси: агар қонунда ёки шартномада неустойка ундириш назарда тутилган бўлса, неустойка миқдори; қарздордан ундирилиши лозим бўлган давлат божининг суммаси; арз қилинган талабга қарши қарздор томонидан эътироз билдириш муддати ва тартиби. Вояга етмаган болалар учун алимент ундириш тўғрисидаги суд буйруғида ФПКнинг 2388-моддаси 15 ва 8бандларида назарда тутилган маълумотлардан ташқари, шунингдек қарздорнинг туғилган санаси ва жойи, таъминоти учун алимент ундирилиши лозим бўлган боланинг исми ва туғилган санаси, қарздордан ҳар ойда ундирилаётган тўловлар миқдори ва уларнинг ундирилиш муддати ҳам кўрсатилиши лозим. Суд буйруғи судья томонидан имзоланади. Суд буйруғи суднинг муҳри билан тасдиқланган бир хил юридик кучга эга бўлган икки нусхада чиқарилади. Ушбу асл нусханинг биттаси судда қолса, иккинчи нусхаси ижро этишга тақдим қилиш учун ундирувчига берилади. Суд буйруғининг кўчирма нусхаси у чиқарилганидан кейин дарҳол қарздорга юборилади. Download 188.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling