Ii боб. Буйруқ тартибида иш юритиш
Суд буйруқлари ўзига хос бўлган қуйидаги белгилари билан суд қарорларидан фарқланади
Download 188.5 Kb.
|
2 Суд буйруги
Суд буйруқлари ўзига хос бўлган қуйидаги белгилари билан суд қарорларидан фарқланади:
биринчидан, суд буйруғи ишни мазмунан кўрмасдан, мавжуд ёзма ҳужжатлар асосида чиқарилади. Судья ушбу ҳолатда гувоҳ кўрсатмаларини, эксперт хулосаларини текширмайди, тарафларнинг тушунтиришлари ва учинчи шахсларнинг баёнотларини эшитмайди; иккинчидан, арз қилинган талабнинг мазмуни бўйича суд буйруғи ариза судга келиб тушган кундан эътиборан уч кун ичида судья томонидан чиқарилади. Суд ҳал қилув қарори чиқарилиб, ҳал этиладиган фуқаролик ишлари эса судда кўришга тайёрлаб бўлинган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай кўрилиши лозим; учинчидан, буйруқ тартибида иш юритиш жараёнида тарафлар сифатида ундирувчи ва қарздор эътироф этилади; тўртинчидан, суд буйруғи фақат қонунда белгиланган асослар (ФПКнинг 2382-моддаси) мавжуд бўлгандагина чиқарилади. Суд буйруғи низосиз талаблар юзасидан чиқарилиб, қонунда белгиланмаган асослар юзасидан чиқарилиши мумкин эмас; бешинчидан, суд буйруғини чиқариш учун қатор шартлар мавжуд бўлиши талаб этилади. Биринчи шарт шундан иборатки, ундирувчи суд буйруғини чиқариш тўғрисидаги ариза билан бирга қарздорнинг ўз зиммасига олган мажбуриятини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиши шарт. Иккинчи шарт – тақдим этилган ҳужжатлар ишнинг моҳиятини ўзида тўлақонли акс эттириши лозим. Учинчи шарт низонинг мавжуд бўлмаслиги; олтинчидан, суд буйруғи ижро ҳужжати кучига эга бўлиб, суд ҳужжатларини ижро этиш учун қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади. Агар мамлакатимизда амалда бўлган қонун ҳужжатларига эътибор берадиган бўлсак, суд буйруғининг айрим органлар томонидан чиқарилган ҳужжатлар билан умумий ўхшашлик жиҳатларини ҳам кўришимиз мумкин. Хусусан, меҳнат низолари комиссиясининг қарорлари асосида берилган гувоҳнома ёки нотариус томонидан қарздордан пул суммаларини ундириш ёки мол-мулкни талаб қилиб олиш учун қарздорликни белгиловчи ҳужжатларга ёзадиган ижро хатлари шулар жумласидандир. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги” Қонунининг 7-моддасига кўра,6 суд буйруғи билан бир қаторда алиментлар тўлаш тўғрисидаги нотариал тарзда тасдиқланган келишувлар, нотариусларнинг ижро хатлари ва меҳнат низолари комиссиясилари ўз қарорлари асосида берадиган гувоҳномалар ижро ҳужжатлари ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Буйруқ тартибида иш юритишни тартибга солувчи қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2006 йил 3 февралдаги 4сонли қарорининг 1-бандида суд буйруғи биринчи инстанция суди томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг алоҳида бир тури бўлиб, ФПКнинг 2382-моддасида кўрсатилган талаблар юзасидан суд муҳокамаси талаб қилинмайдиган ишлар бўйича чиқарилади ва у ижро ҳужжати кучига эга эканлиги ҳақида тушунтириш берилади.7 Буйруқ тартибида иш юритиш манфаатдор шахс – қарз ундирувчининг ташаббуси билан бошланади. Талаб кимга нисбатан қаратилган бўлса, у қарздор деб эътироф этилади. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ФПКнинг 20¹-бобида буйруқ тартибида иш юритишда иштирок этувчи шахслар – ундирувчи ва қарздорга таъриф берилмаган. Бизнингча, ФПКнинг 20¹-бобида ундирувчи ва қарздорнинг тушунчаси берилиши лозим. Download 188.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling