Ii bob. O'zbekistonda inson kapitalini rivojlantirishning hozirgi holati va mavjud muammolari


Download 30.3 Kb.
bet3/12
Sana17.06.2023
Hajmi30.3 Kb.
#1542377
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
II боб (1)

Эришилган ютуқлар:
Жаҳон Банки томонидан дунё давлатларининг 2020 йил учун инсон капитали индекси эълон қилинди. Дунё аҳолисининг 98 фоизи истиқомат қилувчи 174та мамлакат иштирок этган мазкур рейтингга илк маротаба Ўзбекистондаги соғлиқни сақлаш ва таълим соҳасига оид маълумотлар ҳам киритилди. Ушбу тадқиқотларда илк маротаба иштирок этган Ўзбекистон 62 фоиз натижа кўрсатган. Яъни Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари ичида Беларус Республикаси, Россия ва Қозоғистондан кейинги ўринни эгаллади. 
Миллий таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли таълимнинг кутилаётган давомийлик муддати 1990 йилда 13,7 йилни ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич 2017 йилда 12,0 йилга ташкил этган. Охирги йиллардаги ислоҳотлар натижасида бу кўрсаткич ошди. Дунёнинг иқтисодиёт даражаси энг ривожланган мамлакатлари учун кутилаётган таълим давомийлиги 15,9 йилни ташкил қилади.
Ўзбекистон Республикаси 33 миллиондан ортиқ аҳолисининг меҳнатга лаёқатли қисми минг кишида - (16-54 ёш) 18151,8 (55%)ни, мактабгача таълим ёши - (3-6 ёш) 2712,1 (8%), мактаб, академик лицей ва касб-ҳунар коллежи таълими ёши - (7-18 ёш) 6783,9 (20%) ва олий таълим - (19-30 ёш) 7331,5 (22%) ташкил этади.
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ижтимоий соҳани ривожлантириш йўналишида таълим соҳасини такомиллаштириш вазифаси алоҳида белгиланган. Таълим соҳаси серқирра муносабатлардан иборат бўлиб, ўтган 3 йил мобайнида мамлакатда кадрлар тайёрлашда иқтисодий ва бошқарув тизими ривожланишида катта ўзгаришлар содир бўлди. Жумладан, Мактабгача таълим вазирлигининг ва хусусий мактабгача таълим муассасалари янгича фаолиятининг ташкил этилиши, олий таълим муассасаларининг мустақиллиги оширилиши, таълим муассасаси педагог ходимларининг ва таълим олувчиларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кенгайтирилиши ҳамда рағбатлантирилиши, ривожланган хорижий давлатларнинг таълим соҳасидаги илғор тажрибалари миллий таълим тизимига жорий этилиши муносабати билан таълим соҳаси доирасида кўплаб қарорлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган бўлиб, улар соҳа муносабатларини тартибга солувчи асосий ҳуқуқий механизмга айланиб қолди.



Download 30.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling