Ii bob. O'zbekistonda inson kapitalini rivojlantirishning hozirgi holati va mavjud muammolari


Download 30.3 Kb.
bet5/12
Sana17.06.2023
Hajmi30.3 Kb.
#1542377
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
II боб (1)

Kasbiy ta'lim
Bugungi kunda umumta’lim maktablarining 11-sinf o‘quvchilarining 25 foizi oliy ta’lim muassasalariga o‘qishga kirayotgan bo‘lsa, qolgan 75 foizi kasb-hunarga o‘rgatishda ularning inson kapitalini rivojlantirish, kelajakda daromad olishi uchun keng imkoniyatlar yaratish muhim ahamiyatga ega.
Бу эса ўз навбатида барча манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг тизимли ҳамкорлигини ўрнатиш ва ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлашда иштирокини кенгайтириш шунингдек, шахсларни “Ҳаёт давомида таълим олиш принципи” асосида ўқитиш, ҳаётда ўз ўрнини топиб кетишларига кўмак бериш талаб этилади.
Бу жараёнда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
6 сентябрдаги “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.
Шу жумладан ҳам Ўзбекистонда мутлақо янги профессионал таълим тизими яратилди ҳамда уч тоифадаги Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи даражалари билан уйғунлашган янги бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тизими ҳамда табақалаштирилган таълим дастурлари жорий этиладиган таълим муассасалари тармоғи ташкил этилди.
Бу тизим олий маълумот олиш ниятида бўлган кўп сонли мактаб битирувчиларини олий таълим билан қамраб олиш даражасини 2020 йилда камида 25 фоизга ва келгусида 50-60 фоизга етказиш учун хизмат қилади.


Олий таълим
Ўзбекистонда олий таълим муассасалари сони сўнгги уч йил ичида 47 тага кўпайиб, бугунги кунда 125 та олий таълим муассасалари фаолият юритмоқда.
2020/2021 ўқув йилида олий таълим муассасалари бакалавриатига кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклларида жами 162 минг 364 нафар абитуриент талабаликка қабул қилинди. Натижада ёшларни олий таълим билан қамраб олиш 9 фоиздан 25 фоизгача кўтарилган.
«Таълим сифатини яхшилаш учун олий таълим муассасаларида МДҲ ва Европанинг қатор нуфузли олий ўқув юртлари билан ҳамкорликдаги «double degreye» таълим дастури асосида ўқитиш қамрови кенгаймоқда. Ўтган ўқув йилида 22 та давлатнинг 104 та етакчи университетлари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида 83 та таълим йўналиши ва магистратуранинг 64 та муҳандислиги бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилган.
«Эл-юрт умиди» жамғармаси орқали 46 нафар профессор-ўқитувчининг Канада, Буюк Британия ва Италия давлатларида стажировка ўташи таъминланди.
2017 — 2019 йилларда таълим жараёнига 1 154 нафар хорижлик юқори малакали педагог ходим ва олим жалб этилди (АҚШдан 94 нафар, Европа мамлакатларидан 445 нафар, Осиё мамлакатларидан 299 нафар, МДҲ мамлакатларидан 316 нафар).
Олий таълим тизимини ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқлари эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг мустаҳкам интеграциясини таъминлаш асосида таълим сифатини яхшилаш, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш, илмий ва инновацион фаолиятни самарали ташкил этиш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилди.



Download 30.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling