Ii bob. O'zbekistonda inson kapitalini rivojlantirishning hozirgi holati va mavjud muammolari
Download 30.3 Kb.
|
II боб (1)
II bob . O'zbekistonda inson kapitalini rivojlantirishning hozirgi holati va mavjud muammolari Жаҳон иқтисодиёти ривожланиш тенденциясининг кўрсатишича, тараққиётнинг муҳим омилларидан бири сифатида билим, маҳорат, малака, ўқишини давом эттиришга бўлган қобилият ва эҳтиёж алоҳида аҳамият касб этмоқда. Халқаро рейтинг агентликларининг маълумотига кўра, 2035 йилгача бўлган даврда замонавий глобал меҳнат бозори қуйидаги хусусиятларни касб этади. “Глобал меҳнат бозори автоматлаштириш ва мақбуллаштиришдан иборат бўлиб, ишчи кучининг бўшаб қолишига олиб келади”. 2025 йилга келиб роботлаштириш билан боғлиқ иш жойларининг қисқариши 10-30 фоизни ташкил этади; қишлоқ жойлари ва кичик шаҳарлар хавф гуруҳига киради; HR функцияси ҳам ўзгаради; улар ҳам автоматлаштирилади; фрилансерлар “ишчи кучининг 50 фоизини ташкил этиб, глобал бандликнинг 44 фоизи уларнинг улушига тўғри келади”. Бу эса, ўз навбатида, инсон капиталини ривожлантириш иқтисодий тараққиётнинг асосий омили сифатида юзага чиқиши шарт эканлигини кўрсатмоқда. Иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда миллий бойликдаги инсон капитали улуши ўртача 80 фоизини ташкил этади. Янги Ўзбекистонни барпо этиш жараёнида иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш, аҳоли бандлиги ва турмуш сифатини ошириш, инсон капиталини ривожлантириш каби масалаларга алоҳида аҳамият берилмоқда. Иқтисодий ўсиш, аҳоли бандлиги ва турмуш сифати, инсон капитали ривожи таълим тизимининг ривожланиш даражаси, сифати ва рақобатбардошлигига тўғридан-тўғри боғлиқ. Шундан келиб чиққан инновацион иқтисодиёт ва рақамли технологияларни ривожлантириш шароитида инсон капиталини ривожлантиришни тартибга солувчи иқтисодий механизмларни такомиллаштириш, миллий иқтисодиётни ривожлантиришнинг муҳим омили сифатида инсон капиталини ривожлантиришнинг прогноз кўрсаткичларини асослаш каби йўналишларда тадқиқотлар ва изчил ислоҳотларни чуқурлаштириш мақсадга мувофиқ. Мамлакат иқтисодиётнинг турли соҳаларини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш ҳамда инсон капиталини ривожлантириш учун меҳнат ресурсларини режалаштиришнинг давлат сиёсатини ишлаб чиқишни тақазо қилади. Меҳнат ресурсларини режалаштириш иқтисодиётнинг ривожланиш эҳтиёжларини қондириш учун инсон капиталини ривожлантиришда намоён бўлади. Меҳнат ресурсларидан тўғри фойдаланиш учун мамлакат ўз аҳолисига сифатли таълим олиш имкониятларини яратиб бериши, рақамли технологияларга асосланган тармоқ ва соҳаларни ривожлантириш ва барқарорлиги билан боғлиқ бўлган бошқа соҳаларда малакали кадрлар тайёрлаши ва қайта тайёрлаши муҳим аҳамият касб этади. Профессионал таълимсиз самарали инсон капиталини ривожлантириб бўлмайди. Шунинг учун илғор технологик тараққиётга эришган мамлакатлар юксак малакали меҳнат ресурслари эга бўлиши таъкидланади. Inson kapitali ham alohida mamlakatlar, ham butun jahon hamjamiyatining zamonaviy rivojlanishining muhim tarkibiy qismlaridan biriga aylandi. Shuning uchun inson kapitali darajalarining ma'lum bir tasnifini berish mumkin: - individual inson kapitali - individual daraja; - tashkilot (firma)ning inson kapitali - mikrodaraja; - mintaqaviy inson kapitali - mezo darajasi; - milliy inson kapitali - makrodaraja; - xalqaro (global) inson kapitali - global daraja Жаҳон тажрибасидан келиб чиқиб, ушбу концепцияда олтита гуруҳга бирлаштирилган 30 га яқин кўрсаткичлар асосида мамлакатнинг инсон капиталини ривожланишининг индекслари тақдим этилади: Download 30.3 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling