Ii bob. O'zbekistonda inson kapitalini rivojlantirishning hozirgi holati va mavjud muammolari


Download 30.3 Kb.
bet6/12
Sana17.06.2023
Hajmi30.3 Kb.
#1542377
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
II боб (1)

Олий таълимдан кейинги таълим
Республикада олий таълим тизимининг такомиллашуви билан бир қаторда олий ўқув юртидан кейинги таълимга ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Ушбу тизим ўзига хос ривожланиш тарихига эга бўлиб, 1992-2012 йилларда икки поғонали (фан доктори ва фан номзоди), 2013-2017 йилларда бир босқичли (фан доктори) ва 2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб яна ҳозирга қадар икки поғонали (фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD)) тизимида фаолият кўрсатмоқда.
2017 йилнинг февралида Ўзбекистон Республикаси Президентининг илмий кадрлар тайёрлашнинг икки босқичли тизимига ўтиш тўғрисидаги фармони қабул қилинди.
Докторантурага қабул қилиш квотаси икки баробар оширилди. Диссертацияни кўриб чиқиш жараёнлари соддалаштирилди. Натижада, 2016 йилга нисбатан диссертация ишларининг сони 2017 йилда 2 баробар, 2018 йилда эса 3 баробарга ошган.
Олий таълим муассасаларидаги илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар сони
84 тани ташкил қилмоқда (2017 йилда 48 та). Олий таъим ўқув юртларининг илмий салоҳияти 2019/2020 ўқув йилининг охирида 34,2% ни ташкил этди, бу 2019 йил охирига нисбатан 3,1% га ошган.
2019 йил якунига кўра, жами 14976 та илмий даража олганлардан 2408 (16%) нафари фан доктори, 12568 (84%) фан номзодлари ташкил этади.


Соғлиқни сақлаш тизими
Mamlakatimiz aholisi salomatligini saqlash va mustahkamlash, sog‘lom avlodni voyaga yetkazish uchun shart-sharoit yaratish imkonini beruvchi sifatli sog‘liqni saqlash tizimini barpo etish davlat siyosatining ustuvor yo‘nalishi hisoblanadi.
Mamlakatimizda amalga oshirilayotgan chora-tadbirlar natijasida aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish samaradorligi, sifati va qulayligi oshirildi, BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlarining asosiy parametrlariga erishildi.
Мустақиллик йилларида соғлиқни сақлаш соҳасида мамлакатимиз эришган ютуқларга халқаро ҳамжамият томонидан ижобий баҳо берилди. Масалан, аҳолининг умр кўриши 4,6 ёшга - 1995 йилдаги 69,1 ёшдан 2017 йилда 73,7 ёшга ошди.
Оналар ўлими кўрсаткичи 3,1 бараварга камайиб, 100 минг нафар тирик туғилган чақалоққа нисбатан 21 та ҳолатни ташкил этди, чақалоқлар ўлими эса 3,1 бараварга камайиб, 1000 нафар тирик туғилган чақалоққа нисбатан 11,5 та ҳолатни ташкил этди. Болаларда энг кўп учрайдиган касалликларга қарши эмлаш ва профилактика тадбирлари билан қамраб олиш даражаси 96 - 98 фоизда қатъий сақланиб турибди.
Мамлакатда коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш юзасидан бир қатор тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Ўзбекистон Республикасида коронавирус пандемияси тарқалишига қарши кураш борасида давлат органлари ҳамда жамоатчиликнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан амалга оширилаётган ишлар МДҲ давлатлари орасида энг юқори кўрсаткичда ташкил этилганлигини алоҳида эътироф этгани ҳам амалга оширилаётган ишларга ижобий баҳо берилди.
Жаҳон банкининг “Бизнес юритиш – 2020” ҳисоботида Ўзбекистон 7 поғонага кўтарилиб, 69-ўринни эгаллади ва дунёнинг энг яхши 20 та ислоҳотчи давлати қаторидан жой олди.

Мамлакатда инсон капиталини ривожлантириш ва уни сифат жиҳатидан юқори даражага олиб чиқиш борасида ўз ечимини кутаётган бир қатор долзарб муаммо ва камчиликлар сақланиб қолмоқда, шу жумладан:





Download 30.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling