Ii bob. O'zbekistonda inson kapitalini rivojlantirishning hozirgi holati va mavjud muammolari


Download 30.3 Kb.
bet4/12
Sana17.06.2023
Hajmi30.3 Kb.
#1542377
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
II боб (1)

Мактабгача таълим
Мактабгача таълим соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, болаларни мактабгача таълим билан босқичма-босқич тўлиқ қамраб олишни таъминлаш мақсадида Президентимизнинг 2017 йил 30 сентябрдаги “Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида“ги фармони билан Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этилди.
2020 йил сентябрь ҳолатига, Ўзбекистонда 13 минг 500 мактабгача таълим муассасаси фаолият кўрсатмоқда. 2019 йил якунига кўра, мактабгача таълим тизимида болалар қамрови 2018 йилдаги 37,7 фоиздан 52 фоизга ошди. 2020 йил якунига бу кўрсаткич 59,5 фоиз бўлиши кутилмоқда, шунингдек, 85,2 фоиз 6 ёшли болаларни мажбурий 1 йиллик таълим билан қамраб олинган.
Мактабгача таълим тизимида нодавлат секторини ривожлантириш масаласига ҳам алоҳида эътбор қаратилган. 2019 йил якунига кўра, Ўзбекистонда давлат-хусусий шериклик асосидаги мактабгача таълим муассасалари сони 6 мингтадан ошди. 2020 йилда яна 2 мингта оилавий ҳамда давлат-хусусий шериклик асосидаги 420 нодавлат МТМ очиш режалаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 майдаги қарори билан тизимни янада такомиллаштириш, болаларнинг сифатли мактабгача таълимдан тенг фойдаланишини таъминлаш, мактабгача таълим хизматларининг нодавлат секторини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш Концепцияси тасдиқланди.


Умумий ўрта таълими
Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълимни тизимли ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларини белгилаш, ўсиб келаётган ёш авлодни маънавий-ахлоқий ва интеллектуал ривожлантиришни сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш, ўқув-тарбия жараёнига таълимнинг инновацион шакллари ва усулларини жорий этиш мақсадида, 2019 йил 29 апрелида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги ПФ-5712-сонли Фармони ҳамда 2019 йил 26 ноябрда Ўзбекистон Президентининг «Замонавий мактаб»ларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори асосида 2021 йилгача мактабларнинг камида уч фоизи, 2025 йилгача 20 фоизи, 2030 йилга қадар эса 50 фоизини «Замонавий мактаб»ларга айлантиришнинг асосий параметрлари белгиланди. Буларнинг барчаси ўрта ва узоқ муддатга мўлжалланган кенг қамровли ислоҳотларнинг илк босқичи бўлди.
Maktab o‘quv dasturlarini ilg‘or xorijiy tajriba asosida takomillashtirish, o‘quv rejalari va fanlarini qayta ko‘rib chiqish, ularni xalqaro andozalarga moslashtirish, darsliklar va adabiyotlar sifatini oshirish, maktablarning moddiy-texnik ta’minotini yaxshilash, zamonaviy pedagogik texnologiyalardan foydalanish. ta'lim jarayoni amalga oshirildi.
Ayni paytda 9942 ta maktabda 481604 nafar o‘qituvchi-xodim 6119440 nafar o‘quvchiga 7 tildan saboq bermoqda.
Xalq ta’limi tizimida masofaviy ta’lim jarayonini keng joriy etish; Ilg‘or xorijiy tajribalar asosida ta’lim sifatini oshirish, ta’lim jarayonida zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalari, innovatsion shakl va uslublardan samarali foydalanishga ko‘maklashish maqsadida onlayn o‘qitish faoliyati yo‘lga qo‘yildi.



Download 30.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling