Ii. Нефть ва газ конлари коллекторларининг тавсифи


V. Қудуқ конструкциясини лойиҳалаш


Download 1.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/55
Sana14.12.2022
Hajmi1.9 Mb.
#1004312
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   55
Bog'liq
лекция

V. Қудуқ конструкциясини лойиҳалаш. 
 
Таянч иборалар: цемент баландлиги - ҳимоя калоннаси орти цемент 
эритмаси билан тўлдирилган масофа; босимнинг ютилиши суюқлик устуни 
ҳосил қилган босим қатлам босимидан юқори бўлганда рўй беради; бурғилаш 
қулфлари - нипиль ва муфтани бирлаштиради; превентор - отқин ёки 
фаввораланиш олдини олши учун қудуқ оғзига ўрнатилган ускуна. 
Адабиётлар: 1, 2, 3, 4, 6, 9, 11,12. 
5.1. Қудуқ конструксиясини танлаш ва лойихалаш 
Қудуқ узоқ муддатли капитал қурилиш бўлиб ҳисобланади. Шунинг 
учун конструкцияни мустаҳкам, барча ўтказувчан тоғ жинсларининг герметик 
ажралишини таъминлай оладиган, бурғилаш жараёнида лойиҳадаги 
чуқурликкача боришини, геологик вазифаларни ва бошқа текшириш 
ишларини ҳал эта оладиган бўлиши, конни ишлатишнинг барча 
босқичларида ишлатиш режимини олдиндан лойиҳалаш, ер остини ва атроф-
муҳитни ифлосланишдан муҳофаза қилиш қонунларига риоя қилиш. Шу 
билан биргаликда қудуқ конструкцияси иқтисодли бўлиши лозим. 
Қудуқ конструкциясини танлашга кўплаб омиллар таъсир қилади: 
қудуқларнинг вазифаси (мақсади) (қидирув, эксплуатацион, ҳайдовчи ва 
бошқалар), лойиҳавий чуқурлиги, геологик тузилиш хусусиятлари, тоғ 
жинсларининг мустаҳкамлиги, босимнинг ютилиш индекси ва қатлам 
босими аномал коэффициентининг чуқурлик ошиши билан ўзгариш 
характери, қатлам суюқлигининг таркиби, қудуқ юзасининг ҳолати 
(қуруқлик, сув ҳавзаси), қудуқнинг профили, бурғилаш усули ва 
давомийлиги, бурғилаш технологиясининг тараққий этганлиги, маҳсулдор 
қатлам кириш усуллари, бурғилаш ва эксплуатация жараёнида ҳарорат 
режими, қудуқ дебити ва эксплуатация усуллари турли стадиялар учун, 


ишлатиладиган ускунанинг мукаммаллик даражаси, муҳандис техник 
ишчиларнинг квалификацияси ва бошқалар. 
Қудуқ конструкциясини лойиҳалаш демак, бу коннинг аниқ бир 
шароитидан келиб чиққан ҳолда қудуқнинг ҳимоя қувурлари сони, 
калонналарнинг катталиклари (диаметри, ҳар бир калоннанинг туширилган 
чуқурлиги), ҳар бир калоннани бурғилаш учун бурғининг диаметри, 
цементнинг баландлиги ва маҳсулдор қатламга кириш усулини танлаш. Бу 
вазифани ечиш жараёнида кўпинча қудуқ конструкциясининг бир нечта 
варианти ҳосил бўлади. 
Бу вариантларнинг ичидан шундай битта вариант танланиши лозимки, 
бу вариант қудуқ олдида турган вазифани минимум ҳаражат билан бажара 
олиши керак. 

Download 1.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling