Ii. Нефть ва газ конлари коллекторларининг тавсифи


Жинсларнинг ғоваклиги ва солиштирма юзаси


Download 1.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/55
Sana14.12.2022
Hajmi1.9 Mb.
#1004312
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   55
Bog'liq
лекция

 
2.2. Жинсларнинг ғоваклиги ва солиштирма юзаси. 


1-Расм Ғоввак тоғ жинсларида орасидаги думалоқ жинсларнинг 
жойлашиш холати: а) 26 %га тенг думалоқ жинсларни ромбсимон 
жойлашуви; б) қумтош, глина ва бошқа жинсларни жойлашуви. 
Ишлаб чиқаришда барча чўкинди жинслар ғовакдир. Мутлақ 
ўтказувчанлик деб ғовак ҳажм йиғиндисининг V
ғoв.
жинс намунаси 
ҳажмининг V
нам.
нисбатига айтилади. 
.
гов
гов
нам
V
V
R

(2.1) 
Бир-бири билан туташиб кетган ғоваклар ғовак каналларни ҳосил 
қилади. Нефть ва газ конларидаги тоғ жинсларининг ғовак каналлари 
шартли равишда 3 гуруҳга бўлинади: 
1) юқори капилляр - 0,5 мм дан юқори 
2) капиллярли - 0,2 мм дан - 0,5 мм гача 
3) субкапиллярли - 0,2 мм дан кичик. 
Юқори капиллярли ғовакларда нефть, газ ва сув эркин, ҳатто кучсиз 
босимлар фарқида ёки гравитация кучлари таъсирида ҳам ҳаракатланаверади. 
Капилляр ғовакларда капилляр кучлар сезиларли даражада бўлиши 
натижасида суюқликлар ҳаракатланади. 


Субкапиллярли ғовакларда суюқликларнинг ҳаракати кузатилмайди
чунки ғовакликлардаги суюқликнинг молекуляр кучларнинг канал 
деворлари билан тортишиш кучи жуда каттадир. Субкапилляр ғоваклар 
гиллар, гилли сланецлар, аргиллитларга хос бўлиб, булар нефть газга 
тўйинган жиснларнинг қопламаси ҳисобланади. 
Юқори капиллярли каналларни ҳосил қилган тоғ жинслари, нефть 
газни яхши ўтказувчи каналли жинслар ҳисобланади. Очиқ ғоваклик 
коэффициенти деб, бир-бири билан туташувчи ғовак ҳажм йиғиндисининг 
жинс намунасининг кўринган ҳажмига нисбати тушунилади. Очиқ 
ғоваклик коэффициенти ҳар доим мутлақ ғовакликдан кичик, чунки 
жинсларда ёпиқ (туташ) ғоваклар мавжуд. 
Очиқ ғоваклик коэффициентини тортиш усули билан аниқлаш мумкин. 
Бунинг учун намунанинг қуруқ ҳаводаги М
1
бўлган массаси, сўнгра вакуум 
остида керосин билан тўйинтирилган шу намунанинг М
2
массаси аниқланади. 
.
1
2
.
.
.
нам
k
к
г
о
V
М
М
k




(2.2) 
бу ерда 

к
- керосиннинг зичлиги. 
Тоғ жинси намунасининг бирлик ҳажмини ҳосил қилувчи барча ғовак 
каналларнинг жами юзаси солиштирма юза дейилади. 
Солиштирма юза катталиги, тоғ жинсининг гранулометрик таркиби ва 
донадорликнинг шаклига боғлиқ. Солиштирма юза қанча катта бўлса, тоғ 
жинсида шунча кўп суюқлик ҳажми плёнка кўринишида сақланиб туради. 
Агар жинснинг барча зарралари сферик шаклда, бир хил диаметрли 
бўлса, 1 м
3
жинсда барча зарраларнинг жами юзаси йиғиндисига тенг. 



.
.
)
1
(
6
нам
r
гов
d
k
(2.3) 
бу ерда d
з
- зарранинг диаметри. 
Одатда тоғ жинси доналари бурчакли шаклда ва ҳеч қачон бир хил 
ўлчамда бўлмайди. Шунинг учун табиий қумларнинг солиштирма юзаси


барча фракция гранулометрик таркибининг солиштирма юза йиғиндиси каби 
ҳисобланади. 




i
i
нам
гов
d
М
М
k
kr
.
1
.
)
1
(
6
(2.4) 
бу ерда k
з
- сферик бўлмаган зарралар ҳисобига юзани ҳисобга олувчи 
тўлдирувчи коэффициент 
k
з
= 1.2 ÷ 1.4 (2.5) 

Download 1.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling