Iii боб. ЎҚувчиларни меҳнат ва касбга тайёрлашда халқ Ҳунармандчилигига оид ўтказилган тажриба – синов ишларининг натижалари


Тажриба-синов ишларининг бориши ва олинган натижалар таҳлили


Download 467 Kb.
bet2/7
Sana05.05.2023
Hajmi467 Kb.
#1428280
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
3-боб

3.2. Тажриба-синов ишларининг бориши ва олинган натижалар таҳлили
Тадқиқотнинг мақсади, объекти, предмети, фарази ва вазифаларига мувофиқ тажриба-синов ишларининг режа-дастури ва методикаси тузилди ва унинг мазмуни қуйидагича ифодаланди:
Тадқиқотнинг тажриба-синов ишлари мақсади – умумтаълим мактаблари ўқувчиларини меҳнат ва касбга тайёрлашни такомиллаштиришда миллий қадриятлар (халқ ҳунармандчилиги соҳалари) дан фойдаланиш методикасини ишлаб чиқиш ва амалий тажрибада синаб кўришдан иборат.
Тажриба-синов ишларида ҳал этилиши лозим бўлган вазифалар қуйидагилардан иборат:

  • ҳозирги замон шароитида умумтаълим мактаблари ўқувчиларини миллий қадриятлардан фойдаланиш мазмуни, шарт-шароитлари ва турли йўлларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалда синаб кўриш;

  • умумтаълим мактабларида ўқувчилар халқ ҳунармандчилиги соҳаларини ўрганишларида ўқув фанларининг (меҳнат таълим ва касбга йўналтириш) ўрни ва аҳамиятини ошириш;

  • умумтаълим мактабларида халқ ҳунармандчилиги соҳаларини ўрганишларида ўтказиладиган ўқув-тарбиявий тадбир (тўгарак машғулот) ларни ўтказишнинг шарт-шароитларини аниқлаш;

  • ўқувчилар халқ ҳунармандчилиги соҳаларини ўрганишлари учун миллий қадриятлардан фойдаланиш жараёнини такомиллаштиришга оид услубий тавсияномалар ишлаб чиқиш.

Тадқиқот жараёнида қуйидаги таълим ва тарбиянинг услубларидан фойдаланилди:

  • умумтаълим мактабларидаги илғор педагогларнинг тажрибаларини ўрганиш ва оммалаштириш, тадқиқот мавзусига доир илмий манбаларни, адабиётларни ўрганиш ва таҳлил қилиш, даврий (вақтли) матбуот материалларини, ўқув-услубий мажмуавий таъминотини ўрганиш ва таҳлил қилиш;

  • кузатиш, сўровнома, тест, суҳбатлар ўтказиш;

  • мактаб, болалар ва ўсмирлар ижодий уйлари марказлари архив ва ҳужжатлари билан танишиш, расмга тушириш, синов машғулотлари матнларини ишлаб чиқиш;

  • халқ ҳунарманд усталари тажрибалари билан танишиш ва корхоналардаги меҳнат жараёнини ўрганиш, илғор иш тажрибаларини оммалаштириш;

  • умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг ёзма, мустақил ва амалий ишлари билан танишиш;

  • олинган илмий натижаларни статистик жиҳатдан таҳлил қилиш, қайта ишлаш ва умумлаштириш, синов услубий тавсияларни ишлаб чиқиш.

Тадқиқотнинг амалий аҳамияти, тажриба-синов ишлари майдончалари, ўтказилиш босқичлари, олинган натижаларнинг қўлланилиш кўлами диссертациянинг кириш қисмида келтирилган.
Қуйида тадқиқот ишларини олиб боришга мўлжалланган тажриба-синов дастури келтирилади. Унда, тажриба-синов ишларининг 1997-2006 ўқув йилларида бажариши лозим бўлган вазифалари белгиланди, яъни, тадқиқотнинг фаолият тури мазмуни, ўтказилиш муддати, йили ва олиб борилган тадқиқот методлари. Мазкур дастур қуйидаги босқичларни ўз ичига олади: кириш, ўрганувчи-тасдиқловчи (дастлабки), таълимий-шакллантирувчи (асосий), тажрибавий-умумлаштирувчи (якуний), шунингдек, тадқиқот жараёнида қўлланилган тажриба-синов материалларининг номлари келтирилган (3.1-жадвал).
Диссертациянинг 2- ва 3-иловаларида келтирилган маълумотлар 4-сонли, 7-сонли ва 28-сонли умумтаълим мактабларининг 5-, 6-, 7-, 8-, 9- синф ўқувчиларида пичоқчилик соҳаси ўқув машғулотлари жараёнида ва 4-иловада кўрсатилган маълумотлар кўнчилик, косибчилик ва маҳсидўзлик соҳалари тўгарак машғулотлари жараёнида ўрганишга оид тажриба-синов ишлари ўтказилди.
3.1-жадвал
Кириш босқичи



Фаолият тури

Муддати

Тадқиқот методлари

1

2

3

4

1

2


5

Тадқиқотнинг долзарблиги, муаммолилиги аниқланди
Тадқиқотнинг мавзуси аниқланди
Мавзуга асоснома – режа тузилди
Тажриба-синов дастури ва методикаси ишлаб чиқилди
Тажриба-синов объекти ва майдонлари белгилаб олинди

1997

1997



1998-1999


2000

Илмий-оммабоп, педагогик,
психологик адабиётларни
ўрганиш

Илғор педагогик ва ишлаб


чиқариш тажрибаларини
ўрганиш




Download 467 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling