Iii боб. ЎҚувчиларни меҳнат ва касбга тайёрлашда халқ Ҳунармандчилигига оид ўтказилган тажриба – синов ишларининг натижалари


Наманган вилояти, Уйчи туманидаги 7-сонли умумтаълим мактаби


Download 467 Kb.
bet5/7
Sana05.05.2023
Hajmi467 Kb.
#1428280
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
3-боб

Наманган вилояти, Уйчи туманидаги 7-сонли умумтаълим мактабида ўтказилган тажриба-синов ишлари натижалари



Ўқувчиларнинг тажрибагача билимини ўртача ўзлаштириши – эмпирик частота

Ўқувчиларнинг тажриба охиридаги билимини ўртача ўзлаштириши – назарий частота

Эмпирик ва назарий частоталар орасидаги фарқ

Эмпирик ва назарий частоталар орасидаги фарқнинг квадрати

Кузатиш маълумотлари бўйича ҳисобланган қиймат

I

ni









1
2
3
4
5



14
16
15
13
12



18
18
17
16
15

4
2
2
3
3



16
4
4
9
9



0,89
0,22
0,24
0,56
0,6





70

84







2,51

3.3-жадвал


Тошкент шаҳар, Собир Раҳимов туманидаги 28-сонли умумтаълим мактабида ўтказилган тажриба-синов ишлари натижалари



Ўқувчиларнинг тажрибагача билимини ўртача ўзлаштириши – эмпирик частота

Ўқувчиларнинг тажриба охиридаги билимини ўртача ўзлаштириши – назарий частота

Эмпирик ва назарий частоталар орасидаги фарқ

Эмпирик ва назарий частоталар орасидаги фарқнинг квадрати

Кузатиш маълумотлари бўйича ҳисобланган қиймат

I

ni









1
2
3
4
5



12
14
13
12
13



14
16
14
14
13

2
2
1
2
0



4
4
1
4
0



0,29
0,25
0,07
0,29
0





64

71







1,53

3.4-жадвал
Сурхондарё вилояти, Сариосиё туманидаги 4-сонли умумтаълим мактабида ўтказилган тажриба-синов ишлари натижалари



Ўқувчиларнинг тажрибагача билимини ўртача ўзлаштириши – эмпирик частота

Ўқувчиларнинг тажриба охиридаги билимини ўртача ўзлаштириши – назарий частота

Эмпирик ва назарий частоталар орасидаги фарқ

Эмпирик ва назарий частоталар орасидаги фарқнинг квадрати

Кузатиш маълумотлари бўйича ҳисобланган қиймат

I

ni









1
2
3
4
5



13
15
11
11
14

15
17
14
12
16

2
2
3
1
2



4
4
9
1
4



0,27
0,24
0,64
0,08
0,25





64

74







1,48



топилади. Бундан кўринадики, Наманган вилояти, Уйчи туманидаги 7-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган тажриба-синов ишлари натижалари 2,51 < 6, Тошкент шаҳар, Собир Раҳимов туманидаги 28-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган тажриба-синов ишлари натижалари 1,53 < 6 ва Сурхондарё вилояти, Сариосиё туманидаги 4-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган тажриба-синов ишлари натижалари 1,48 < 6 эканлиги келиб чиқади. бўлгани учун нолинчи гипотезани рад этишга асос йўқ. Бошқача сўз билан айтганда, эмпирик ва назарий частоталар фарқи муҳим эмас. Демак, кузатиш маълумотлари бош тўпламнинг нормал тақсимланганлиги ҳақидаги гипотеза билан мувофиқ келади, яъни умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг меҳнат ва касбга тайёрлашни такомиллаштиришда миллий қадриятлардан фойдаланиш юзасидан олинган билимлари дастлабки тажриба-синов ўтказишга қараганда якуний тажриба-синов ишларини ўтказиш ўзгаришлари (натижалари) самарадор эканлигини кўрсатди.
Қуйида 7-сонли, 28-сонли ва 4-сонли умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг тўғри жавоблар сони расм (диаграмма) кўринишида ифодаланди (3.5-расм):
3.5-расм

Юқорида ўтказилган математик-статистика таҳлиллари натижаларига асосланиб, ўзлаштириш даражалари I, II, III, IV белгиланди. Ушбу даража кўрсаткичлари халқ ҳунармандчилиги бўйича тест ва сўровнома топшириқларини ўтказишда олинган натижаларга мувофиқ ўзлаштиришнинг муҳим жиҳатлари ташкил этилди.


I даражали ўзлаштириш – таниб олиш даражаси (3 баҳо). Бу ўзлаштириш даражасига эришган ўқувчилар ҳунармандчилик буюмлари, жараёнлар, меҳнат объектларининг табиий кўринишида ёки уларнинг тасвирий мазмуни кўрсатилганда (номи ёзилмаса) ёки номи айтилмаса ҳам уларни танийдилар. Ушбу даражада ўқувчи таниб олиш билан боғлиқ билимларни эгаллайди ва буюм белгиларини бир-биридан фарқ қиладилар. Таниб олиш даражасидаги ўқувчига фақат саволлар, топшириқлар тақдим қилинмасдан, баъзида, уларга тайёр жавоблар ҳам берилади.
II даражали ўзлаштириш – маълумотларни эсда (хотирада) сақлаб қолиш даражаси (3-4 баҳо). Ушбу ўзлаштириш даражасига кўтарилган ўқувчилар дарс ва тўгарак машғулотлари жараёнида ўзлаштирган билимларини такрорлашлари ва мураккаб машғулотларни бажаришлари мумкин. Улар, амалий машғулотлар жараёнида тайёр буюмлардан нусха кўчирадилар.
III даражали ўзлаштириш – кўникма ва малакалар даражаси (4-5 баҳо). Учинчи даражали ўзлаштиришга эришган ўқувчилар ўтказилган дарс ва тўгарак машғулотлари жараёнида ўрганган, ўзлаштирган билим, кўникма ва малакаларини амалиётга қўллай оладилар. Хусусан, улар амалий машғулотлар жараёнида халқ ҳунармандчилиги соҳалари (пичоқчилик, косибчилик, кўнчилик, маҳсидўзлик) дан буюмлар тайёрлашнинг технологик харитасини туза оладилар.
Ўқувчилар ушбу III даражали ўзлаштиришда шаклланаётган кўникма ва малакаларини бир-биридан фарқлай олиши лозим.
Кўникма даража – бунда, ўқувчи фаолиятнинг кетма-кетлигини ва уни амалга ошириш усулларини ўзлаштиради, синфда бир-икки маротаба ўқитувчи назорати остида амалий машғулотни мустақил равишда ўзи бажаришга киришади.
Малака даражаси – бунда, ўқувчи турли машғулотларни бажаришда ўзлаштирган назарий билим ва амалий кўникмаларини бир-бирига уйғунлаштириб, мақсадли, автоматлашган ҳолда ҳаракатлар бажара оладилар.
IV даражали ўзлаштириш – ижодкорлик даражаси. Ушбу даражадаги ўзлаштиришга эга бўлган ўқувчилар, улар ясаган буюмлари умумдавлат, давлатлараро миқёсида ҳақиқий янгилик сифатида белгиланади.
Миллий қадриятлардан ҳисобланган халқ ҳунармандчилигининг ўғил болалар учун қулай ҳисобланган соҳаларини таълим-тарбия тизимида фойдаланишнинг назарий-амалий жиҳатларини ишлаб чиқишга бағишланган илмий-тадқиқот ишлари олиб борилди. Ушбу ўтказган кузатиш ва тажриба-синов ишларининг натижалари математик-статистик жиҳатдан таҳлил қилинди ва қуйидаги хулосаларни баён этиш имкони яратилди:

  1. Ўсиб келаётган ёш авлодни миллий, маънавий, тарихий, моддий қадрият (мерос) лар асосида тарбиялаш учун аввало, узлуксиз таълим-тарбия тизимида ўрганиш ва ўргатишнинг илмий-педагогик, дидактик асослари мукаммал равишда ишлаб чиқилмоғи лозим.

  2. Миллий қадриятларнинг моддий кўриниши ҳисобланган халқ ҳунармандчилиги соҳаларининг таълим-тарбия тизимида узлуксиз қўлланилиши қуйидаги самараларни беради:

а) ёш авлод вакилларининг меҳнатсеварлиги, касб-ҳунарларни эгаллаши, ҳунармандларга ҳавас ва келажак ҳаётида мустақил, уддабурон кишилар бўлиб етишишига имконият яратади;
б) ҳунармандчилик соҳаларининг хилма-хиллиги аввало, маҳаллий шароитларда осон ҳолда топиладиган моддий, хом ашё таъминотига эгалиги ҳамда гуруҳлардаги ўқувчилар турли амалий машғулотлар билан таъминланишига имкон яратади;
в) халқ ҳунармандчилигининг пичоқчилик, қўнчилик, косибчилик, маҳсидўзлик каби соҳалари ўғил болалар ўрганиши учун қулай бўлган самарали йўналишлардан ҳисобланади;
г) ўқувчилар миллий қадриятлардан ҳисобланган халқ ҳунармандчилиги соҳаларини ўрганишларида, уларнинг ақлий тараққиёти, тафаккур қобилияти, тасаввур даражаси ҳисобга олиниши лозим. Шунингдек, уларнинг қизиқиш ва интилишлари доимий равишда ривожлантирилиб, кенгайтирилиб борилиши зарур бўлади. Бунинг учун эса, таълим-тарбия тизимида ўқувчига оддийдан мураккабга, соддадан қийинга қараб бориш таълим тамойилига риоя қилинмоғи лозим.
3. Шарқ халқлари, жумладан Ўзбекистон Республикаси халқлари жаҳон маданиятида ўзининг янада муносиб ўрнини эгаллаши учун ёш авлодга халқ ҳунармандчилиги буюмлари ва меъморчилик обидаларининг нақшлари маъноларини ўқий олиш кўникмаларини ўргатиши зарур. Бунинг учун, ҳунармандчилик соҳалари таълим-тарбия жараёнига мукаммаллашган дидактик тизим сифатида киритилиши лозим. Чунки, Шарқ халқлари ҳунармандчилигининг ўзига хослиги, сермаънолиги, сержилолиги билан жаҳоннинг бошқа давлатларида катта қизиқиш уйғотади. Бинобарин, кўпгина миллат, элат ва халқ вакиллари Шарқ дурдоналари ҳисобланган Самарқанд, Термиз, Бухоро, Қўқон, Хива, Урганч, Шаҳрисабз ва бошқа шаҳарлардаги тарихий обидаларга ҳавас билан қараши қувонарли ҳолдир.
4. Республикадаги педагоглар, психологлар, файласуфлар, методист олимларининг бирламчи вазифаларидан бири, бу миллий қадриятларни таълим-тарбия тизимида қўллаш технологиясини ишлаб чиқиш ҳисобланади. Амалиётчилар эса, педагогик жараёнда маҳаллий, миллий, ҳудудий хусусиятларни ҳисобга олиб, амалда қўллаш мураккабликларини енгиб ўтишлари лозим бўлади.

Download 467 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling