Iii боб. ЎҚувчиларни меҳнат ва касбга тайёрлашда халқ Ҳунармандчилигига оид ўтказилган тажриба – синов ишларининг натижалари


Download 467 Kb.
bet6/7
Sana05.05.2023
Hajmi467 Kb.
#1428280
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
3-боб

III боб бўйича хулоса
Республика умумий ўрта таълим мактабларида меҳнат таълими ва касбга йўналтириш фанига таянган ҳолда халқ ҳунармандчилиги соҳаларининг ўргатилиши ва ўрганилиши бўйича салмоқли ишлар амалга оширилган. Меҳнат таълими ва касбга йўналтириш ўқув фанини 1999 йил 16- августдаги ва 2004 йил 30- ноябрдаги янги таҳрирдаги Давлат таълим стандартларига ва модернизациялашган ўқув дастурлари ўқув режаларига асосан, 1-4 синфлардаги умумий ва бадиий меҳнат мазмунидаги мавзуларда ва 5-7 синфлардаги "Материалшунослик, материалларга ишлов бериш" бўлимларида халқ ҳунармандчилиги соҳаларининг киритилиши жиддий қадамлардан бўлди. 8-9 синфлардаги "Ишлаб чиқариш ва касбларга йўналтириш асослари" ни ўргатишда халқ ҳунармандчилиги соҳаларини таништириб борилиши ҳам салмоқли ижобий ўзгаришлардан ҳисобланади. Масалан, ҳозирги даврда тажриба-синовдан ўтказилаётган ушбу фандан янги таҳрирдаги ДТС, ўқув дастури ва мавзуни режалаштиришда йиллик жами 68 соатга нисбатан 5-6 синфларда бир ўқув йилида 26 соатдан, 7- синфларда 16 соатдан ажратилган. Касбга йўналтириш асослари эса, 8-9 синфларнинг ҳар бирида 17 соатдан жами 34 соатлик махсус ўқув курси сифатида меҳнат таълими ва касбга йўналтириш фани таркибида ўқитилмоқда.
Кузатишлардан маълум бўлдики, умумий ўрта таълим мактабларидаги меҳнат таълими касбга ва йўналтириш фани таркибига киритилган халқ ҳунармандчилиги соҳалари ва касбга йўналтириш асосларининг ўқув-методик таълимотини ишлаб чиқиш лозим. Шунингдек, халқ ҳунармандчилиги соҳалари ва касбларга йўналтириш асосларининг назарий ва амалий жиҳатларини ёритишда педагог олимлар, амалиётчи ўқитувчилар ва мазкур соҳа мутахассислари масъул бўлишлари, уларни ҳал этишлари лозим бўлган долзарб педагогик муаммолардан ҳисобланади. Халқ ҳунармандчилиги соҳалари ва касбга йўналтириш асосларининг хусусий муаммоларини ечиш орқали меҳнат таълими ва касбга йўналтиришнинг ўқув-методик таъминоти мажмуасини яратиш лозим.
Халқ ҳунармандчилиги соҳаларини ўргатиш бўйича олиб борилган кузатишлардан маълум бўлдики, тажриба-синов гуруҳлари ўқувчилари ва ўқитувчи-мураббийларининг халқ ҳунармандчилиги соҳаларига бўлган қизиқиш ва интилишлари юқори эканлиги кузатилди. Бу жараён, тайёрланган сўровнома, савол ва тест топшириқлари натижасида ўз аксини топди. Чунки, халқ ҳунармандчилиги соҳалари аҳоли орасида, минтақаларда, ҳудудларда кенг тарқалган бўлса-да, узлуксиз таълим тизимида бирор фан негизида ёки алоҳида ўқув фани сифатида ўргатилмасдан келинар эди. Ўқувчиларнинг келажакдаги ҳаёт йўлини белгилашда, аҳолининг бандлик хизматини таъминлашда, аҳоли ўртасида халқ ҳунармандчилиги соҳаларини тарғиб қилиш ишларини жонлантиришда мактаблардаги касбга йўналтириш ўқув курсининг мазмунини такомиллаштириш муҳим ўрин тутади. Тадқиқот давомида умумтаълим мактабларидаги меҳнат таълими ва касбга йўналтириш ўқув фани ўқувчи ёшларни ҳаётга тайёрлашда муҳим омиллардан ҳисобланиши кузатилди.
Кузатишлардан маълум бўлдики, миллий қадриятлардан ҳисобланган халқ ҳунармандчилиги соҳаларини ўргатиш ва ўрганишда, жумладан, касбга йўналтириш ишларини йўлга қўйишда умумтаълим мактаблари педагогик жамоалари, педагогик-психологик ташҳис маркази ходимлари, мактаб психологлари, маҳалла-жамоатчилик фаоллари, ишлаб чиқариш корхоналари ва оила аъзоларининг мустаҳкам ҳамкорлигини ўрнатиш зарур бўлади. Ўқувчи-ёшларнинг меҳнат таълими ва касбга йўналтириш ишларини йўлга қўйишда жамиятнинг мустаҳкам ажралмас қисмлари ҳисобланган узлуксиз таълим тизими ўқув муассасаларида асосий ижтимоий буюртмани бажариш, яъни, жамиятнинг пойдевори, давомчиси, ўринбосарлари ҳисобланган ўқувчи-ёшларни келажак ҳаётга, касб-ҳунарларни ўргатишга тайёрлашда ижрочи бўлса, маҳалла жамоатчилик, корхоналар, бошқарув тизимлари буюртмачи ҳисобланади. Жамиятнинг келажак равнақи ҳам асосий ижтимоий буюртмани, яъни, келажак ёш авлодни ҳаётга тайёрлашнинг амалга оширилишига кўп жиҳатдан боғлиқ бўлади.
ХУЛОСА
Маънавий жиҳатдан баркамол, ахлоқан пок, шахсий ва касбий фазилатларга бой, мустақил фикрлайдиган, онгли, ташаббускор, фаол кишиларни шакллантириш таълим-тарбия тизимидаги ислоҳотларнинг туб негизини ташкил этмоғи лозим. Бу ҳақда, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов Олий Мажлиснинг 1997 йил 29 августдаги IX сессиясида сўзлаган нутқида шундай дейилади: "..Учинчидан, таълимнинг янги модели жамиятда мустақил фикрловчи эркин Шахснинг шаклланишига олиб келади. Ўзининг қадр-қимматини англайдиган, иродаси бақувват, имони бутун, ҳаётда аниқ мақсадга эга бўлган инсонларни тарбиялаш имконига эга бўламиз. Ана шундан кейингина, онгли турмуш кечириш жамият ҳаётининг бош мезонига айланади. Шунда одам оломон бўлиб, ҳар лаҳзада серкага эҳтиёж сезиб эмас, аксинча – ўз ақли, ўз тафаккури, ўз меҳнати, ўз маъсулияти билан, онгли тарзда, озод ва ҳур фикрли инсон бўлиб яшайди" [2].
Ўзбекистон Республикасининг барча соҳаларида, жумладан, таълим-тарбия тизимида амалга оширилаётган янгиланишлар, ислоҳотлар ўз олдига янгича яшайдиган шахсни шакллантиришни мақсад қилиб қўяди. Бунинг учун, аввало, кишилардаги дунёқарашни ўзгартириш, ўз тарихи билан фахрланиш, тарихий тараққиёт силсилаларини чуқур ўрганиш, ўтмишда ўтган буюк алломалар, санъаткорлар, давлат ва илм-фан арбоблари мерослари билан танишиш, ўрганиш, улардан ўрганганларини ҳозирги давр жараёнига татбиқ этиш лозим бўлади. Инсонни ўзгартириш, унинг дунёқараши, фикрлаши ва мафкурасини ўзгартиришдан бошланмоғи лозим. Президент И.А.Каримов Ўзбекистон халқи учун янгича мафкурани қуйидагича изоҳлайди: “Миллий ғоя ва истиқлол мафкураси халқни халқ, миллатни миллат этадиган, унинг шану-шарафи, ор-номуси, ишонч эътиқодини ифодалайдиган, жамиятимизнинг ўзига хос тараққиёт йўли, турмуш тарзи, туб манфаатларига таянган ҳолда муттасил ривожланиб, такомиллашиб борадиган ғоялар тизимидир” [8, – 6–7-б.].
Демак, янги замон кишисини шаклланишда, унинг миллий, маънавий, моддий, маданий қадриятлари, тарихий меросларини ўрганиш, ахлоқан шаклланиш ҳамда мамлакат ютуқларини чуқур ўзлаштириши лозим бўлади. Бунинг учун, таълим-тарбия тизимида миллий, маънавий, моддий, тарихий қадрият (мерос) ларни ўрганиш ва ўргатишнинг мукаммаллашган педогогик тизимини ишлаб чиқиш керак. Ёшларни меҳнат таълими ва касбга йўналтириш ишини такомиллаштириш, мазмунини янгилаш, шаклларини ривожлантириш, метод ва воситаларини замон даражасига кўтариш учун ушбу тизим таркибида халқ хунармандчилиги соҳаларини ўрганиш ва ўргатиш, улардан фойдаланиш технологиясини ишлаб чиқиш лозим бўлади. Бунинг учун, аввало, ўқувчиларни миллий қадриятларнинг моҳияти, аҳамияти, тузилиши, турли-туманлиги, турли шароитларда, жойларда намоён бўлиши ва кўринишлари билан таништириш лозим. Халқ хунармандчилиги соҳаларининг ўғил болалар учун ўрганишлари қулай бўлган шаклларини фарқлаш, таълим-тарбия тизимини қайси босқичда қўллаш самарадорлигини, аввало, назариётчи педагоглар, сўнгра амалиётчилар мукаммал билишлари лозим бўлади. Ушбу тадқиқотда халқ ҳунармандчилиги соҳаларининг ўғил болалар ўрганишлари учун қулай бўлган соҳаларини таълим-тарбия тизимининг муайян соҳаси – меҳнат таълими ва касбга йўналтириш жараёнида фойдаланиш муаммоларини тадқиқ этишга ҳаракат қилинди.
Ўтказилган кузатишлардан, тадқиқотдан маълум бўлдики, халқ ҳунармандчилиги соҳаларининг меҳнат таълими ва касбга йўналтириш тизимидаги ўрнини белгилаш лозим бўлади. Шунингдек, ушбу тизимнинг мавжуд анъанавий кўриниши, тузилиши ва мазмунини миллийлаштириш асосида қайта қуриш лозим.
Бунинг учун, халқ ҳунармандчилиги соҳаларини меҳнат таълими ва касбга йўналтириш фанининг жуда кўп хусусиятлари, ўзлиги ҳамда амалга ошириш жараёнига бевосита мос келадиган жиҳатларини қидириб топиш керак бўлади.
Масалан, халқ ҳунармандчилиги соҳаларини амалга ошириш жараёнини асосан қўл меҳнатига асосланганлиги, моддий хом ашё таъминотининг қулайлиги, асбоб, ускуна, жиҳоз ва мосламалар билан таъминлашнинг маҳаллий шароитларда қийин эмаслиги ҳамда деярли барча даврларда мураккаб бўлган моддий таъминот муаммосининг осонликча ҳал этилишига олиб келади. Бундан ташқари, турли ҳунарларни ўргатиш жараёнида усталар ўз шогирдларига аввало, одоб-ахлоқ, инсоний фазилатлари, яъни, катталарга ҳурмат, кичикларга иззатда бўлиш кераклигини сингдириш, хусусан, хунарманд-шогирд одобининг ўргатилиши асосий мақсад қилиб қўйилган. Чунки, ҳунарманд усталар буюмларни тайёрлашнинг барча босқичларида турли тоифадаги кишилар билан ҳунармандчилик технологиясининг қуйидаги босқичларида: а) буюмларни ишлов беришга тайёрлаш; б) асосий ишлов бериш; в) пардозлаш; г) тайёрланган буюмларни сотувга чиқаришда мижоз, харидорлар билан турли муомала, муносабат одобида бўладилар.
Ўкувчиларни хунармандчилик сир-синоатлари билан таништиришда, авввало, одоб-ахлоқ қоидалари билан таништириш, тарбиялаш муҳим аҳамиятга эга омил ҳисобланади. Тадқиқотни ўтказиш жараёнида ўқувчиларни кичик халқ ҳунармандлари сифатида шакллантиришда ўқув (синф-дарс) машғулотларининг педогогик имкониятлари ҳамда ўқув-тарбиявий тадбир (тўгарак) ларни мазмунан такомиллаштириш, янгилаш муаммоларига эътибор қаратилди.
Миллий қадриятлардан ҳисобланган халқ ҳунармандчилигининг ўғил болалар учун қулай бўлган соҳаларини ўрганиш ва ўргатишга бағишланган тадқиқотларни ўтказиш жараёнида олинган натижалар умумлаштирилди. Ҳамда, қуйидаги педагогик, психологик, дидактик ва ташкилий омилларни таъминлаш зарурлиги маълум бўлди:

  • халқ ҳунармандчилиги соҳаларини меҳнат таълими ва касбга йўналтириш фанига таянган ҳолда ўрганиш ва ўргатиш учун қуйидагиларга асосий эътиборни қаратиш лозим: а) ушбу соҳаларни ягона тизимга келтириш; б) ўқув-методик, моддий-техника ва жиҳозлар таъминотини яратиш; в) илғор тажриба ва педогогик технологияларни ўрганиш ва амалга жорий этиш; г) меҳнат таълими ўқув режасидан ҳар бир мавзу ёки боб ўрганилаётганда миллий қадриятларнинг тарихийлиги, илмийлиги, тарбиявийлиги каби педагогик тамойилларга риоя қилиш лозим;

  • педагогик жараённи амалга оширишда таълим муассасалари, маҳалла-жамоатчилик, ота-оналар, ўқувчи ва ўқитувчилар жамоалари, оталиқ корхоналари ягона таълимий-тарбиявий мақсад атрофида бирлашмоқлари лозим;

  • ўқувчи-ёшларни меҳнат ва касбга тайёрлаш жараёнида халқ ҳунармандчилиги соҳаларидан фойдаланишда таълим муассасалари, маҳалла жамоатчилик, ишлаб чиқариш корхоналари, ҳокимиятлар ва ота-оналар ҳамкорлигининг мустаҳкамланиши минглаб ёшларнинг бандлик хизмати самарадорлигининг ошишига ва ўзларини қизиқтирган касб-ҳунарларга йўналтириш ишини янада такомиллашувига олиб келади;

  • меҳнат таълими ва касбга йўналтириш фани жараёнида миллий қадриятлардан, жумладан, халқ ҳунармандчилиги соҳаларидан фойдаланиш, биринчидан мазкур таълимнинг маҳаллий имкониятларини кенгайтиради. Иккинчидан, таълимий-тарбиявий заҳираларга бой бўлган, қадимдан ривожланиб келинаётган халқ ҳунармандчилиги соҳаларининг замонавий таълим тизимида ўргатилиши ва ўрганилишига олиб келади. Учинчидан, ана шу нодир соҳаларни ривожлантириш имкониятларини кенгайтиради.

Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19-февралидаги қарорига мувофиқ, яратилаётган янги Давлат таълим стандартлари асосида ташкил этилаётган меҳнат таълими ва касга йўналтириш хоналарини лойиҳалаштириш ва уни ташкил этишда умумий ўрта таълим мактаблари жойлашган ҳудуднинг халқ ҳунармандчилиги соҳалари бўйича мавжуд сулолалари ва касб-ҳунар коллежлари йўналишлари эътиборга олинишлари лозим.
Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларини меҳнат ва касбга тайёрлашда халқ ҳунармандчилигидан миллий қадриятлар сифатида фойдаланишга оид ўтказилган илмий тадқиқот иши қуйидаги натижаларни берди:

  1. Халқнинг тарихи ва тараққиёти билан боғлиқ бўлган миллий қадриятларни бирон аниқ соҳа мисолида чуқур, атрофлича ўрганиш лозимлиги аниқланди ва халқ ҳунармандчилиги йўналишларидан кўнчилик, маҳсидўзлик, косибчилик ҳамда пичоқчилик соҳалари мисолида ёритилди. Ушбу ҳунармандчилик соҳалари республикада кенг тарқалган бўлиб, улар Сурхондарё, Наманган вилоятлари ва Тошкент шаҳри мисолида ўрганилди.

  2. V-IX синф ўқувчиларини меҳнат ва касбга тайёрлашни такомиллаштиришда халқ ҳунармандчилигидан миллий қадриятлар сифатида фойдаланишнинг тарихий ривожланиши, амалдаги ҳолати яъни, ДТС, ўқув режалар, дастурлар, қўлланмалар, тавсиялар ва ишланмаларда ёритилиши аниқланди. Хусусан, ҳозирги даврда меҳнат таълимининг ДТС ва ўқув-меъёрий ҳужжатларининг методик таъминоти суст ҳолатда ёритилганлиги кўрсатилиб ўтилди.

  3. Ўқувчиларни меҳнат ва касбга тайёрлашни такомиллаштиришда халқ ҳунармандчилигидан миллий қадриятлар сифатида фойдаланишнинг ўзига хос жиҳатлари аниқланди. Яъни, V-VII синф ўқувчилари (ўғил болалар) халқ ҳунармандчилиги (кўнчилик, косибчилик, маҳсидўзлик ва пичоқчилик) соҳаларини меҳнат таълими жараёнида ўрганишлари методик жиҳатдан қулай соҳалардан ҳисобланади. Мазкур соҳаларда ишлатиладиган тери, кўн, чиқинди металл парчалари (пичоқчилик учун), пластмасса кабиларнинг топилиши осон, ишлов берилиши қулай материаллардан ҳисобланади. Бу эса, меҳнат таълимининг энг долзарб муаммоларидан бири – моддий, хом ашё таъминотининг маҳаллий захиралар ҳисобига осон ва арзон ҳал этилишига олиб келади.

  4. V-IX синф ўқувчиларини меҳнат ва касбга тайёрлашда миллий қадриятлардан фойдаланиш орқали таълим муассасаларида ўқитиладиган ўқув машғулотларининг дидактик имкониятлари юқори эканлиги аниқланди. Яъни, танланган соҳаларда материалларга ишлов беришни танлаш, режалаш, кесиш, йўниш, тешиш, совуқлайин ва иссиқлайин ишлов бериш, бириктириш, пардозлаш каби технологик жараёнларни ўқув-синф хоналари шароити (белгиланган вақт) да бажариш мумкинлиги кўрсатилди.

  5. Ўқувчиларни меҳнат ва касбга тайёрлашда миллий қадриятлар (халқ ҳунармандчилиги соҳалари) дан фойдаланиш орқали ўтказиладиган тарбиявий тадбирлар (тўгарак машғулотлари) нинг ўрни ва аҳамияти аниқланди. Бунда, кўнчилик, косибчилик, маҳсидўзлик ва пичоқчилик соҳалари бўйича ўқувчи-ёшлар зарурий билимларни фақат дарс шароитида эмас, балки, халқ усталари, ҳунармандчилик мактаблари қошида очилган тўгарак ва бошқа уюшмаларда ўрганишлари мумкин. Негаки, баъзи ҳолларда бундай ҳунарлар эга (ўргатувчи) лари махсус олий маълумоти (ёки диплом ихтисослиги) бўлмаганлиги сабабли, улар умумий ўрта таълим мактабларида ўқитувчи лавозимида ишлай олмайдилар.

6. Ўқувчиларни меҳнат ва касбга тайёрлашни такомиллаштиришда миллий қадриятлар (халқ ҳунармандчилиги) дан фойдаланиш даражаларини аниқлаш мезонлари ишлаб чиқилди ва амалда қўлланилди. Ўқувчилар халқ ҳунармандчилигидан миллий қадриятлар сифатида танишиши, маълумотларни эсда (хотирада) сақлаб қолиши даражаларида зарурий назарий билимларга, тушунчаларга эга бўлсалар, кўникма ва малакалар ҳамда ижодкорлик даражаларида танлаган йўналишлари бўйича иш ҳаракат усулларини бажарадилар.
Ўқувчиларни меҳнат ва касбга тайёрлашни такомиллаштиришда миллий қадриятлардан фойдаланишнинг педагогик шароитларини ўрганишга оид олиб борилган тадқиқот ишлари натижаларига таяниб қуйидаги
Download 467 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling